Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Февраль » 6 » Сколари: «Ҳозирча Жепаров ҳаммадан олдинда»
08:01 Сколари: «Ҳозирча Жепаров ҳаммадан олдинда» |
"Бунёдкор” аъло савияда ўтказган кечаги – "Ал-Нахда” билан ўйиндан сўнг, клуб матбуот хизмати жамоа бош мураббийи билан суҳбатлашди.
— Аввало, ажойиб ўйин, ишончли ғалаба билан табриклаймиз. Жаноб Сколари, учрашувга шарҳ бериб ўтсангиз. — Биз учун бу баҳс осон кечди. Рақибдан яққол устун эканлигимиз очиқчасига намоён бўлди. Бундай бўлишлигига эса йиғинлар орқали ҳам техник, ҳам жисмоний томондан анча ўсишга эриша олганимиз бош омилдир. Асосий таркибни танлаб олишда мен ҳозир сўнгги изланишларимни олиб боряпман. Ўйлайманки, "Ал-Жазира”га қарши 8 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувдан кейин мен бу масалага аниқлик киритиб оламан.
— Бу ўйинда сизни нималар хурсанд қилди? — Футболчиларга берган менинг тактик сабоқларим мазкур беллашувда ўз самарасини келтирди. Йигитлар бизнинг кўрсатмаларимизни тўлиқ бажарганларидан хушнуд бўлдик. Айниқса, майдон марказида тўпни яхши ушлаб туришган Жоао Виктор ва Азиз Ҳайдаровларнинг ўйинидан мамнунман.
— Умуман олиб қарайдиган бўлсак-чи, жамоанинг бугунги ҳолатида қандай ижобий ҳислатлар кўряпсиз? — Футболчиларда жисмоний ва тактик тарафдан олдинга силжиш бор. Лекин уларнинг бугунги ҳолати ўтган йилги энг яхши даражамизга ҳали чиқмади. Уларда айни пайтда ўйин ритмини ушлаб туриш сифати, мен хоҳлаётгандан кўра, бироз пастроқ. Тушунарлики, мен истаётган савия сал кейинроқ, мавсум бошлангач келади.
— Жаҳон миқёсидаги мутахассислар анча-мунча нарсадан қониқиш ҳосил қилавермайдилар. Айтингчи, қишки йиғинлар давомида бирор-бир жиҳатлар борми, улардан сизнинг кўнглингиз тўлмаётган бўлса? — Асосий камчиликлар биз учун футболчиларимиз 45-50 кунлик дам олишдан қайтганларидан сўнг бошланган эди. Хайриятки, бу кунлар ортда қолди. Биз ҳозир футболчиларни яхши формага олиб чиқяпмиз. Аммо жамоа буткул кучга тўладиган давр – бу, менимча, Ўзбекистон чемпионатидаги иккинчи-учинчи беллашувларга тўғри келади. Ўйин амалиётини секин-аста орттирамиз.
— Оманликларга қарши яна Ривалдо ва Руслан Мелзиддиновлар тўп суришмади. Улар ҳамон даволанишдами? — Ҳа, улар муолажалар олиб боришяпти. 6-7 кун давомида иккала футболчи ҳам фақат жисмоний машқларда қатнашадилар. Фақат шундан кейингина улар тўп билан ишлашлари мумкин.
— Таркибга "Пахтакор”дан Анзур Исмоилов қўшилгач, мудофаа чизиғи келаётган мавсумда қандай тузилишда тўп суриши борасида секин-аста бир тўхтамга келиб бораётгандирсиз? — Мен бутун ҳимоя ҳақида гапирмайман. Фақат Анзурнинг ўзига тўхталишим мумкин. Исмоиловни жамоага чақиришимиздан бош мақсад – табиийки, уни мудофаа чизиғида ўйнатиш эди. Анзурни энг ишонган вакилларимиздан саналмиш Анвар Ғофуровнинг одатий позицияси – марказий ҳимояга қўйяпмиз. Унинг ҳаракатлари менга жуда маъқул.
— Айтганча, ҳимоячи Шавкат Раимқулов ҳалиям бетобми? — Йўқ. У машғулотларда ҳамма қатори иштирок этяпти.
— Ўтган йилга нисбатан қайси футболчиларда сезиларли ўсишлар бор? — Ҳозирча орамиздаги ўйинчилардан энг оптимал формада бўлгани – бу Сервер Жепаров. У жисмоний томондан ҳозирда ҳаммадан олдинда.
— Бизга тўғри келиши мумкин бўлган рақиб – "Ал-Ваҳда” ўйинини бевосита кузатдингиз. Бу клуб ҳақида сизда қандай тасаввур пайдо бўлди? — "Ал-Ваҳда”ни ҳам, "Ал-Иттиҳод” билан "Зоб-Оҳан”ни ҳам ҳали кўп ўрганишимиз даркор. Мисол учун, Чемпионлар лигасидаги бўлажак рақибимизни ўрганиш учун эртага қулай фурсатлардан бири. Абу-Даби шаҳрида Чемпионлар лигаси доирасидаги Ғарбдаги плей-офф финалида шанба куни "Ал-Ваҳда” Ҳиндистон чемпиони "Черчилль Бразерс”ни қабул қилади. Ҳаммамиз эртага шу ўйинда бўламиз.
— Маълумки, "Бунёдкор” 10 февраль куни Дубайдан қайтади. Жамоанинг мавсумга тайёргарлик дастурининг энг сўнгги босқичида, яъни "Ал-Иттиҳод” билан баҳсгача нималарни режалаштиргансиз? — Тошкентга қайтгач, мавсум бошлангунга қадар ҳеч қаерга чиқмаймиз. Тараддудни ўзимизда якунлаймиз: маҳаллий об-ҳавога ҳам кўникишимиз керак. Бу орада 17 февраль куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни кўзлаб қўйганмиз.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 665 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|