Доим дўстлари билан тортишиб юрадиган бир қайсар йигит бор экан. Бир куни дадаси унга бир қоп мих берибди. – Одамлар билан тортишиб қолганингда ҳар сафар тахтага биттадан мих қоқ, – дебди. Йигит биринчи ҳафтадаёқ тахтага ўттиз еттита мих қоқибди. Кейинги ҳафталарда ўзини бошқаришга ҳаракат қилибди ва кундан-кунга мих қоқишни озайтирибди. Ниҳоят, бир куни битта ҳам мих қоқмабди. Бу ҳолни отасига келиб айтибди. Отаси уни тахтанинг ёнига етаклабди: – Бугундан бошлаб ҳеч ким билан тортишмаган кунларинг биттадан михни суғуриб олавер, – дебди. Кунлар ўтаверибди. Ниҳоят, бир куни тахтада бирорта ҳам мих қолмабди. Отаси унга: – Офарин, яхши иш қилдинг. Энди бу тахтага диққат билан қара, шўрлик, илма-тешик бўлиб кетибди. Олдингидай чиройли эмас. Одамлар билан тортишга нингда ёмон сўзлар айтгансан. Ҳар бир ёмон сўз кўнгилда асорат қолдиради. Энди дўстларингдан узр сўраб, яхши сўзлар айтиб, қалбларига малҳам бўлишинг керак, – дебди.