Тонг саҳардан Ўзбекистон миллий терма
жамоаси Тунисга учиб кетди. 24 нафар футболчи билан Африка қитъаси
томон йўл олган делегация иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида
аввал хабар бериб ўтгандик.
Ўртоқлик учрашувлари доирасидаги биринчи баҳс 8 декабрь куни бўлиб
ўтади. Унда Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз Тунисга қарши
ўйин олиб боради.
Иккинчи баҳс эса 12 декабр куни ўша қитъанинг Жазоир терма жамоасига қарши ўтказилади.
Умид қиламизки, Осиё-2011 кубогига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз
камчиликларни бартараф этиб жиддий тайёргарлик олиб боради.
24 нафар футболчидан ташкил топган таркиб қуйидагича:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Мурод Зуҳуров, Азиз Ашуров;
Ҳимоячилар:
Ярослав Крушельницкий, Саҳоб Жўраев, Шавкат Муллажонов, Анвар Ғофуров,
Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Фарруҳ Нурлибоев, Александр Клецков;
Ярим ҳимоячилар: Санжар
Турсунов, Азизбек Ҳайдаров, Станислав Андреев, Тимур Кападзе, Виктор
Карпенко, Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Музаффар Умирзоқов,
Азиз Ибрагимов;
Ҳужумчилар: Шавкат Саломов, Улуғбек Бақоев, Олим Новкаров, Александр Гейнрих
Эслатиб ўтамиз, Терма жамоамиз
устози хориж чемпионатларида тўп сураётган - Сервер Жепаров, Максим
Шацких, Жасур Ҳасанов, Баҳодир Насимов, Виталий Денисов, Марат Бикмоев,
Вагиз Галиулин каби легионерларимизни 18 декабрдан бошланадиган
навбатдаги йиғинга таклиф этишни режалаштирган. Шунингдек, Олимпия
терма жамоамиз билан Осиё ўйинларида иштирок этагн Темур Жўраев ва Одил
Аҳмедов ҳам навбатдаги йиғинга жалб этилади.
Fk.uz
|