АКА СИНГИЛЛАРНИНГ АЛЛОҲГА ИЛТИЖОСИ
Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид синглиси Гулсанам Мамазоитова билан биргаликда дуэт куйлади. Мусиқасини Отабекнинг ўзи басталабди. Қўшиқнинг номи қаналигини экранлар орқали билиб оласиз. Дуэтга клип ҳам суратга олишмоқчи. Қўшиқнинг мазмуни инсониятга Аллоҳдан сўралган эзгуликлар, яхшиликлар ҳақида экан. Нима ҳам дердик, ака сингилнинг илтижоси Аллоҳ назаридан четда қолмасин деб қоламиз. ИРОДАНИНГ ЯНГИ АЛЬБОМИ. ҚИЗИҚ, 60 ТА ҚЎШИҚДАН НЕЧТАСИНИ БИЛИШАРКИН?
Ирода Дилрознинг "Сенсиз мен” қўшиғи бугун қатор радиоканалларда янграб мухлисларга маъқул бўлди. Бундан илҳомланган Ирода ўз мухлислари учун ўз янги альбомини тақдим этадиган бўлди. Альбомда олтмишдан ортиқ қўшиқлар жамланган бўлиб, ундан ҳали мухлисларга тақдим этилмаган тароналар ҳам ўрин олган. Альбомниг номи ҳозирса сир тутиляпти. Агарда ушбу янги "коллекция” тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинса, хонанда сал кейинроқ ўзининг концерт дастурини уюштириш ҳақида ҳам ўйламоқда.
НИҲОЯТ ТАЙЁР БЎЛДИ...АММО СИР
Cарваранинг йигирмадан ортиқ янги қўшиқлари жамланган альбоми ниҳоят тайёр бўлди. Аммо номи ҳозирса сир. Ажабланмай ҳам қўйдик, бу эстраданинг сирли-сирли хонандаларидан. Аммо уларнинг сирлилигида ҳам жон бор. Айтиб бўладими, эстрада олами "қўшиқ ва ном ўғрилари” билан тўлиб-тошганида. Хонанданинг ишончига қараганда альбомдан ўрин олган қўшиқлар аввалгиларидан мутлақо фарқ қилади ва мухлисларга албатта, ёқади. Буни эса вақт кўрсатади.
ЛАЙЛО
|