ШАРОФ ВА СЕВИНЧНИНГ НИКОҲ ТЎЙИ. ФАКТЛАР:
1.Ресторан эшиги ёпилиб қўйилгани
боис, ҳамма меҳмонлар ташқарида келин-куёвни мажбуран кутиб олишга
мажбур бўлди! Кимдан чиққан ғоя бўлса ҳам, сал ғалати ўйлабди.
2.Ресторан олдида икки
севишганнинг катта биллборди олдида бир неча таниқли юлдузлар ҳам
йиғилиб, фотосуратга тушишди, интервьюлар беришди.
3.Маълумотларга қараганда, тўй «Оҳанг медиа” компанияси томонидан суратга олиниб, яқин куларда сотувга чиқарилади.
4.Келин ва куёв «Мерседес”
кабриолетда келишди. Куёвжўралар оппоқ костюм-шимда. Келин ва куёв
либоси бухоролик дизайнер Фарход томонидан махсус буюртма асосида
яратилганлиги билан ажралиб туради. Машинадан тушишдан олдин, Севинч ва
Шароф пок севги тимсоли сифатида оппоқ кабутарларни самога
учиришди.Оппоқ поёндозга фариштимисол қизчалар атиргул баргларини
сепишди, келин ва куёв эса мана шу латиф йўлакчадан юриб, ресторанга
кириб келишди.
5.Тўй Зиёданинг «Келибди”си билан
бошланди. Шундай сўнг тўй режиссёрлигини бўйнига олган Саъдулла
Абдуллаев бирин-кетин ташриф буюрган хонандаларга куйлаш навбатини
берди. Бошловчилик вазифаси Гулчеҳра Эшонқулова ва Отабек Муталхўжаевга
юклатилганди.
6. ХИЗМАТДА БЎЛГАН, КУЙЛАГАН ВА МЕҲМОН СИФАТИДА ТАШРИФ БУЮРГАН МАШҲУРЛАР:
Тоҳир Содиқов, Озода Саидзода,
Ғиёс Бойтоев, Гулбаҳор Эрқулова, Шоира Отабекова, Самандар, Жаҳонгир
Позилжонов, Шохруххон, Гули Асалхўжаева, Зиёда, Рухшона,Ёдгор
Мирзажонов, Отабек Муталхўжаев, Отабек Мадраҳимов, Фирдавс Пазлитдинов,
«Ёшлар” гуруҳи, "Шод” гуруҳи, Гулчеҳра Эшонқулова, Ёдгор Саъдиев, Адиз
Ражабов, Фаррух Сойипов, Ойдин Юсупова, Обид Асамов, Мирзабек Холмедов,
Шукрулло Исроилов...
7. Тўйга ташриф буюриши ҲАММАЁҚҚА ОВОЗА ҚИЛИНГАН ШАБНАМ СУРАЙЁ ЭСА СОЯСИНИ ҲАМ КЎРСАТМАДИ!
8.Энг қимматбаҳо гулдасталар Гулбаҳор Эрқулова ҳамда (бошловчи ва актриса) Сетора Фармоновадан бўлди!
10.Сценарий
асосида бўлса-да, тўйда умуман тартиб бўлмади. Ким қўшиқ куйлаяпди,
келин-куёв нима билан банд, меҳмонлар боши гаранг... Ким нимани суратга
оляпти, билиб бўлмайди.
11.Тоҳир Содиқовнинг ташрифи унинг
ашаддий мухлиси бўлмиш куёвтўра - Шарофни "шок”ка туширди. У қўшиқ
куйлашни бошлаши биланоқ, келин ва куёв даврага отилди. Муқимов
Содиқовга қўшилиб роса куйлади ва...хурсандчилиги тошиб кетиб, пул ҳам
қистирди!
12.Шароф ва Севинч меҳмонларга антиқа совға туҳфа этишди: улар муҳаббат тарихи ҳақида дуэт куйлашди.
13.Энг қизиғи, келин ва куёв ўзини
шу қадар эркин ҳис этдики, ўз столида ҳам, даврада ҳам тинмай рақсга
тушишди. Бу билан улар никоҳдан қай даражада бахтиёр эканлигини исбот
этишга уринишгандир?!
14. Жой топган жой топди.
Тополмаган эса мийиғида кулганча, ё тўйга ўз вақтида келиш керак ё
таклифномаларга стол рақамини кўрсатиш лозим деган хулосага келишди.
Нима бўлганда ҳам, барча
гап-сўзларга нуқта қўйилиб, икки ёш ҳам шаръий, ҳам қонуний бир оила
бўлди. Тўй эса шу пайтгача кўрган тўйларимиз орасида энг ноодатийи
бўлди, десак муболаға бўлмас! Ўйин-кулгу, дабдаба… ҳаммаси бир кунда
ўтди-кетди! Муҳиими, бахт берсин!
|