"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг маълум қилишича,
бугун клуб ҳужумчиси Фернандо Торрес тиззасидан олган жароҳати юзасидан
тиббий кўрикдан ўтади. Эслатиб ўтамиз, премьер лиганинг 34-турида
"Фулхэм"га қарши учрашувда (0:0) испаниялик ҳужумчи жароҳатланган эди.
"Фернандонинг
тиззасида оғриқ бор. У шу масалада шифокорининг олдига кетган ва биз
унинг янгилигини кутиб ўтирибмиз. Унинг жароҳати қанчалик жиддий
эканлигини билмаймиз", - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос
келтирмоқда клуб расмий сайти.