Шохруххон. Доимо ҳамкасбларидан ўзгача ижод
қилишни хуш кўради ва бу ўзгаришларга шоу оламида албатта янгилик
сифатида қаралишига интилади. У ажойиб мавзулар топиб, оригинал мусиқа
оастида ноодатий қўшиқлар куйлайди. Бир клипида автобус устида чиққан
бўлса, яна бирида ўйинчоқ пистолет олиб Алишер Узоқов билан дуэлга
чиқади...Хуллас, англаганингиздек ғаройиб! Дарвоқе, унинг характеридаги
вазминлик бошқа хонандаларга ўрнак бўлса, нур устига! Шохруххон
ҳақидаги сўнгги янгиликни сенсацияга менгзаш мумкин. Ахир, у
топган-тутганини йиғиб, ойга учмоқчи! Унинг яқин дўстлари ҳам,
продюсери Иззат Облакулов ҳам фақат шу ҳақда гапиряпти. Бироқ, бунинг
учун неча йиллик гонорар керак экан? Ҳаммасига ойдинлик киритиш учун
хонанда билан боғландик: -Ҳақиқатан ҳам шундай! Ойга
учмоқчиман! Эплаган ва уддалаганга бунинг ҳеч қандай муаммо жойи йўқ.
"Дажонам” номли янги қўшиғим клипининг асосий воқеалари ойда кечади.
Бобур Умаров сўзи ва мусиқаси, Жасур Бадалбоев аранжировкаси билан
куйлаганман, бу таронамни. -Дарвоқе, қандай қилиб учмоқчисиз...ойга? -Клип чиққанда кўрасизлар! Майли-да,
хонандани ойга компьютер графикаси олиб чиқадими ё хаёллар оғуши, балки
реал воқеа, муҳими, мухлисларга қизиқарли бўлсин! Чунки, ҳар бир
санъаткор ўз тингловчиси, уларнинг қизиқиши учун ижод қилади! А,
лаббай?!
JASUR HAMROYEV
|