ДОСТОН: "КЛИП ОЛИНМАСЛИГИГА КЎЗЁШЛАР САБАБЧИ" *** ЗИЁДА БАДИИЙ РАҲБАРЛИК ҚИЛАЁТГАН "АКФА МЕДИА" ИНҚИРОЗГА ЮЗ ТУТДИМИ?! *** НАЗАРХОННИНГ "СИРДОШ"И КИМ?
МУХЛИСЛАРИНИ ЙИҒЛАТМОҚЧИ ЭМАС
Хабарингиз
бўлса Достон Убайдуллаев яқинда Туркия ижодий сафарига жўнаган эди. Туркия
телевидениесида ҳафтанинг ҳар сешанба куни эфирга узатилиб бориладиган уч соатли "Янги кун” номли тонгги
теледастурида бевосита иштирок этган хонанданинг таассуротлари бир олам.
Туркиядан қайтиб келганидан сўнг хонанда яна дарҳол ўзининг ижодий ишларига енг
шимариб, бел боғлади. Бундан ташқари. Акмал Мирзо шеъри билан куйланадиган "Яна
ҳижрон” шеърига клип суратга олиш ҳақида ўйлашни ҳам канда қилаётгани йўқ.
Мухлисларини йиғлатган "Ота бўлдим” қўшиғига эса хонанданинг клип олдириш нияти
йўқ. Сабаби қўшиқ эфирга кетганидан сўнг унга жудаям кўп қўнғироқлар ва
мактублар йўллашган мухлислар тинимсиз оқаётган кўз ёшларини тўхтатолмасмиш...
Ола-а-а!
"AKFA MEDIA”
ИНҚИРОЗГА ЮЗ ТУТДИМИ?
Хабарингиз
бўлса аввал Ойбек ва Нигора, сўнг эса хонанда Зиёда ўзи бадиий раҳбарлик
қилаётган "Akfa media” студиясини айрим сабабларга кўра тарк этган эди.
Миш-мишларга қараганда, студиянинг бошқа ходимлари ҳам аста-секин тарқалишаётганмиш...
Бу ҳақда ҳар хил гап сўзлар тарқалганлиги боис, биз "Akfa media” директори
билан миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида алоҳида эксклюзив суҳбат
уюштиришга ҳаракат қилдик. Анчагина ўзига машҳурлик келтирган кучли
ҳамкорларнинг кетиши студиянинг кейинги фаолиятига қандай таъсир этаркин? Бу
ҳақда батафсилроқ билишни истасангиз, сайтимизни кузатиб боринг.
СЕВАРАНИНГ "СИРДОШ”И КИМ?
СИЗНИНГ СМСИНГИЗ ҲАҚ ҚИЛУВЧИ!
Хонанда
айни кунда Англия сафаридан қайтганидан сўнг ўзининг ўзбек ва классик қўшиқлари
ўрин олган янги альбомини август ойларида сотувга чиқаришга тайёрлаб қўйди.
Хонанданинг миллий оҳангларда куйланган "Сирдошим” қўшиғи яқин кунларда
радиотўлқинларимиз орқали жаранг сочиш арафасида. Агарда қўшиқ мухлислар орқали
яхши кутиб олинса Севара Назархон қўшиққа клип суратга олиши ҳам мумкин. Шундай
экан, қўшиқни тингланг, ёқса, смс орқали овоз йўлланг. Қўшиққа клип суратга
олиниш ёки олинмаслиги сиз йўллаган смс ва овозлар сонига боғлиқ. Дарвоқе, альбомни ҳарид қилиш ҳам
ёдингиздан чиқмасин.
ОТИНИ ҚАМЧИЛАМАСА, ЎЗИДАН КЎРСИН!
Телеэкранлар
ва радиотўлқинлари орқали Равшан Комилов ижросидаги "Қақажон” қўшиғининг
оммалашгани анчагина шов-шувларга сабаб бўлди.
Бундан илҳомланган хонанда Мустақиллик байрами баҳонасида ажойиб бир
таронага қўл урди. Қўшиқ "Муборак” деб номланди. Ниҳоят, хонандамиз томонидан
узоқ кутилган янгилик—у ўз қўшиқлари жамланган янги альбомини тез кунларда
сотувга чиқаришни мўлжаллаяпти. Бу яхши янгилик, албатта. Қизиқ, хонанда тез
тез янги қўшиқларга қўл ураётган бўлса-да, аммо негадир ўзининг яккахон концерт
дастурини тақдим этиш ҳақида ҳам ҳеч ўйлаб кўрмаяпти. У куйлаётган қўшиқлар фақат пойтахт нодавлат
телеканаллари орқали тақдим этиларкан, натижада вилоятлик мухлисларининг ёдидан
кўтарилиб қолиши ҳеч гап эмас. Мухлисларни бевафо дейишади. Шундай экан, тезроқ
отини қамчиламаса, ўзидан кўрсин. ЛАЙЛО
|