Согдиана (асл исми — Нечитайло) 1984 йил 17 февралда Тошкентда туғилган. 1991 йил Успенский номли республика ўрта махсус мусиқа мактабининг фортепиано синфида ўқий бошлади. Ўқиш давомида Республика ёш пианиночилар танловида иштирок этиб, мукофотни қўлга киритди (1998). 1999 йилдан қўшиқ куйлашни бошлади ва маълум ютуқларга эришди. 1999 йил Тошкентда ўтказилган "Садо-99” профессионал ижрочилар эстрада қўшиқлари телевизион танловида мукофотланди. 2001 йил илк яккахон альбоми — "Моя душа” чиқди. "Менинг ўлкам наволари” (2002 йил, Тошкент) эстрада қўшиқчилари биринчи республика танловида, "Юлдузларга йўл” (2003 йил, Санкт-Петербург) эстрада қўшиқлари ижрочилари халқаро танловида ҳам мукофотланди. Кўпгина концерт ва фестивалларда қатнашди. Қўшиқчининг репертуари хилма-хил: хориж эстрадаси қўшиқлари, ўзбек халқ қўшиқлари, муаллифлик қўшиқлари. У қўшиқларини ўзбек, рус, инглиз, француз тилларида куйлайди. Қўшиқчининг илк альбомида Оксананинг ўзи ёзган олтита қўшиқ жамланган. Оксана Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олган. Унинг шарқона жозибаси ўзига хос жиҳатидир. Оксана болаликдан ота-онаси учун концерт уюштиришни яхши кўрарди: қўшиқ куйлар, рақсга тушар, шеър ўқирди. Шиори: "Олға! Юлдузларга!” Севимли ёзувчиси: Жек Лондон Севимли ижрочилари: Кристина Агилера, Анастасиа, Лара Фабиан, Шакира, Валерий Меладзе, "Queen” Болалигида ким бўлишни истаган: балерина ёки қўшиқчи Дўстларида қадрлайдиган жиҳати: садоқат ва меҳр Ёқтирган машҳурлари: Брэд Питт, Жонни Депп, Моника Белуччи, Мэрилин Монро, Фредди Меркьюри
|