"Ёндиради, куйдиради” ҳамда "Мажруҳ” фильмлари ижодкорлари янги фильмнинг кастингини бошлаб юборишди. Бу фильмда ҳам бош эркак қаҳрамонни Улуғбек Қодиров ўйнайди. Бош аёл қаҳрамон эса... Согдиана бўлиши кутилмоқда. Агар ҳаммаси режиссёр режалаштирганидек кечса, Согдиана янги ўзбек фильмида яна бир марта буткул янгича образда намоён бўлади. Картина учун саундтрэкни эса Озодбек Назарбеков ҳамда Согдиана дуэт тариқасида куйлашлари мумкин. Фильмнинг ишчи номи эса — "Жодугар”. Айни пайтда фильмга актёрлар танлаш жараёни кетяпти. Тез орада эса суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилади.