Биз ўртача оиламиз, ота-онам ва 6 нафар фарзандлармиз, яъни 4 нафар қиз 2 нафар ўғил. Оҳирги пайтлари кичик синглимнинг дунё қараши бутунлай бошқача бўлиб қолганини ҳаммамиз сезяпмиз, у йигитлар билан юра бошлаганини сезиб қолганмиз, ота-онам унга қаттиқ тегиб келишяпти, лекин натижаларни кўрадиган бўлсам, уни фақатгина эти қотиб бораётганини тушуниб етяпман, мени ака бўлиб туриб унга қўл кўтаришимга эса ота-онам қаршилик қиляпти. Агарда бу қиз шу кетишини давом этса оиламизга катта доғ тушириб қўйиши мумкин.