Оналар чақалоқларни туғилган кундан бошлаб икки
ёшгача бўлган даврда ёнларида олиб юриш учун мўлжалланган, жуда қадим
замонларда ихтиро қилинган мослама "слинг” деб аталади.
АҚШда "Infantino” компанияси томонидан ишлаб
чиқарилган миллиондан зиёд слинглар дўконлардан қайтариб олинган. Бунга
мана шу компания слингларидан фойдаланиш оқибатида уч нафар гўдакнинг
вафот этгани сабаб бўлди. Юқоридаги ҳодисаларни ўрганиб чиқиш учун
махсус комиссия тайинланган. Комиссия аъзолари слингларда янги туғилган
чақалоқларни эмас, балки гўдак тўрт ойлик бўлгачгина олиб юриш
лозимлигини таъкидламоқдалар.