Статистика |
XOZIR SAYTDA 8 MEXMON 8 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Декабрь » 26 » Қуёш Хакида
|
Қадимда Қуёшга Худога сиғингандек сиғинишгани бежиз эмас.
Бизнинг кайфиятимиз ўзимизни ҳис қилишимиз айнан Қуёшга боғлиқ. Қуёшли
кунда кўнгилга қил сиғмаётган бўлса ҳам, кишида ҳаётга интилиш бўлади,
булутли кунда эса хурсандчилик ҳам кишига яхши таъсир кўрсатмайди. Хуллас, Қуёш ҳақида бир неча қизиқарли фактлар:
Қуёшда ҳар сонияда 700 миллиард тонна водород ёниб кетади. Бундай
шиддатли йўқотишларга қарамасдан, Қуёш энергияси яна 5 миллиард йилга
етади. (Қуёшнинг туғилганидан бери ҳам шунга яқин вақт ўтган, деб гумон
қилинади). Қуёш оқ карлик сифатида уммрини тугатади, бу вақтга келиб,
барча тўққиз сайёра ундан узоқлашиб кетади. Сайёраларда эса сув
бутунлай парланиб, атмосфера йўқ бўлиб кетади. Бир йилда 300 қуёшли кун Марокаш, Ницца, Брисбан (Австралия), Монте-Карло ва Уссурийскда бўлади...
Мальтада ёз ойларида ўртача қуёшли куннинг давомийлиги – 10 соат.
Самарқандда – 15 соат, Стокгольмда – 18 соат. Қутб доирасидан нарида
жойлашган Швециянинг Кируна шаҳрида эса – 24 соат. Тўғри, Кирунада
қишда Қуёш умуман чиқмайди. Айтмовчи, стукани 24 соатга бўлишни биз
қадимги мисрликларнинг Қуёш худоси — Ра ҳақидаги асотирларидан
ўзлаштирганмиз. Унга кўра, Ра 12 соат тунда Ер остида, 12 соат кундузи
осмонда яшаган. Бир йилда икки марта Қуёш тутилади. Айнан бир
жойда Қуёшнинг тўлиқ тутилиши жуда кам учрайдиган ҳодиса, чунки
бор-йўғи 150 км кенгликда Ойнинг соясидагина Қуёшнинг тўлиқ тутилади.
Ернинг маълум бир сиртида Қуёшнинг тўлиқ тутилиши 200-300 йилда 1 марта
кузатилади. 1640 йилдан 1700 гача Қуёшда умуман доғ
бўлмаган. Маундер минимуми деб аталувчи бу давр "кичик муз даври" деб
аталувчи даврлар билан бир вақтга тўғри келган. Ўша пайтларда Ер сирти
кутилмаганда совиб кетган ва бирор марта музламаган дарёлар ҳам музлаб,
Ер сиртининг жуда кўп жойларида қор йил бўйи эримаган. Айни вақтларда
Қуёш ўзининг фаоллигининг энг юқори нуқтасига чиққан.
Қуёшнинг диаметри 1.392.000 км (Ер диаметридан 109 марта катта).
Қуёшнинг массаси Қуёш системасидаги барча жчимлар массасининг 98
фоизини ташкил этади. Галактикамиз — Сомон йўлида жуда кўп
юлдузлар "қизил карлик" (нисбатан кичик ва совуқ юлдузлар) ҳисобланади,
жумладан, Қуёш ҳам. Галактикамиздаги 15 фоиз юлдуз Қуёшдан ёрқинроқ.
Ёруғлик Қуёшдан Ергача бўлган ўртача масофани (150 мииллион км) 8
дақиқада босиб ўтади. Солиштириш учун — Қуёшдан кейинги бизга энг яқин
юлдуз Центавр Проксимаси 4 ёруғлик йили масофада! Сайёрамиз
— Ер Қуёшга декабрь ойида жуда яқинлашади (шу вақтда Ернинг Қуёш
атрофида айланиш тезлиги ортади) ва июль ойида эса анча узоқлашади
(тезлик пасаяди). Қуёш ҳам галактикамиз — Сомон йўли маркази атрофида айланади ва 225-250 миллион йилда тўлиқ айланиб бўлади.
Биз барчамиз Қуёш сариқ ёки зарғалдоқ рангда бўлишига ўрганиб
қолганмиз. Аслида, у оқ! Қуёш нурларига сариқ тусни "атмосферада
нурнинг бўлиниши" деб номланган феномен беради. Хуллас, Қуёшимиз ана шунақа...
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 856 |
Добавил: _SCORPION_
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|