АҚШнинг USA Airways авиакомпанияси самолёти Ла Гуардия аэропортида фавқулодда қўнди.
Fox News телеканалининг хабар қилишича, Вашингтон томон учаётган самолёт қуш билан тўқнашиб кетганлиги сабабли аэропортга қайтиб келган.
Воқеа жумадан шанбага ўтар кечаси, бортида 96 йўловчи ҳамда 5 нафар экипаж аъзолари бўлган Airbus A319 лайнери билан содир бўлди. Телеканал қайд этишича, парвозга кўтарилган самолёт қуш билан тўқнашиб кетган, учувчи эса ортга қайтишга қарор қилган.
Воқеадан сўнг, барча йўловчилар бошқа рейслар орқали Вашингтонга йўналтирилди. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.
АҚШ фуқаролар авиацияси федерал бошқармаси ушбу воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.
Чоршанба куни айнан шу аэропортдан учган United Airlines самолёти қўш билан тўқнашиб кетган эди.
|