Савол: Ассалому алайкум, мен
мусофирликдаман, сизга бир саволим бор эди. Мен турли миллатли қизлар
билан яшайман, улардан бири мени ўзига жуда яқин олади. Динимиз
бошқа-бошқа, у бизнинг динимиздаги шартларга тушунмайди ва қўшилмайди,
лекин ибодатдларимга ҳеч ҳалақит қилмасдан, балки бошқаларга ҳам
ҳалақит беришларига йўл
қўймайди. У қиз билан дўстлашишим мумкинми?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Балоғат ёшидаги икки жинсдаги кишилар бир-бирларидан иложи борича узоқ
бўлганлари яхши. Уларнинг иккиси ёлғиз қолиши ҳаром. Ҳаромга олиб
борувчи нарсалар ҳам мумкин эмас. Агар эҳтиёт бўлмасангиз, бу сафарги
«дўстлашсам бўладими» деган саволингиз кейинроқ
«уйлансам бўладими»га айланиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.
СЕВГИ ҲАҚИДА
САВОЛ:
Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан бошлайман. Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва баракатуҳ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари!
Сизга саволим шуки, Оллоҳнинг бандасига бўлган севги Оллоҳ инъомими ёки шайтон ҳийласими?
Иккинчи саволим: Оллоҳ йўлида севиш қандай бўлади? Жавобингизни кутаман. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳнинг
бандасига бўлган севги шариатга хилоф бўлмаган ҳолда бўлса, Аллоҳ
инъомидир. Аллоҳнинг бандасига бўлган севги шариатга хилоф ҳолда бўлса,
шайтон ҳийласи ва гуноҳнинг уясидир.
Аллоҳ йўлида севиш Аллоҳга иймони бўлгани учун, Аллоҳнинг ибодатини
қилгани, айтганида юргани, қайтарганидан қайтгани ва амрини тутгани
учун бўлади. Валлоҳу аълам.
muslimaat.uz
|