Статистик маълумотларга қарангада, кўпчилик инет фойдаланувчилари, браузерларнинг энг сўнги версияларидан фойдаланишар эканлар... Веб-дастурчиларда БРАУЗЕРЛАРНИНГ версиялари билан бир талай муаммолар бор. Замонавий вёрстканинг фишкаларидан фойдаланиш учун, дастурчи хар бир браузернинг версияси ушбу янгиликни кўллаб билишинини кузатиб бориши керак. Ундан ташқари фойдаланувчида ҳам браузернинг янгилини бўлиши талаб қилинади. Агар йўқ бўлса, унда дастурчи эски форматда проектни бажариши керак, "севимли браузер" эски бўлгани учун. Шу муаммони хисобга олиб, StatCounter статистика агентлиги MS Internet Explorer, Mozilla Firefox, Google Chrome, Apple Safari ва Opera ларнинг "свежийлиги" ҳақида статистика тайёрлашди. [$CUT$] Жорий ҳолат Статистикани кўрсатишдан олдин шуни айтиш керакки, бу маълумот энг янги. Фоизлар вақт оралиғида ўзгариб боради, чунки браузерлар ишлаб чиқарувчилар томонидан браузерлар ҳар вақтда ишлаб чиқарилган. Биз бежиз StatCounter нинг статистикасидан фойдаланмадик, чунки унинг ҳисоблагичлари қариб 3 млн сайтда жой олган. Маълумотга қараганда, ҳозирда энг "свежий" браузерлар MS IE 8, Firefox 3.6, Google Chrome 7, Safari 5, Opera 10.6 версияларидир... Натижада: 91% Google Chrome фойдаланувчилари 7.0 версияни ишлатар экан. 81% Mozilla Firefox фойдаланувчилари 3.6 версияни ишлатар экан. 77% Opera фойдаланувчилари 10.6 версияни ишлатар экан. 71% Safari фойдаланувчилари 5 версияни ишлатар экан. 60% Internet Explorer фойдаланувчилари 8 версияни ишлатар экан. Барчасини ягоналаштириб, энг янги версияли браузерларни 71% фойдаланувчилар ишлатишар экан. Нега Google Chrome? Google Chrome нинг бу "жангда" ютиб чиқиши ҳеч кимни ажаблантирмайди. Чунки Google Chrome билан бирга Google Update ҳам қўшиб келади, у эса фойдаланувчидан сўрамасдан ва кўринмасдан браузерни янгилайди. Унчалик кўп бўлмаган, лекин ҳажми кескин камайиб келаётган фойдаланувчилар 6 версиядан фойдаланишар экан. Хулоса Хуласа ўрнига шуни айтиш керакки, статистика кутилганидан кўра чуда яхши натижаларни кўрсатди. Учдан 2 қисм фойдаланувчилар браузерларнинг янги версиялари билан ишлар эканлар. Бу эса веб-дастурчиларга яхши фойда. Статистикадан Internet Explorer яққол кўзга ташланади. Чунки 40% фойдаланувчи ҳали ҳали эски версиядан фойдаланади ва бу дастурчилар учун керакли муаммодир. Ўйлаймизки, MicroSoft ўзининг янги Internet Explorer 9 ва маркетинги билан бу камчиликни тузатади... Эслатиб ўтамиз, бу браузерларнинг янгиланиш статистикаси эди, наинки браузерларнинг умумий бозордан жой олган қисми. Шунинг учун маълумотга ижобий хулоса чиқаришни сўрар эдим, "менинг тулким" барибир зўр деган гап ўрнига! Маълумотни бошқа ресусрга кўчиришда, муаллиф номи кўрсатилиши шарт!
|