Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2011 » Октябрь » 16 » Titrab qoldiku sevgim!!!
17:56 Titrab qoldiku sevgim!!! |
Тикон ботди, гул узгандим гулзорингиздан, Бахт топмадим нетай сизнинг бозорингиздан. Юрагим тўлиб кетди озорингиздан, Киприкдаги ёшдек титраб қолди-ку севгим!
Хиёнатнинг кўчасида оқиб кетдингиз, Гуноҳларнинг гирдобида ботиб кетдингиз. Бизни ташлаб қай манзилга бориб етдингиз, Киприкдаги ёшдек титраб қолди-ку севгим.
Уйингизнинг остонасин тўлдириб хазон Илдиз отиб беор гуллар этибди макон. Устингиздан кулар бўлди жумлаи жаҳон Киприкдаги ёшдек титраб қолди-ку севгим!
Ёлгизим деб ишқингизни дилда асрасам, Никохимиз ҳақи учун такрор асрасам, Топтайсиз-а, гарчи уни минг бор асрасам, Киприкдаги ёшдек титраб қолди-ку севгим!
Шод кунимда бирга бўлолмайсиз ҳам, Малҳам бўлолмайсиз келганида ғам, Нени кутай энди ундан эй қодир Эгам? Киприкдаги ёшдек титраб қолди-ку севгим!
|
Категория: SHERIYAT |
Просмотров: 1328 |
Добавил: Muhabbat07
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|