Соатсоз
Улисс Нардин (Ulysse Nardin) соат ясаб ва тузатиб чарчаган кўринади,
янги ишга қўл урмоқчи бўлибди. Натижада Цельсий X VI II (Celsius X VI
II) - "люкс" тоифасидаги мобиль телефон ясабди. Аммо ўзи ишидан қаёққа
ҳам кетарди, унга автоматик тарзда ишлайдиган соат механизмини ўрнатди.
Ушбу аппарат қўлда ясалган бўлиб, 547 механик деталдан иборат. Қўлда
ясалган буюмнинг нархи ҳам шунга яраша бўлиши табиий – мазкур
телефоннинг нархи 275 000 долларни ташкил қилади.