«Пахтакор» марказий стадионида Осиё кубоги-2011 гуруҳ босқичидан ўрин эгаллаган Ўзбекистон ҳамда БАА терма жамоалари ўзаро куч синашишди.
Бир неча дақиқа олдин «Пахтакор» марказий стадионида Осиё кубоги-2011 гуруҳ босқичидан ўрин эгаллаган Ўзбекистон ҳамда БАА терма жамоалари ўзаро куч синашишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида иккала терма жамоа аъзолари ҳарчанд уринишмасин ҳисоб очилмади.
Умуман бизникилар ҳақида гапирадиган бўлсак, футболчиларимизнинг ўз формаларидан йироқ, йўқ ааанча йироқ эканликлари яққол кўзга ташланди. Гейнрих бирин-кетин рақиб дарвозаси олдида ҳавфли вазиятлар яратган бўлишига қарамай бари бефойда бўлди. Унинг айниқса, 40 метр масофадан йўллаган зарбаси дарвозабонни довдиратиб қўйди.
Ўйинга қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасига келиб араблар жарима майдони ичида ярим ҳимоячимиз Жепаров яқин бурчакни нишонга олди, аммо тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, ва тезлик билан қарши ҳужумдан унумли фойдаланган БАА вакиллари сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетишди.
Шу тариқа амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган учрашув 0:1 ҳисобида амирликлар фойдасига ҳал бўлди.
Осиё Кубоги-2011, саралаш босқичи
Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликлари 0:1 Гол: Аҳмад Халил, 90+2
Ўзбекистон: И. Нестеров, А. Ғофуров, А. Ҳайдаров, С. Жепаров, О. Аҳмедов, Ж. Ҳасанов, А. Исмоилов, В. Денисов, Б. Насимов (Ф. Тожиев, 60), А. Гейнрих (Кападзе, 81).
БАА: Носир, ал Жунайбий (ал Менҳалий, 59), ал Веҳайбий, Хатир, Муборак, Жума, ал Шаххий, ал Блуший, ал Камолий, ал Ҳаммадий, ал Аваний (Салим, 58).
Огоҳлантиришлар: Гейнрих, 27, Жепаров, 53, - Муборак, 32, аш Шеххий, 81
|