Киноактер Улуғбек Қодиров 2008 йилда "Шабнам” фильмида бош ролни ижро этганидан буён, ўтган вақт ичида бирорта ҳам кинода роль ижро қилмади. Бунга сабаб нима? У режиссёрларни назаридан қолдимикан? Ёки таклиф бўлмаяптими? Балки, таклиф қилинаётган роллар орасида унга мос роллар бўлмаяптими? Ёки ташқи кўриниш жиҳатидан ролларга мос тушмай қолдими? Нима бўлганида ҳам нима учун экранда кўринмай қолди? Нима учун бирор фильмда иштироки кузатилмаяпти? Буни сабабларини аниқлаш ва интервью олиш учун, киноактёр Улуғбек Қодировга телефон орқали мурожаат қилдим.
Улуғбек телефонда маданиятли муомала қилди ва бандлигини, интервью учун ҳозир вақти йўқлигини айтди. Шундай бўлса ҳам, у телефон орқали берган саволларимдан бир нечтасига жавоб берди.
1. Нима учун ҳозир фильмларда кўринмаяпсиз? Ёки таклифлар бўлмаяптими?
Улуғбек Қодиров: – Кинодан кўп таклифлар бўлмоқда, лекин талаб даражамдаги ролни танлаяпман.
2. Нега куришиб интервью бермаяпсиз?
Улуғбек Қодиров: – Ҳозирги кунда жуда бандман. Интервьюга вақтим йўқ. Кейинчалик бир чиройли интервью бераман. Интервью масаласида агентим билан ҳам маслаҳатлашиб олишим керак.
3. Айнан ҳозир нима ишлар билан бандсиз?
Улуғбек Қодиров: – Бир янги сценарий устида ишлаяпман. Бу ҳақида кейин айтаман.
Демак, тез орада Улуғбек Қодировни яна киноэкранларимизда кўришни умид қилсак бўлади. Улуғбек Қодиров бу савол-жавобларни ҳам интервью деб ҳисобламади ва чоп этилишини ҳоҳламади. Кейинчалик, учрашиб бир яхши интервью беришни ваъда қилди.
Лекин, нима учун у журналистларга тўлиқ интервью бермаётгани сир бўлиб қолмоқда. Балки, бунга журналистларни ўзи ҳам сабабчидир? Балки, у интервью деб ҳисобламаган ана шундай қисқа савол-жавобларни, тўлиқ интервью шаклига келтириб, интервью деб чоп этган журналистлар бордир? Балки, у номаълум сабабларга кўра журналистлардан норозидир? Лекин, мен бу қисқа савол-жавобни, Улуғбек Қодировни мухлислари, томошабинлар талабига кўра, кичик бир маълумот сифатида ёздим.
( интервью сифатида эмас)
Балки, Улуғбек Қодировни ўз ролларидан кўнгли тўлмаётгандир? Балки ташқи кўринишида ўзгариш бўлиб, ўзига муносиб рол излаётгандир? Балки чиндан интервьюга вақти йўқдир? Ёки вақти бўлса ҳам атайлаб интервью беришни истамаётгандир?
Лекин нима бўлганида ҳам, актёрликда эришган ютуқлари ва томошабин эътибори ҳақида ўйлаб кўрса ёмон бўлмасди. Ахир бир пайтлар қанча меҳнат билан эришилган бу эътиборни, кейинчалик топиб бўлмайди.
Ҳаммани ўз ҳаёти ва яшаш принциплари бор. Ҳаммани характери ҳар хил. Лекин, умр ўтиб бораверади ва инсон кўп нарсага улгуриши керак назаримда. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи, машҳурлик ҳам, омад ҳам. Инсон бир лаҳзада кўп нарсага эришиши ва бир лаҳзада, биргина ҳаракат билан эришганларини йўқотиши мумкин. Ҳаммаси инсонни ўзига боғлиқ. Вақт эса тўхтаб турмайди ва инсонни бир қарорга келишини кутмайди мени фикримча. Вақт доирасида ҳар бир дарахт ўрнини, бошқа бир ниҳол эгаллайди. Шунинг учун, ҳар биримиз, бу ҳаётда ўз ўрнимизни беҳудага йўқотмаслигимиз керак деб ўйлайман. Ҳар бир инсон ҳаракатдан тўхтамаслиги керак. Зеро, ҳаракат бу ҳаётда яшаш демакдир.
Феруза Фаттохова
|