ДАВРОН ШАНСОНДАН БЕШИНЧИ АЛЬБОМ! Даврон
Шансон айни декабр-январ - "тўй мавсуми” сал тинган пайтда кўп вақтини
ижодига сарфлаяпти. Бир йилдан бери янги, бешинчи альбомига тайёргарлик
кўраётган хонанда яқин кунларда альбомни тўлдиражак сўнгги қўшиқларини
ҳам ёзиб битиради. Ундан кейинги яна бир муҳим масалалардан бири,
альбомга мос ва хос ном танлаш! Янги альбомни интиқлик билан кутамиз.
*** Анвар Собиров, беҳаё қўшиқ куйлашни бас қил! "Бос,
бос, бағрингга бос...Бер бер, яна бир лабингдан бўса бер!” Бу не ҳол!
Радиоканалларнинг "қулоқ”и ё "кўз”и борми? Радиомуҳаррирлар қаёққа
қараяпти?! Шоир шеър ёзаётганида эҳтироси қўзиганми ё эҳтироси қўзиган
хонанда шоирдан шундай қўшиқ ёзишни талаб этган? Бу қўшиқни тўйда
хонанда қандай куйлаб юрганига ҳайрон қолдим. Турмушга чиққан келинчак
умуман, аёл эрининг олдида қандай қилиб рақсга тушади? Радиони
тинглаётган ёшлар қўшиқнинг қайси жиҳатларидан роҳат олсин? Назаримда,
чегара деган тушунча ҳар бир нарсада аҳамиятини йўқотмагани маъқул.
Шаҳвоний сўзлар қўшиқ қилиб куйланса-я? Уят бўлади, Собиров! Маслаҳат
бермоқчи эмасман. Барибир ўз билганингиздан қолмайсиз. "Пойтахт”
радиосида шу қўшиқни тингладим-у, радиодан, шу қўшиқдан ҳам кўнглим
қолди. "Бос, бос...бер, бер...”. Акангиздан ўрнак олинг. Сиз ҳам
суворийларни куйлашга бир ҳаракат қилиб кўринг! Мақолани ўқиб хафа
бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам айтар сўзим шу! Жасур ҲАМРОЕВ
|