CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:07
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 3
MEXMON 3
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июнь » 17 » СЎҒДИЁНА: “ЭРИМ МЕНГА ИШОНАДИ!”
22:24
СЎҒДИЁНА: “ЭРИМ МЕНГА ИШОНАДИ!”

Ўтган йили ҳинд эридан ажрашиб, тўнғич ўғлидан айрилган Сўғдиёнанинг Башир Куштовга турмушга чиқиб, яна фарзандли бўлганидан хабарингиз бор. Қуйидаги суҳбатда Сўғдиёнанинг ҳозирги оилавий ҳаёти ҳақида билиб оласиз.  Сўғдиёна, — турмуш ўртоғингиз билан қандай танишгансиз?— Учрашувимиз мен учун мураккаб вақтда бўлди: атрофимда дўстлар, танишлар кўпдай эди, лекин Россиядаги рўйхатга олинишимни чўзиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгач, телефон деярли тинчиб қолди, одамлар мендан ўзини олиб қоча бошлади. Чунки мен қандай чора кўришни, кимга мурожаат қилишни билмасдим-да. Шундай пайтда тақдир менга Баширни рўпара қилди. У дардимни эшитиб, ёрдам беришни ваъда берди, чиндан ҳам, кўп ўтмай рўйхатга олиниш билан боғлиқ муаммо ҳал бўлди. Энди унинг ўзи ҳам хаёлимдан кетмай қолди: ақлли, эътиборли, меҳрибон эди. Суҳбатлашиш ёқимли ва яхши эди, илк учрашувдан сўнг икки ой ўтиб бир-биримизни севишимизни тушундик. Бир йил олдин ўғлимиз Аржунни (у ҳозир отаси ва рус энагаси билан яшайди) Ҳиндистонга олиб кетган биринчи эрим билан расман ажрашишга эришибоқ, Баширга турмушга чиқдим. Башир билан мулла мусулмонлар эътиқодига кўра бизни эр-хотин деб эълон қилганидан кейингина бирга яшай бошладик. Расман эса ҳомиладорлигим маълум бўлгандан сўнг турмуш қурдик.Тез турмушга чиқаётганингиз ҳақидаги хабарни ота-онангиз қандай қабул қилди?— Аввалига улар қувонишдан кўра ажабланишди. Ахир Башир билан танишганимизга кўп бўлмаганди, аммо у пайтда мен шунчалик руҳий босим остида яшаётгандимки, ҳар бир кун мен учун жуда узоқ чўзиларди. Мен Башир билан танишганимдан сўнг ўтган уч ой ичида эса иккимиз кўп нарсани бирга бошдан ўтказдик. У менга нисбатан ҳақиқий рицарлардек тутди. Ота-онам муносабатларимизни четдан кузатиб, танлашда хато қилмаганимни тушунишди.Баширнинг аввалги оилаларидан тўққизта боласи бор. Эрингизнинг болалари билан муносабатингиз қандай кечяпти?— Жуда яхши! Башир ақл ва фаросат билан иш тутди. У ҳар бир боласи мен билан алоҳида дўстлашиб олишига имкон яратди. Бунинг учун мен ҳар бири билан алоҳида танишиб, кино, ресторан, ҳайвонот боғига бордим. Башир ҳаммасини шундай уюштирдики, ҳар бир болага алоҳида эътибор кўрсатишимга, тил топишишга, қизиқишларини сўрашимга имкон бўлди. Шунинг учун катта оила бўлиб йиғила бошлаганимизда, бир-биримизни анчадан бери танийдигандек эдик.Ҳомиладорлигингизни билганингизда, нимани ҳис қилдингиз?— Бахтни! Ахир мен Аржундан айрилганим учун эзилиб юргандим, ҳатто психотерапевтдан ҳам ёрдам сўрагандим. Врач менга антидепрессантлар ёзиб берганда эса, Башир дори ичишимни тақиқлаб қўйди. У дардларимни меҳр-муҳаббат билан даволай олишига ишонганди. Бахтимга, шундай бўлди. Ҳозир Баширнинг ҳамма болалари менга қўнғироқ қилиб, аҳволимни, бирор нарса кераклигини сўрашади. Бундай меҳрибонлик бебаҳо. Аржун эса... Ҳеч ким ҳеч қачон унинг ўрнини босолмайди, аммо иккинчи ўғлим юракка бироз овунч бағишлайди. Қолаверса, яқинда тўнғич ўғлим билан айрилиғимиз тугайди. Собиқ эрим энагалар онанинг ўрнини босолмаслигини тушунди, мен ҳар куни Аржун билан телефонда гаплашяпман, асосийси, яқин кунларда бизникида бир неча ҳафта туришига келишиб олдик.Башир яқинда ўнинчи фарзанди туғилиши ҳақидаги хабарни қандай муносабат билдирди?— Қувонч ва ғурур туйди! Аммо бола туғилмагунча бахтини қочириб юбормаслик учун жимгина қувониб юришини айтди. Худди шу сабаб туфайли мен ҳам бир неча ойгача ота-онамга ҳам, Баширнинг онасига ҳам яқинда фарзанд кўришимни айтмадим. Кейин Башир икковимиз бирга айтдик. Биз учун қанчалик қувонишганини тасвирлаб бериш қийин.Баширнинг онаси ўзининг катта оиласига сизни қандай қабул қилди?— Вой, биласизми, қайнонам билан биринчи учрашувдан роса қўрққандим! Ҳар балоларни ўйладим! Лекин ҳаммаси жуда яхши бўлди: қайнонам машинада ёнимга ўтириб, узоқ айрилиқдан сўнг кўраётган ўз қизидек меҳр билан қучоқлайди. Энди ҳақиқий, катта оилага эга бўлганимни тушундим.Ҳомиладорлигингизни кузатиб борадиган врачни қандай танладингиз?— Биринчи ҳомиладорликда роса асабий эдим. Аҳволимдаги озгина ўзгариш даҳшатга соларди, ташвишимни айтиш учун кечаси учда ҳам, эрталаб олтида ҳам шифокоримга қўнғироқ қилардим. Унга бундай "таъсирчанлигим” сира ёқмасди. Лекин мен лоқайдлик туфайли боладан айрилгандан кўра шифокорни яна бир марта безовта қилган маъқул деб ўйлардим. Ниҳоят менинг муаммом ўз-ўзидан ҳал бўлди: менга қараётган врач ишлайдиган туғруқхона "мойка”га ёпилди, шифокор бир ойгача менга қаролмаслигини айтди. Бу менинг ташвишимга чек қўйди: шифокор маслаҳатисиз икки кун ҳам туролмайман-у, бир ой сабр қилишни айтишса! Шунинг учун Москвадаги нуфузли клиникалардан бирига мурожаат қилдик, бу қароримдан сира афсусланмайман. У ерда шифокорга минглаб савол бериш одатимга хотиржам қарашди. Шунинг учун иккинчи марта ҳомиладорлигимни билганимда, дарҳол ўша ердаги шифокоримга бордим. Бу гал қўрқув ва саволларим камроқ эди. Биринчи марта арзимаган нарсалардан ҳам хавотирланган бўлсам, иккинчи галда яқинда она бўлишимни ўйлаб роҳатландим.Қўшиқчилик фаолиятингизни давом эттиришингизга эрингиз қандай қарайди?— У бу қароримни фақат қўллаб-қувватлайди! Ахир унга телевизорда мени кўрсатишлари, радиода ҳам айнан менинг қўшиқларимни қўйишни сўрашлари ёқади. Баширнинг онаси ва болалари жон деб концертларимга боришади, бу менга куч бағишлайди. Ахир оилада энг асосийси — жуфтингни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш, ўзгартиришга уриниш эмас. Башир менга уйланганда, қўшиқчилигимни биларди, шунинг учун концертларга боришимга бемалол рухсат беради, мен ҳам унинг ҳамкорлари билан учрашадиган бўлса, уйга кеч қайтишини биламан. Шунчаки биз бир-биримизни севамиз ва ишонамиз. Муҳаббат ва ишонч бор жойда эса ортиқча хавотир ҳамда унинг оқибати сифатида тақиқлар ҳам бўлмайди.Ҳомиладорлик пайтингизда бошқача таъмли таомларни тусаган пайтларингиз бўлдими?— Биринчи мартасида — йўқ, иккинчи мартасида эса илк уч ой чанқаб юрдим. "Ҳомиладорлик инжиқликлари” шу холос.Собиқ эрингиз билан муносабатингизни изга тушира олдингизми? Шундай вазиятга тушиб қолган аёлларга қандай маслаҳат берардингиз?— Яхшиликча ажрашишга уринишни. Уйдаги гапни кўчага чиқармасликни. Менинг муаммом матбуотда ёритилганидан афсусдаман, аммо ўша пайтда бу собиқ эримга таъсир кўрсатадиган ягона чора эди. Қолган гаплар ҳам матбуотга чиқиб кетмаслиги учун ён беради деб ўйлагандим, аксинча бўлиб чиқди. У кучлилигини исботлашга киришди. Яна ҳеч кимга қулоқ солмасликни маслаҳат бераман. Бундай шахсий ишларда фақат ўз қалбига қулоқ солиш, ўз манфаати эмас, энг аввало, боланинг манфаатини ўйлаш керак.Аржун Москвага келганда, у билан қандай тил топишмоқчисиз? Ахир у сизни эслолмайди-ку. Бу борада психолог билан маслаҳатлашдингизми?— Йўқ. Аржунни анчадан бери кўрмаган бўлсам ҳам, унинг феълини яхши билиб олганман. Ахир у билан ҳар куни телефонда гаплашаман, шунинг учун кўришганимизда меҳримни ҳис қилади деб ўйлайман.
Tилакларингиз.
— Ҳаммага яхши кайфият, кўп болалар, қувонч ва катта иноқ оилали бўлишни тилайман.

"Мама и малыш”


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1160 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz