Вашингтондаги «Dupont Circle» истироҳат боғида ҳар куни шахмат ўрганишни истайдиган навбатда турганини кўриш мумкин. Улар ким шахмат ўйнашни ўргатишини эиштсангиз, ҳайрон қоласиз. Уйсиз дайди. Қора танли дайди Том Мёрфи шахматни шу қадар маҳорат билан ўйнайдики, унча-мунча шахматчилар «воҳ» деб юборади. Том ана шу маҳорати билан талабгорларга шахмат ўргатиш ва улар билан бир-икки долларга шахмат ўйнаш орқали пул топади. -Том Мёрфининг шахмат бўйича «эксперт»лик унвони бор,-дейди Вашингтон Шахмат Маркази раҳбари Дэвид Дилер.-Бу унвон «спорт мастери»дан бир поғона пастда туради холос. Том Мёрфи ичкилик туфайли дайдига (БОМЖ) айланган кишилардан. Аслида у Назарий математика факультетини тамомлаган. Болалиги эса етук шахматчилар етишиб чиққан Шимолий Каролина ва Филадельфия штатларида ўтган. Ташқи муҳит сабабли унинг шахматга бўлган қизиқиши ривожланиб борган. У блиц-шахмат ўйнаш бўйича ёшлар ўртасида чемпион ҳам бўлган. Шахматнинг бу тури жуда тезкор бўлиб, бор-йўғи 10 дақиқа давом этади. Вақтнинг чегараланганлиги шахматчидан яшин тезлигида қарор чиқариш, комбинациялар ўйлаб топишни талаб этади. Том Мёрфидан шахмат ўрганишни ва у билан бир партия бўлса ҳам шахмат ўйнаш истагида бўлган талабгорлар орасида талабалар, докторлар, адвокатлар ва ҳатто ўзига ўхшаган пиёнисталарни ҳам учратиш мумкин.