Буюк Британиялик машҳур юлдуз Стинг (Гордон Мэттью Самнер) октябр ойида юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда. Маълумотларга қараганда, у Тошкентда ўтказиладиган мода ва дизайн ҳафталигининг энг нуфузли меҳмони бўлади! Энг қизиғи, бундай таниқли шахсларнинг ташрифи Ватанимиз равнақининг хорижий мамлакатлар орасида юксалишига бир омил бўлиб хизмат қилажак! Эсингиздами, Хулио Иглесиаснинг ташрифи? Ҳамма ҳайратда қолганди! Стингни билмайдиганлар хориж мусиқасига қизиқувчилар орасида деярли топилмаса ҳам керак. Воқеаларни кузатишда давом этамиз!