Кўплаб кино вакиллари фикрича, сўнгги пайтларда Улуғбек Қодиров
сценарий борасида жуда инжиқ бўлиб қолган. Янги таклифларни салбий
қабул қиляпти. Айни дамда эса актёрнинг қўлида учта янги сценарий бор.
Бироқ, ҳали бирон ролга рози бўлганича йўқ. Улуғбекнинг фикрича,
бугунги кунда актёрларимизга яхши гонорар тўланмайди. Шахсан хонанда ўз
иш ҳақини 15 000 доллар миқдорида баҳолайди. Бироқ, бундай катта
миқдордаги пулни тўлашга режиссёрларимизнинг чўнтаги "юпқа”лик қилади.
Деярли шунча ҳақни тўлашга имкони бори топилмайди ҳам. Борига барака
дейишга актёрнинг иззат нафси йўл қўймасмикан? Нима бўлганда ҳам ҳар
бир инсоннинг ўз эркинлик принциплари бор. Бир факт эса, бугун кўплаб
киномухлисларни ҳам қувонтирса, ажабмас! Улуғбек Қодировнинг рейтинги
Қозоғистон республикасида кун сайин ошиб боряпти. Бу жараёнда асосий
рол "Фотима ва Зуҳра” фильми бўлса, иккинчидан "Сиви” фильмининг
таъсири. Улуғбек ҳатто қозоқ хонанда ва актриса Сиви билан дуэт куйлаб,
бир саҳнада мусиқий чиқиш қилди. "Кел жоним” деб номланмиш ушбу
таронани сиз ҳам тинглаган бўлсангиз керак?! Болливудлик қўшиқчи Алиша
ҳам иштирок этган ушбу йирик шоу-гастрол қўшни республиканинг бир неча
шаҳарларида катта қизиқиш билан бўлиб ўтди. Мухлисларнинг илиқ
муносабини кўрган Улуғбек қўшиқ куйлаётганидан мағрурланган бўлса, не
ажаб! Актёрдан бундан буёғига қўшиқларни тинмай тинглашимиз ҳам мумкин.
Сўнгсўз ўрнида айтмоқчимизки, Қодиров топганингизга барака! Фақат пулни
ўйламасдан ижодингизда шахдам қадамларни босаверинг! Бўлмаса сиздан
ўзим кетишади! (Адиз Ражабов ва Алишер Узоқовнинг рейтинги бугун
Қодировникига яқинлашиб қолган!) Яхши актёр ишини албатта, кези келиб
яхши баҳоланишига ишонинг! Jasur HAMROYEV
|