Мобил телефонлар билан муносбаталар доим ҳам силлиқ кетавермайди. Янги технология, ўзи билан янги касалликларни олиб келди. Мутаҳассислар, мобил ускуналар билан боғлиқ бўлган, 4 та асосий касалликларни ажратадилар. Эҳтимол, бу терминлар учун, рус ва ўзбек тилларидаги аналоглар ҳам пайдо бўлган: Telephonobia – телефон қўнғироқларни амалга ошириш ва қабул қилиш қўрқуви. Nomophobia – уяли алоқасиз қолишдан қўрқиш – телефонни йўқотиш ёки фойдаланиш доирасидан ташқарида бўлиб қолишдан қўрқиш. Ringxiety – бу "психо-акустик ҳодиса” бўлиб, унда сиз бўлмаган қўнғироқларни сезишингиз ва эшитишингиз мумкин. Frigensophobia – мобил телефон нурланиши, мияга салбий таъсир кўрсатишидан қўрқиш.