ШОХРУҲХОНГА КЎЗ ТЕГДИ. У АВТОҲАЛОКАТГА УЧРАДИ-МИ?
ДИЛДОРА НИЁЗОВА ВАТАНГАДОЛАРНИ КУЙДИРАДИ
Ватан мадҳини куйлаб чарчамайдиган Дилдора Ниёзова яна бир ажойиб мавзуга қўл урди. Бу галги қўшиқ ҳам Ватан мавзусида бўлиб, унда "Ватангадо бўлгунча кафангадо бўл” деган мисраларни тинглашингиз мумкин... Юрагингиз жиз этдими? Ватангадоларчи, бу қўшиқни тинглаб, куйиб кул бўлиши аниқ. Нима дедингиз?
ШОХРУҲХОНГА КЎЗ ТЕГДИ. У АВТОҲАЛОКАТГА УЧРАДИ-МИ?
Кўпчилик мухлисларнинг оғзида шу гап. Ўзи бу хонандаларга ёппасига кўз тегди шекилли? Шохруҳхоннинг ашаддий мухлислари бу миш-мишларнинг рост ёки ёлғонлиги ҳақида ёзишимизни сўраб, бизга тинимсиз қўнғироқ қилишди. Аммо ҳеч бир хавотирга хожат йўқ. Шохруҳхон ҳар доимгидек ижод билан банд. У ўзининг яқинда куйлаган "Муҳаббатнома” қўшиғига режиссёр Нозим Жумаев томонидан клип суратга олдиряпди. Дарвоқе, Шохруҳхоннинг Шаҳноз билан биргаликдаги мухлисларига тайёрлаган ажойиб бир совғаси бор. Тез кунда дуэтчиларнинг саунтреки ашаддий мухлислар учун тақдим этилади.
"МАРКА” ГУРУҲИ БИР ЭМАС, ИККИ ЭМАС, ЮЗ НАФАР ҚИЗЛАР ШАЙДОСИ
"Марка” гуруҳидан ажойиб янгилик. Энди гуруҳ йигитлари юз нафар қизларнинг исмига атаб қўшиқ куйлашди. Шунингдек, қўшиқ номи ҳам "Юзта қиз” деб номланади. Қўшиқ сўзлари Тимурники. Оранжировкаси Жавлон Асатуллаевга тегишли. Тасаввур қиляпсизми? Атиги икки куплет шеърда қандай қилиб юз нафар қизнинг исмини жойлаш мумкин? "Қаловини топсанг қор ҳам ёнади” дея бежизга айтишмаган-да. Буниси ҳали ҳолва. "Марка” гуруҳининг ижоди билан боғлиқ бўлган бу галги сенсацион янгиликлар сизни умуман гангитиб қўйиши аниқ. Сайтимизнинг кейинги саҳифаларини кузатиб боринг.
УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ УСТОЗГА ЎХШАЙДИ-МИ?
Илгари устоз деганда ёши улуғроқ киши кўз олдимизга келар эди. Энди эса ҳали ўзи устоз даражасига етишмай туриб шогирд тайёрлашяпди. Аммо шуни ҳам тан олиш керакки, ақл ёшда эмас, бошда деганларидек, ўзи ёш бўла туриб бугун шогирдлари халқ эътиборига сазовор бўлаётган санъаткорлар ҳам йўқ эмас. Ёки, ҳамма гап рекламада дерсиз балки? Хуллас севгилисининг кўзларига қараб ташлаб кета олмаётган Улуғбек Раҳматуллаев ҳам ниҳоят ўзининг йигирмадан ошиқ клиплари ўрин олган янги мусиқий альбомини шу кунларда мухлислар эътиборига ҳавола этишни мўлжаллаяпди. Янги альбоми баҳонасида шогирдларини ҳам мухлисларига таништираётган хонандани жонкуяр устозга ўхшатмасдан иложингиз йўқ, тўғрими? Хонанданинг яқиндагина оранжировкаси тайёр бўлган "Жоним мани” қўшиғига эса тез кунда клип суратга олинадиган бўлди. Кўрамиз, ушбу қўшиқ ҳам "Кўзларингга қараб”, "Бемор” каби ҳит бўла олармикан? MOHICHEHRA
|