YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:23
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 3
MEXMON 3
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Декабрь » 25 » ТВМ тақдим қилади; "Учта ўқ билан битта концерт!”
03:52
ТВМ тақдим қилади; "Учта ўқ билан битта концерт!”

ТВМ тақдим қилади; "Учта ўқ билан битта концерт!” Марказ телеканалининг "Топ-10” кўрсатуви, "Ўхшаш чехралар” лойихаси хамда мазкур каналнинг 5 йиллиги муносабати билан ажойиб концерт дастури бўлиб ўтди. "Туркистон” концерт саройида соат 15-00 ва 19-00да бўлиб ўтган концертнинг кечки пайтига ТВМ бошловчиларидан Роксана таклифига биноан ташриф буюрдим. Концерт дастурида юлдузлар ўз "клон”лари, яъни ўхшаш чехралари билан сахна кўринишларини тақдим қилишди. Отабек Муталхўжаев клонлари билан сахна кўриниши жуда қизиқ тарзда сахналаштирилган бўлса, Нилуфар Усмонованинг сахна кўриниши дархақиқат шоу тарзида бўлди. "Армонли мухаббат” билан бошлаган "клони” бирдан йўқолиб, Нилуфар Усмонова пайдо бўлади. Қизиғи хеч қандай чироқ ўчишларсиз, эффектларсиз, махоратли тарзда уюштирилган бу алмашинишни сезмай қоласиз. Шундан сўнг Нилуфар янги йилга атаб, раққос қорбоболар билан бирга янги шўх "Янги йил” таронасини тақдим қилди. (видео+премьера янги қўшиқ)
Айнан Нилуфар Усмонованинг "клони” Нилуфар билан бир хил кийимда, макияжда ва соч турмагида бўлгани алохида ажралиб турди. Нилуфар бу лойихага жиддий ёндошиб ўз клонини устида ўзи ишлаб, ўзи билан бирга машхур стилист дизайнер Артем Дробышга мурожаат қилган. Нихоят кўриб турганингиздек ажратиш қийин. Мен ўзим бир икки маротаба адашиб кетдим, бу хол бошқаларда хам кузатилди.

Шунингдек Отабек Муталхўжаев ижодий жамоаси хам хар бир "клони” устида ишлангани кўриниб турарди. Улар хар бири Отабекни хар бир клипини қахрамонига айланиб, Отабекни ўша клипдаги либосларида, сахнада клипдан лавха кўриниш қилиб бердилар. Охирида эса Отабек чиқиб биргаликда "Кўзмунчоқ”ни куйлашди. Энг кўп клонларга эга хам Отабек бўлди, сахна ортида Отабеклар шунча кўп эди-ки, ўзимни клонлар фильмида тасаввур қилиб қўрқиб кетдим)))
Шохруххоннинг хам сахна кўринишини мухлислар олқишлашди, унинг "клони”ни бўйи сал баландроқ ва сал тўлароқлигини айтмаса жуда ўхшаш.

Сахна кўринишида орқа фонда экранда клони билан хазиломуз клип хам тақдим қилиниб, унда Шохруххон билан клонини хаётда адаштириб, айнан клонидан дастхатлар олишаётгани тасвирланган.

Клонлар билан боғлиқ сахналардан ташқари Паризоднинг хам сахнадаги "Олмача” клипини сахна кўринишида кўрсатиб бергани чиройлик чиққан. Динейранинг клипини сахнадаги рақслари билан чиқиши эса дархақиқат хар галгидек мини-шоу бўлди!
Шунингдек Шохжахон ва Зохиршох Жўраевларни мухлислар қизғин олқишлар билан қарши олдилар.


Мазкур байрам концертидаги Шохжахоннинг сахна кўринишидаги оригинал миллий либослардаги раққосалар билан уйғунлашган чиқиши алохида ажралиб турган бўлса, ундан сўнг чиққан укаси Зохиршохнинг қўшиғига мос сахна "булутлар”га айланди.
Ўзгарувчанлиги ва имидж борасидаги янгиликлари билан тез-тез хайратлантириб турувчи Манзура сахнага Райхон билан чиқиб "Мен бу мен” фильмга саунтрекини куйлаётганида, тўғриси уни клони куйлаяпти деб ўйладим. Қўшиқ тугагач, хақиқий Манзура қани? - дедиму у ростакамига Манзура бўлганидан ажабландим. Манзура тўғриси таниб бўлмас кўринишда эди.

"Акфа-медиа” компаниясининг янги лойихалари хам сахнага чиқишди, улардан Шахзодбек яхшигина танилишга улгургани боис уни хам мухлислар олқишлар билан қаршилашди.
Раққосалари имиджи супер!
Янги лойихалар хақида эса хозирча менимча хали вохлироқ хам мақташга, хам танқид остига олишга. Шунинг учун уларни ижод намуналарини кузатишни бошлаймиз.
"Ўхшаш чехралар” лойихасининг ғолиблари Шохруххонинг ва Нилуфар Усмонованинг клонларига насиб этди. Уларга 2010 йил давомида "Пантерра” тарафидан ўтказиладиган барча концертларга бир йиллик бепул чипталар совға қилишди. Плакатдек келадиган бу чипта билан улар нафақат ўзлари, балки ўз яқинлари билан концертга ташриф буюришлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Менда фақат бир савол туғилди: уларга қаердан жой ажратилар экан? Чипталар концертларга ўриндиқлари кўрсатилган холда сотилади-ку. Ха, майли, буниси энди уларнинг муаммоси, асосийси улар ғолиб!)))

Концерт дастурини бошларида Амалия билан Азиз Раметов олиб боришлари керак бўлиб, Амалия хар қанча сахнага Азиз Раметовни чақирмасин, у кўринмади. Ўрнига Артур чиқиб ёрдамлашди. Кейин аён бўлишича Азиз концертга келмаган. Азиз билан концертдан туриб қўнғироқлашганимда у бетоб бўлиб даволанаётганини айтди. Унга соғлик тилаб хайрлашдим. Афсус, Азиз билан янада қизиқроқ бўлиши аниқ эди. Лекин махоратли бошловчилар концертни ажойиб тарзда олиб бордилар.

Айниқса Дилшодбек Каттабеков ва Хадичанинг сахна чиқиши ва унда Дилшодбек Хадичани "клони”дан ажрата олмаганлиги қизиқ бўлди. Шунингдек Амалия ва Роксаналар хар галгидек ўз ишлари устаси. Роксана икки кун аввалги M&TVA – 2009 тақдимотида шамоллаб қолганлигига қарамай, бетоблиги умуман сезилмади.
Концерт сўнггида бошловчи қизлар хар бири сахнага 5-та шам ёндирилган торт билан чиқиб, ТВМнинг 5 йиллик байрами билан қутлаб, юлдузлар билан биргаликда барча бошловчилар ТВМ гимнини куйлаб тугатишди.
Концерт кўтаринки кайфият ва аъло даражада ўтганига қарамай бир нохуш вазият нафақат менга балки бошқаларга хам салбий таъсир кўрсатган бўлса ажаб эмас.

Шахриёр сахнани тарк этаётгандаги воқеа баъзи бир мухлисаларнинг нақадар маданиятсизлиги ва онги пастлиги билан боғлиқдир. Бу нарсага тўхталиб ёритишни хам ўзимга эп кўрмадим, чунки уларнинг бу қилиғи камида "ўхшамади”, шунчаки уларни тарбиясини кўрсатди холос. Нима бўлса хам Шахриёр ўз аудиториясига эга машхур ва иқтидорли репер эканлиги хеч кимга сир эмас ва буни инкор қилиб бўлмайди. Уни ким биландир таққослаш хам ноўрин.
Шоу-бизнес оламида хар холда машхур бўлган юлдузларимиздан росманасига тақлид қилиб кийими-ю, соч турмагигача тақлид тугул имиджни ўғрилаётганлар хам бор. Бу хеч кимга сир бўлмай қолган. Вахоланки, Шахриёрни имиджи ва репер бўлгани билан ўз услуби билан ажралиб туради ва тақлид деган нарса сезилмайди, бу хақиқат! Очиқчасига тан олиш керак. Мен Шахриёрни мухлиси хам эмасман бу факт. Ёки бир йўналишда куйлайдиган Ёдгор Мирзажонов билан Отабек Муталхўжаевни таққослаш мумкинми? Хуллас хаммага инсоф. Хеч ким уни реп услубида ягона ва бетакрор деяётгани йўқ, шунчаки Шахриёр нафақат ўз севимли машғулоти билан шуғулланмоқда, балки мухлислар учун хизмат қилмоқда. Бошқа хонандалар каби. P.S: – Аксарият пайт сахна ортида бўлганим учун барча хонанда ва сахна чиқишларини кузата олмадим, шунинг учун концертда диққатга лойиқ чиқишлар бўлган бўлса ва уларни кўрсатмаган бўлсам олдиндан узр. Шунингдек сахна кўринишлари билан боғлиқ суратлар сифатига хам маъзур тутгайсиз, аксига олиб фотоаппарат айнан залдан жуда ёмон сифатда ишлади, шунинг учун мобил телефон фотоаппаратидан фойдаланишга тўғри келди.
Жудаям мақтовлар кўпайиб кетти-а? Биииитта танқид қилсам майлими? Рахмат!))) "Туркистон" саройини акустикасими ёмонми ё звукорежиссерларми, хуллас "звучение" яхши эмас экан.


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1416 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz