— Тўрғисини айтинг, шунча йиллик турмуш давомида рафиқангизни урганмисиз?
Анвар Санаев: — Оилавий ҳаётимиз давомида турмуш
ўртоғимни урмаганман. Ҳар қандай вазиятгада ҳам тўғри гап билан
тушунтириш мумкин. Назаримда, урган одам доим ютқазган.
Шерзод Давронов: — Унақаси бўлмаган. Урушиб қолиш, қаттиқ гаплар бўлиши мумкин. Аммо урмаганман!
Адҳам Солиев: — Аёл кишига қўл кўтариш яхши иш эмас. Аммо жаҳил чиққанда ақл кетади. Мени ҳам ақлим қочганда, бақириб қўйишим мумкин.
Абдухошим Исмоилов: — Ҳеч қачон. Бу ҳақида гап-сўз
бўлиши мумкин эмас. Дунёдан биттагина аёл сўзини гапирганимизда,
лабимиз-лабимизга тегмайди. Гулдек нозик, жаннат эшиклари очиқ бу зотга,
ҳатто жаҳил ҳам қилиб бўлмайди.
Ўлмас Аллаберганова: — Ёшлигимда бўлган. Аммо мушт билан эмас. Бир икки жаҳлимни чиқарганда шапалоқ урганман.
Маҳмуд Намозов: — Аёлим ўзи индамасгина. Уни уриб нима қилдим. Ҳеч урмаганман.
— Турмуш ўртоғингиз, дўстларингиз ёки меҳмонлар даврасида ўтирганингизда, сизга қўпол муомала қилса…
Толибжон Исроилов: — Табиатдан ҳамма нарсани
босиқлик билан ҳал қиладиган инсонман. Шунинг учун ҳам бу масалада
босиқликни унутмаган ҳолда йўл тутаман.
Даврон Эргашев: — Уйга боргандан кейин бўлиб ўтган вазият яхши иш эмаслигини тушунтирардим.
Достон Убайдуллаев: — Ўша пай тунга индамайман.
Балки, кулиб, «ўзингизни босиб олинг», дейишим мумкин. Аммо ташқарига
чиққанимдан сўнг, ўзим биламан нима қилишни.
Фаррух Комилов: — Ҳаммани олдида у менга қилгандек,
муамила қилмайман. Четга чақириб вазиятни ётиғи билан тушунтириб, яхши
гап бўлмаганини айтаман.
Диёр Маҳкамов: — Биринчидан мени турмуш ўртоғим ундаё иш қилмайди. Агар шундай вазият бўлса, вазиятга қараб иш тутаман.
— Уйга келсангиз, рафақангиз ухлаётган бўлса…
Фирдавс Пазлиддинов: — Одатда, ишдан қайтганимда
турмуш ўртоғим мени кутиб ўтирган бўлади. Лекин сиз айтган вазиятга дуч
келсам, уни безовта қилмасликка ҳаракат қиламан.
Рашид Ҳолиқов: — Ишдан келганимда хотиним уҳлаётган бўлса уни уйғотмайман. Аксинча, устини кўрпа билан яхшилаб ёпиб қўяман.
Равшан Комилов: — Илгариги вақтларда, уҳлаётган
бўлса, уйғоти, нега кутиб олмаяпсан, деб урушардим. Ҳозир эса, болаларга
қараб, чарчайди деб кўпинча индамайман.
Самандар: — Келганимда мен бажара олмайдиган ишларни
қилишим керак бўлса, рафиқамни уйғотаман. Агар унинг кўмагисиз ҳам
амаллай олсам нима қиламан уни ширин уйқусини бузиб?
Шухрат Қаюмов: — Нима ҳам қилишим мумкин. У ҳам
инсон, чарчаган бўлиши мумкин. Индамайман. Секин-асталик билан
овқатимни истиб, ейманда, кириб уҳлайвераман. darakchi
|