Америкада- аллақачон ўлиб, кўмиб хам бўлинган хонанда Уитни Хьюстон устида жанжал- тўполон. Сабаби эса оддий, АҚШдаги энг машхур журналлардан бири "National Enquirer” мархум хонанданинг нақд тобутда ётган пайтда олинган фото суъратини журнал муқовасида босиб чиқаргани. Бу фото суърат аллақачон Твиттер каби интернет сайтларни хамда мухлислар форумларини портлатиб юборди. Хамманинг оғзида шу гап. Маълум бўлишича ушбу фото фақатгина оила аъзолар учун олинган бўлиб унинг прессага чиқиб кетиши мутлақо мумкин бўлмаган. Бронзадан ишланган тобут ичида ётган Хьюстонга кўриб турганингиздек қимматбахо тақинчоқлар хам тақиб қўйилган, журналда ёзилишича уларнинг нархи $500 минг га тенг. Хонанданинг она шахри Ньюаркда суъратга олинган ушбу фотони фақатгина оила аъзолардан кимдур, ёки врач хамда гримёрлардан биронтаси прессага катта пул эвазига сотганлиги тахмин қилинмоқда. Хар қандай этика чегараларига сиғмайдиган бу ходиса аниқки ушбу журнал учун энг омадли тиражлардан бири бўлди. Хатто ўзимизда хам учраб турадиган тираж учун виждонни хам унутиб қўядиган газета хамда журналлар учун гарчи бу зўр иш бўлган бўлсада қолган барчанинг ғазабига сабаб бўлмоқда. (Ўликдан хам пул ишлаш мана шу бўлса керак, УЯТ!)