Кўпчилик билмайдиган жиҳатингиз: Ҳамма нарсага файласуфларча ёндашаман. Аниқ ва меҳрибонман. Биринчи муҳаббатингиз: Консерваторияда. 18 ёшимда. У мендан катта эди (ўша ерда ишларди). Биринчи бўса: Консерваторияда у билан. Севимли кишингиз сизга хиёнат қилди. Муносабатингиз: Алоқани дарров узаман, мен хиёнатни кечирмайман. Энг зарарли одатингиз: Ҳамма нарсани юракка яқин олиб, арзимаган нарсаларни деб кўп асабийлашаман. Миллион долларни нимага сарфлаган бўлардингиз: Карьерам (қўшиқларим, клипларим)га. Яна шаҳар ташқарисидан ўзимга катта уй сотиб олардим. Ҳеч қачон воз кечмайдиган нарсангиз: "Птичье молоко” тортидан. Бирор ишингиздан уялганмисиз: Бир марта шеърни ёдламай, муаллиф номидан йўл-йўлакай матн тўқиганман. Авлодлар энциклопедияда сиз ҳақингизда нималарни ўқишади: У қандай бўлса, шундай эди, сохтакорлик қилмасди. Болаликда ким бўлишни истагансиз: Балерина ёки қўшиқчи.
|