Америкалик машхур актер Уилл Смит "Люди в черном" фильмининг учинчи
қисмида ҳам суратга тушишга розилик берди. Хабарингиз бор Уилл бундан
олдинги қисмларда ҳам иштирок этган ва шунинг учун ҳам голливуд
юлдузини кўндириш хеч қандай қийинчиликларни туғдиргани йўқ. Янги фильм
2012-йилнинг баҳор фаслида мухлислар эътиборига хавола этилади.
Эслатиб ўтамиз, "Люди в черном 2″ фильми бундан роппа роса 10 йил
олдин катта экранларга чиққанди. Натижада узоқ муддатлик танафусдан
сўнг режиссёр яна катта ишга қўл уришга қарор қилди. Маълумотларга
кўра, "Люди в черном" фильмининг учинчи қисми ҳам аввалгилардиан
қолишмаган холда қизиқарли ва кескин сахна кўринишларига бой бўлади.
Сўнги йилларда Уилл Смит кўплаб машхур фильмларда суртага тушди. Булар:
"Я легенда”, "Семь жизней”, "Хенкок”, "В погоне за счастьем”, "Я робот”.