Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Декабрь » 1 » Туркия гўзали
|
Ҳаёт синовлари” сериалида Нармин ролини ижро этган
Селин Демиратар 1983 йил 20 мартда Истанбулда таваллуд топган.
Болалигидан Анталя шаҳар театрида роллар ижро этиб келган Селин 1999
йилда "Туркия гўзали” танловида ғолиб чиқиб, айнан шу йили мамлакати
шарафини ҳимоя қилган "Дунё гўзали” танловида учинчи ўринни эгаллади.
- "Дунё гўзали” танлови сизнинг актрисалик касбингизга қандай таъсир ўтказди?
- Мусобақада қатнашганимда эндигина ўн олтига кирган эдим. Шунчаки
қатнашиб қўйиш учунгина иштирок этгандим. У пайтларда гўзаллик
танловларида иштирок этишга муҳим воқеадек қараларди. Ҳозир эса охирги
марта ким "Туркия гўзали” бўлганини ҳам билмайман.
- Болаликдан актриса бўлишни орзу қилармидингиз?
- Йўқ, болалигимда ҳарбий аскар бўлишни орзу қилганман. Отам захирадаги
зобит, ҳарбий оркестр аъзоси. Балки шунинг учун ҳам тартиб-интизомга
қатъий амал қиларман. Суратга олиш жойларига ҳам белгиланган вақтдан
кечикмай етиб келишга ҳаракат қиламан.
- "Ҳаёт синовлари” нега бунчалик муваффақият қозонди деб ўйлайсиз?
- Биринчи бўлимни тўрт ҳафта суратга олган эдик. Икки гуруҳга бўлиниб
ишлаган бўлсак ҳам, кичик деталларгача катта эътибор берилгани учун
узоқ вақт талаб қилинарди. Сценарийси ҳам жуда яхши ёзилган. Ҳар бўлим
сценарийсини ўқиганимда, албатта йиғлаб олардим. Бу сериалгача ўйнаган
ролларимда ҳеч қачон сценарийни ўқиб йиғламаган эдим.
- Киносини кўрган бўлсангиз ҳам, охири қандай якун топишини билсангиз ҳам йиғлайвердингизми?
- Ҳа, масалан, Меҳметнинг ўлими ҳақидаги хабарни олгач, бунга чидолмай
йиғлаб юборгандим. Баъзан "сценарийни суратга олиш жараёнида
ўқисаммикан?”, деб ҳам ўйланиб қолардим. Чунки шунчалик таъсирланар
эдимки, ўша туйғуни камера олдида қайтара олмаслигим мумкин деб хавотир
олардим.
- ¤сман Синав сизни танлаганида "кўзларингда ғамни кўряпман”, деган экан...
- Ҳа, менга баъзида "Маъюс боқасан”, деб қолишади, аммо ўзим бунинг
фарқига бормайман. ¤сман Синав билан учрашганимизда "Кўзларингда ғам
бор, мен шуни истайман. Нарминнинг айнан ўзи”, деган эди. Ҳар доим ҳам
нигоҳимда маъюслик бўлмаса-да, бу ролни ижро этишимда менга қўл келгани
аниқ.
|
Категория: JAHON YULDUZLARI |
Просмотров: 2232 |
Добавил: Timurchik
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|