Собиқ "Zero” гурухида хақиқий иқтидорлар йиғилганлиги сир эмас. Афсуски тарқалган мазкур гурухнинг иштирокчилари хаётда ўз йўлларини топгандек эди. Камилла – Ягона тахаллуси билан, Сайёра – СаяТаш тахаллуси остида яккахон ижодни бошлаган бўлса Сергей – Серж эса аввал Динейранинг клипларида кейин эса Шохрух репер билан бирга ижод қила бошлади. Яқин кунлардан у шоу-бизнесдан йўқолди. Шохрух репер билан келишолмай жанжаллашиб гурухни тарк этди деган гап-сўзлар хам бў лди. Хозирда Сергей Москвада ўз оиласи, рафиқаси ва ўғли эканлигидан хабар топдим ва сухбатлашдим: - Анастасия исмли рафиқам ва 2 ёшлик Милан исмли ўғлим билан Москвадаман. Бу ерда бизнес билан шуғулланаяпман. Шохрух билан уришганим йўқ, хозир хам мулоқотдамиз. Шохрухдан кетганимдан сўнг Mr.Slanнинг битмейкери бўлиб юрдим ва унинг альбомини ўзим ёздим. Энди умуман кетганим сабаби, шоу-бизнес шунчаки хавасдек гап, шунинг учун "Зеро” гурухидан қандай кетган бўлсам шундай кетдим холос. Сифатли мусиқага талаб катта эмас, мен эса сифатни қадрлайман, бугунги кунгача иштирок этган лойихаларимни сифат белгиси дея эътироф қила олмайман. Кейин оилалик бўлгандан кейин бу нарсалар шунчаки хобби ва енгил ишдек бўлар экан. Маъсулият ётганидан кейин оёққа туриб жиддий иш билан машғул бўла бошладим. Бир нарсани айтишим мумкин, яқин кунлар ўз альбомимни ёзиб тугатаман ва тақдим қиламан, менимча шу нихоя бўлса керак
|