Хитойда Ухан ва Гуанчжоу шаҳарлари ўртасида юқори тезликка мўлжалланган темир йўл ишга туширилди. Ушбу темир йўлда поездлар соатига 350 километргача тезликда ҳаракатлана олади. Бу жаҳондаги рекорд кўрсаткичдир.
Темир йўлнинг очилиш маросимида иккита поезд иштирок этди. Улардан бири Ухандан Гуанчжоуга йўл олган бўлса, иккинчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди. Поездлар уч ярим соатда белгиланган маррага етиб боришди. Авваллари йўловчилар ушбу масофани поездда ўн соатдан ортиқ муддатда босиб ўтишган.