Фотография кашф этилиши билан ҳаётни турли кўринишда
акс эттириш имкони яратилган. Дастлабки фотоаппаратлар қўпол, сурат
чиқариш мураккаб ва кўп вақт талаб этадиган жараён эди. Ҳозир рақамли
аппарат ҳатто профессионал бўлмаганларга ҳам сония ичида сифатли
суратга олиш имконини яратди. Профессионал ва ҳаваскорлар томонидан
олинган кўплаб қизиқ ва бетакрор суратлар эътибордан четда ётибди. Ана
ўшаларни оммавий нашрга чиқариш учун сураткашларнинг турли танловлари
ўтказилади. Sony World Photography Award халқаро ташкилоти шундай
профессионал ва ҳаваскор сураткашларнинг фототанловини ўтказади. Ушбу
фототанловда қайси мамлакатдан бўлишидан қатъий назар хоҳлаган
фуқаролар қатнашиши мумкин. Яратилган суратларни топшириш муддати 4
декабргача.
Ҳаваскорлар учун қуйидаги соҳалар тавсия этилган:
Архитектура
Экрандаги планшетда қалам билан учўлчамда яратилган виртуал модель ёки
одамларда кучли таассурот қолдирувчи, авлодлардан ўтиб келган биноларни
ўзида жамлаган архитектура турфа экзотик имкониятларга эга. Ҳар
нуқтадан қараганда терилган ғишти ҳамда берилган ҳайкалтарошлик
шакллари орқали ўзининг геометрик гўзаллигини ифода этувчи, инсон қўли
билан яратилган ва айнан инсоннинг ўзи учун мўлжалланган объектларни
суратга олиш жуда мароқли.
Моҳиятли ва бунёд этилган
Тавсия этилган фотографиялар айнан ўзи, абстракт ёки моҳиятли бўлиши
мумкин ва бошқа мезонлардан фарқли ўлароқ, аниқ ифодаланган қисм ёки
ташқи ахбороти бўлмаганлиги туфайли Sony WPA танловида шахсий ва
эстетик мезонлар билан ўлчанади. Бундай суратларни баҳолашда
фотографиянинг асосий талаблари бўлган композиция, ритм, безак ва
ранглар ёки уларни ўйнатиш назарга олинади. Студиядаги қуриган
натюрморт сингари яратилган ё табиатан олинган ҳар қандай жисм бунга
тўғри келади ва биз табиатнинг абстракт кўринишларини ифодалаган ва
кундалик ҳаётимизнинг бунёдга келган бетартибликларини ўз ичига олган
бой мавзулар билан ўралганмиз. Яратилган фотосуратларнинг ўрни ва
ҳайкалтарошлик сифатларини таҳлил этиш учун дизайнернинг назари талаб
қилинади.
Ҳужжатли Ҳужжатли
фотография мавзуси сураткашдан кундалик ҳаётимиздаги муҳим дақиқаларни
суратга олишга ва борлиқнинг бошқа қисми билан уларни солиштиришга
чақиради. Ҳужжатли суратда алоҳида шахс, шунингдек яна
воқеа жойи ёки куннинг муаммоси кўриниши воқеага ҳужжатли назар
ёрдамида тарихнинг мавжуд белгисини сунъий бўлмаган тарзда ифодаси
ёрдамида кўрсатилади. Сурат ҳар қандай шароитда камера ёрдамида ёки
суратни рақамли услуб билан сунъий рангларда эмас, балки воқеанинг
ҳаққоний кўринишини намойиш этиши керак.
Расм-русм
Дунёқарашимиз бўйича ҳаммамиз манекенлармиз, замона расми билан
кийинамиз, униформага интилиб ёки кайфият билан (бу ўринда айниқса
ўқувчилар чаққон) ўрнимиздан турганимизда ва “қиёфамизга”
кираётганимизда (имконимиз бўлса) кийим танлаймиз. Аммо расм-русум
фотографияси барча қатламни - кийим-кечак бичими ва безакларидан тортиб
андозаси ва яратилиши, сотилиши ва кийилишигача, ательедан тортиб салон
ва подиум, тинка-мадорни қуритадиган фабрика тизимигача, юқори
расм-русумдан тортиб кўча маданиятигача тити-питисини чиқариб ташлайди.
Бу ерга яна расм-русум суратларининг ҳақиқий театри, кўз-кўз қилиш
саҳнаси ортидаги диққатвозликлар, бир жуфт бошмоқдаги натюрмортнинг бой
суратини киритамиз. Бу эса доим аллақачон ўз нидосини ифода қилишни
кутиб ётган туйғулар жунбушини юзага келтиради.
Манзара тасвири
Осмондан олинган кадрларда улкан қум уюмлари, Бали ороли тоғининг
ёнбағирларидаги шоли майдонлари, қишлоқ кўчасининг кенг кўриниши
– табиат манзараси фотосуратларининг кўлами чегара билмайди. У
сураткашга чексиз роҳат ҳавола этади: ер қатламининг қишлоқ хўжалиги
ёки саноат тегмаган табиий ўпирилиши, борган сари имкон чегараси
қисқариб бораётган мусаффо ўрмон ва муз текисликларини пича ўз ичига
олган ёки инсон қўли ҳамда машиналари билан яратилган табиатга хилоф
ранг-баранг лойиҳалар ва ноёб гўзалликлар. Саноат, қишлоқ хўжалиги,
шаҳар ёки қишлоқ табиати – буларнинг барчаси (бинолар, қишлоқлар,
далалар, телеграф устунлари, ҳатто одамлар) кўз ўнгимизда объектлар
орасидаги муносабатлар бойлигини акс эттиради.
Мусиқа
Мусиқа универсаллиги ва кенг оммавийлиги билан бошқа соҳалардан ажралиб
туради ва кўп жиҳатдан спортга ўхшаб кетади. Бунда у сурат олишни энди
бошлаган одамлар чўнтагида энг қулай мавзуга айланиб бормоқда. Биз
сийқаси чиққан қолип, макр ва усуллардан ҳоли бўлишга интиламиз ва шу
билан бирга ушбу қатлам тақдим этаётган тушунчалар билан ўралганмиз.
Лекин “Мусиқа” алоҳида олинган мусиқа асбобининг гўзал
сукутидан тортиб шавққа тўлган мумтоз мухлислар жипслашувигача,
қичқираётган ва хушини йўқотаётган рок мусиқа шинавандалари, кулбаси
ёнида ўз мусиқа асбоби билан транс ҳолатидаги дўмбирачи, ҳавода муаллиқ
қотган дирижёрлик таёқчаси, урғули ноталар узра юзини буриштирган
рок-гитарист, боланинг клавиатурадаги бармоқлари каби шунчалак катта
миқдордаги бошқа унсурлар билан тасвирланади.
Табиатшунослик Бу
ерда изланиш табиатнинг қатламли гўзаллиги ва тартибини очиш, унинг
нозанин кўриниши ва мураккаб тузилишини нурлантириш ва жилолаш,
шунингдек табиий борлиқдаги ҳамма даражаларда фаолият юритадиган яшаш
учун курашни ифодалашдан иборат (ижтимоий жонзотларни истисно қиламиз).
Баъзи мавзулар техник манипулция ва юқори сифатли асбоблар, микро ёки
электрон катталик даражасидаги нано тасвирларни талаб қилади, аммо
бошқа мукаммал, бетакрор тасвирлар арзон бўлган камера ёрдамида олиниши
мумкин. Худди спортдагидек табиатшунослик ҳам драматик жабҳадир –
табиат бу саҳна бўлиб, кўп ҳолатларда субъектлараро алоқа бизнинг
муносабатларимизга тақлид қилади ва кўпинча шунинг оқибатида янада
жозибали кўриниш касб этади.
Портрет тасвирий санъати Портрет тасвирий санъати одатда одам юзини камера/томошабин орқали намойиш эттиради.
Ҳар доим бўлмаса-да, портретлар қисилган ёки юмилган кўз орқали ёинки
орқадан олинган фотосурат бирор нарсани айтиб беришга қодир. Энг
дастлабки одамлар тасвири ва расмларида кийим-кечак ва фаровонликни
бойлик белгилари сифатида кўрсатиш одат эди, машғулот ва маданият ҳамда
матн шунингдек ахборотга бой бўлган. Бутун дунёда инсонлар оилалари ва
дўстлари портретларини қандайдир дақиқаларни эслатувчи ҳошияларда
яратадилар, қимматли портретлар чеҳралар, ҳолат ва ихтиёрни кўрсатади
ҳамда нарсалар белгиларини “қалб ойнаси”га йўналтирилиб
яратади..
Спорт Спорт жанглари суратлари
ҳамма газеталарда энг оммабоп экани шубҳасиз. Лекин бу йўналиш биринчи
саҳифада энг шиддатли дақиқалар аксини оддийдан кўра каттароқ қилиб
жойлашга чақиради – ҳар бир спорт тури, машғулотлар, тажриба
орттириш, тайёргарлик кўриш, ишлов бериш билан боғлиқ кураш ва шиддат
дақиқаларини, образга (қатнашувчи шахс ёки жамоа, кузатувчилар ва
томошабинлар) кириш онларини, маҳорат ва жисмоний қиёфалар
ранг-баранглигини излайди. Яна шунингдек театрона ҳаракатлар учун улкан
куч-қувват ва бутун дунё бўйлаб ҳамма ёқда силласи қуриган актёрлар
маҳоратидаги ижодий ҳаракатларни намойиш қилиш имкони мавжуд.
Профессионалларга қуйидагилар мўлжалланган:
ФОТОЖУРНАЛИСТИКА ва ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ
Долзарб муаммо Халқаро газеталар ва телевизион каналлардаги
сарлавҳалар доим фотосуратлар билан боғланади, чунки улар ҳар қандай
урғули сўзлардан кўпроқ ахборот беради. Уларни сўзлар ўрнига тобора
кўпроқ ишлатмоқдалар. Услуб шундоқ оёғингиз остидаги ёки халқаро
миқёсдаги сюжетлар ортидан одим ташлайди ва ҳақиқат юзини кўрганда
қотган образларни чорлайди, таниқли шахс ва машҳурларни ўраб олади,
кун, ҳафта, ой ва кескин ўзгаришлар воқеасини ёритади. Оқ-қора
фотосуратлар долзарб муаммоларни кўрсатишда маъқул кўрилган қурол
сифатида тарихий аҳамиятга эга, бироқ рангли хили бугун тенг таъсирли
ифода қуроли сифатида қабул қилинади.
Спорт Спорт жанглари суратлари
ҳамма газеталарда энг оммабоп экани шубҳасиз. Лекин бу йўналиш биринчи
саҳифада энг шиддатли дақиқалар аксини оддийдан кўра каттароқ қилиб
жойлашга чақиради – ҳар бир спорт тури, машғулотлар, тажриба
орттириш, тайёргарлик кўриш, ишлов бериш билан боғлиқ кураш ва шиддат
дақиқаларини, образга (қатнашувчи шахс ёки жамоа, кузатувчилар ва
томошабинлар) кириш онларини, маҳорат ва жисмоний қиёфалар
ранг-баранглигини излайди. Яна шунингдек театрона ҳаракатлар учун улкан
куч-қувват ва бутун дунё бўйлаб ҳамма ёқда силласи қуриган актёрлар
маҳоратидаги ижодий ҳаракатларни намойиш қилиш имкони мавжуд.
Замонавий муаммолар
Долзарб муаммолар билан адаштириб юбормаслик керак: бу турдаги
фотография компаниялар, нодавлат ва хайрия ташкилотлари фаол
иштирокчилари томонидан тадбирнинг асосини ташкил қилган ва
қўллаб-қувватлашга, ёқтиришга, хайрия ва ҳаракатга чақирадиган
муаммоларга йўналтирилади. Замонавий муаммолар ёритилиши бизни узоқ
хориждаги ва шундоққина уйимиз ёнидаги драма ва фожиаларни, уруш ва
бўҳронларни, “бойликдан эркаланганлар” ҳамда ёрдам ва
қўллаб-қувватлашга муҳтожлар орасидаги уйғунликни чегиришнинг бир
услуби сифатида қабул қилишга мажбур этади. Бу тур тенг миқёсда қишлоқ
бўйлаб ифлосланган сувнинг оқишига мажбур қилаётган тиқилиб қолган сув
артериясини, қарама-қарши қўйилган шамол электростанцияларини қамраб
олиши мумкин.
Санъат ва кўнгилхушлик Бу
йил “Санъат ва кўнгилхушлик” тури энди ўз шахсий
категориясига эга бўлган мусиқани истисно қилади. Бироқ театр,
мюзикллар, фильмлар, адабиёт, тасвирий санъат (фотография, видео,
инсталляция) дан тортиб рақсгача мавзуларнинг кенг йиғими қолади. Тур
заиф истеъмолчиларни фаоллари билан бир қаторда, профессионал ва
ҳаваскор, саҳнаорти продюсерлари, саҳна безатиш рассомлари, костюм
яратувчилар, матбуотчилар, қўғирчоқбозлар, ҳинд Bollywood
киносаноати постановкасидан тортиб Стратфордникигача, Промс
концертларидан тортиб Салс рақс дарсларигача ва Индонезия қўғирчоқ
театридан тортиб Африка дўмбирасининг солосигача тасвирлашга чақиради.
Реклама
Рўйхатнинг энг тепасида реклама мақсадларида суратга олиш бўлиб, бу
замонавий камера ва асбобларни талаб қиладиган ниҳоятда бой медиа
муҳитидир. Бироқ мақсад доим ўша-ўша: маҳсулот, ғоя, савдо белгисини
сотадиган ахборотни қўллаб-қувватлашдан иборат. Реклама эълонлари катта
миқдордаги турли кўринишларда чиқарилади, бироқ ғоя бутун дунё
шаҳарларида фотография орқали ўтказилса-да, маҳаллий кўринишлари
хилма-хиллик – африкалик сартарош қўли орқали бўялган тимсолдан
тортиб Миср фильмларининг ранг берилган афишали катта лавҳалари, қишлоқ
фестиваллари, эълон тариқасида қўлда ёзилган ва дарахтга қоқиб қўйилган
рекламаларгача таклиф этади. Реклама доим авангардчилар ва бетакрор
дизайнерларни, тасвирий санъат рассомлари, чизмачи ва сураткашларни
жалб қилган, биз уларнинг тадбиркорлигига мос тасвирларни қўллаймиз.
Танловнинг Профессионал турида иштирок этиш учун даромадининг асосий
қисмини фотография орқали топаётган бўлиши лозим. Профессонал тур учун
12, ҳаваскорларга 10 та номинация эълон қилинган. Танловга ҳавола
этилаётган барча суратлар 2009 йилда олинган бўлиши шарт.
Профессионаллар учун пул ютуғи 25 минг АҚШ долларини, ҳаваскорлар учун
5 минг АҚШ долларини ташкил этади. Танлаб олинган суратлар Sony World
Photography Awards 2011 кўргазмасига қўйилади.
|