Икки йил аввал “Цунами” фильми мухлислар эътиборига ҳавола қилинган эди. Саргузашт жанрида суратга олинган картина аксарият киноихлосмандлар эътиборини қозона олди. Фильмнинг давоми эса кўпчиликни қизиқтирди. Айни кунларда фильм ижодкорлари “Цунами-2” тақдимотини ўтказиш арафасида Фильм хақида батафсил маълумот олиш учун Ўзбекфильм киностудиясига ташриф буюрдик. target="xml" content="namespace prefix = o ns = \"urn:schemas-microsoft-com:office:office\" /">?>
У ерда фильм жамоасини учратдик. Ва фильм режиссёрини суҳбатга таклиф қилдик.
Фильм ҳақида қисқача: Фильм режиссёри: Фарид ДАВЛЕТШИН Жанри: саргузашт фильм Сценарий муаллифи: Абдураҳмон Давлатов, Валерий Гусиф, Фарид Давлетшин Фильмда иштирок этган актёрлар: Мурод Ражабов, Ситора Фармонова, Санжар Азизов, Жамила Азизова, Барис Давлатов. Суратга олиш ишлари: Таиландда бўлиб ўтган. Қизиқарли факт: фильмда актёр Мурод Ражабов ўта жиддий образ яъни, проффесор Таони ролини ижро этдилар.
- “Цунами”нинг биринчисида Севинч Мўминованинг ижроси кўпчиликка ёққан эди. Лекин бу сафар Севинч Мўминова иштирок этмабди. Сабаб? -Хонандаларда вақт масаласи жуда мушкул: улар асосан қўшиқ ёзиш ва халқ хизматлари билан банд бўлишади. Биз эса бутун жамоа билан битта хонандани кутиб туролмасдик. Севинчнинг вақти бўлмагани учун ўрнига бошқа актрисани таклиф қилдик. Лекин “Цунами 2” дан кейин навбатдаги фильмимизга Севинч Мўминовани албатта таклиф қилиш ниятимиз бор. - Демак, фильмнинг учинчи қисми ҳам ишланар экан-да? -Албатта. Продюсеримиз Абдураҳмон Давлатовнинг фантазиялари жуда кучли. Уларнинг ғоялари бўйича фильм ишлайдиган бўлсак, фикрларни битта фильмга жамлаш қийин бўлади. Хуллас, сирни ошкор қиладиган бўлсам, фильмнинг иккинчисида оролчадаги барча одамлар топилади. Учинчисида эса Севинч Мўминовани топишади. - Севинч Мўминованинг ўрнига бу сафар Ситора Фармоновани олибсизлар… -Ҳа. Чунки Ситора Фармонова Таиланд қизларига ўхшаб кетади. Қолаверса, фильмда жангари саҳналар бор. Мураккаб саҳналарни эса хамма актрисалар ҳам ижро эта олмайди. Қолаверса, Ситора фильм учун саундрек ҳам куйлади. - Икки йиллик танаффусдан сўнг фильм давомини суратга олишга нима сабаб бўлди? -Фильм катта экранларда намойиш этилганидан сўнг бизга кўплаб мактублар келди. Томошабинлар фильмни давомига қизиқиб, қўнғироқ қилаверишди. Хуллас, халқ талабидан келиб чиққан ҳолда фильм давомини ишлашга қарор қилдик. - Демак, “Цунами”нинг биринчиси кассабоп бўлган? - Бу саволни режиссёрга берганингиз маъқул. Аммо битта нарсани айтишим мумкин, фильмга жуда катта маблағ сарфланган. - Бугунги кун томошабинини саргузашт фильмлар қизиқтиради, деб ҳисоблайсизми? - Кино жанрларга жуда бой. Лекин бугунги ўзбек режиссёрлари фақатгина мелодрамма ва комедия билан чекланиб қолишмоқда. Енгил комедиялар ҳам кўпайиб кетди. Ўзбек киноси ривожланиши учун саргузашт жанри, детектив жанри, триллер каби турли жанрларда ҳам ижод қилиш керак. Битта жанрга берилиб кетсак юксалиш бўлмайди. - “Цунами 2” қачон катта экранга чиқади? - Ҳозир монтаж жараёни кетяпти. Премьера худо хоҳласа сентябр ойларига мўлжалланган. - Бундан аввалги ижодингиз? -Айни кунларда “Юлдузингни бер осмон” номли мусиқий кўрсатувимиз мухлисларга намойиш этилмоқда. Аввал комедияда ўзимни кўп синаб кўрганман. Лекин саргузашт жанри ижодим учун янгилик бўлди. Болаларга мўлжалланган фильмлар кўп ишлаганман. Масалан “Тоғда ўтган қувноқ ёз” номли фильм олганман. Саргузашт жанрини нафақат катталар балки болалар ҳам яхши кўришади. Ўзбекфильм билан хамкорликда бир қанча фильмлар суратга олганман. “ўойибнинг сўнгги сафари”, “Юлдузингни бер осмон” фильмларини томошабинлар яхши қабул қилишган. -“Юлдузингни бер осмон” фильмида бир хонанда аёлнинг тақдирини кўрсатиб бергансиз. Фильм воқеасини қайси хонандани хаётидан олгансиз? -Мени ён қўшним элимизнинг севимли санъаткорларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова бўлади. Битта домда 20 йилдан қўшни бўлиб яшаймиз. Шунинг учун бир биримиз билан яхши танишмиз. Салом-алигимиз бор. Кумуш Раззоқова энди ижодини бошлаган пайтларда унга клиплар суратга олганман. Хуллас, бир куни санъаткор аёл ҳаёти ҳақида фильм яратиш ғояси туғилди. Кўпчилик санъаткорларни машҳурликларини кўришадию, аммо уларнинг ҳам ўз ташвишлари борлиги хақида билишмайди. Санъаткорларнинг саҳна ортида ўз ҳаёти бор. Мен айнан хонанданинг саҳна ортидаги ҳаёти ҳақида фильм олишни режалаштиргандим ва суратга олдим ҳам. Ва шу нарса кўпчиликда хонандалар хақидаги тасаввурни янада кенгайтиришга имкон берди. Ягона.
|