ХК COSCOM МЧЖ (Ўзбекистон Республикасида ўз ҳизматларини UСell савдо
белгиси остида кўрсатади), мамлакатнинг иккинчи уяли алоқа оператори,
маълум қиладики UCell хамда Экстремал ва тоғ туризми федерациясининг
қўшма жамоаси мамлакатимизнинг энг юқори чўққисини забт этди.
Энг
муҳими - мазкур ҳодиса Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик
йилларида биринчи бор рўй берди. Эндиликда 4640 метрдан ортиқ
баландликда мустақил мамлакатимизнинг Давлат байроғи мағрур ҳилпираб
турибти.
Мазкур тадбирнинг муҳимлигинини инобатга олган ҳолда, UCell
экпедицияни тўла молиялаштирди ва ташкилотчилардан бири сифатида иш
юритди. Жорий йилнинг 4 июнь куни 6 нафар альпинистлар – UСell
ходимлари Владимир Кириллов, Дмитрий Скрипник и Екатерина Бушкина ҳамда
Экстремал ва тоғ туризми федерациясининг аъзолари Александр Осипов,
Димитрис Харманис ва Андрей Зубарев Тошкентдан йўл олдилар. 9 июнь куни
эса чўққи забт этилди.
Давлат геодезия назорати инспекцияси томонидан берилган маълумотга
кўра, Ўзбекистоннинг энг юқори нуқтаси Сурхандарё вилоятида жойлашган
ва Хисор тоғ тизмасига кирувчи 4643 метр баландликка эга номсиз
чўққидир. Айнан уни альпинистлар забт этди. Эндиликда унга муносиб ном
беришга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда, Ўзбекистон иқтисодиёти тараққиёти ва спорт ҳамда соғлом
ҳаёт тарзини ривожланишига қўшган ҳиссаси учун UCell байроғи ҳам айнан
шу чўққига жойлаштирилди. Яъни, 16 июнь куни нишонланган UСell савдо
белгиси амалга киритилганининг иккинчи айёмида компания байроғи
мамлакатнинг энг юқори нуқтасида мавжуд эди.
«Мазкур экспедиция босиб ўтган йул рамзий маънода UСellнинг
Ўзбекистон бозоридаги ривожланиши йўлига ўхшайди. Мувафаққият
чўққиларига эришиш учун биз барча кучимизни ишга солишга қодирмиз. –
деди UСell Бош директори ж-б Огуз Мемигювен. – Ўз уяли алоқа оператори
деб UСellни танлаган барча абонентларимиз биздан ғурурланишлари учун
астойдил ишлаб келмоқдамиз».
Чўққига кўтарилиш осон бўлгани йўқ. Оғир юклар билан 15 километр
юриш, 5 километр музликдан ошиб ўтиш, ёмон оби-ҳаво ва мураккаб йўл
шароитлари тўсқинлик қиларди. Бироқ барча қийнчиликларга қарамай, жамой
аъзолари салбий ходисаларсиз, режа бўйича ишни амалга оширдилар. Бу
натижа Ўзбекистон замонавий альпинизм тарихида энг улкан ютуғларидан
бири бўлгани шубҳасиз.
«Чўққига кўтарилиш мустақил Ўзбекистон ифтиҳорини янада кўтариш учун
амалга оширилди. – деди UСell жамоаси етакчиси Владимир Кириллов. –
Мамлакатимизнинг энг юқори нуқтасига кўтарилиш давлатимиз ва спорт
тараққиёти учун ўта муҳим вазифа эди. Бизнинг альпинистларимиз
ўзларининг юксак маҳоратларини намоён этдилар ва мамлакатнинг энг
баланд нуқтасида Давлат байроғини ўрнатиб, Ўзбекистон обрўсини янада
кўтардилар”.
Шубҳасиз, бу воқеа спорт соҳасида, ҳусусан унинг альпинизм ва тоғ
туризми каби турларида катта обрўга эга давлатлар орасидан Ўзбекистон
Республикаси муносиб жой олишга хизмат қилади. Айни пайтда, ушбу
экспедиция мамлакатимизда альпинизм ва тоғ туризми соҳасида катта
имкониятлари мавжудлиги далолати бўлиб, спорт ва туризмнинг
ривожланишига ёрдам беради.
Айтиб ўтиш жоизки, чўққига кўтарилиш ҳам спорт, ҳам география нуқтаи
назаридан катта аҳамиятга эга ва етиб бориш мураккаб бўлган ҳудудда
амалга оширилди. Чўққини забт этиш билан биргаликда, экспедиция
аъзолари бошқа муҳим тадқиқотларни амалга оширдилар – тоғ тизими
ўрганиб чиқилди, унинг харитаси тузилди, чўққига олиб борадиган йўллар
белгилаб олинди, атроф-муҳит фотосуратлари олинди.
UCell Ўзбекистон тараққиёти, спорт турларини ривожланишини доимо
қўллаб-қувватлаб келмоқда ва бундай ишларни келажакда ҳам олиб боришни
режалаштирган.
|