Маълумот:
Тўлиқ исми – шарифи: Шохрух Ўктамович Шодмонов
Туғилган санаси: 1986 йил 31 январь
Оилада 3 фарзанднинг каттаси. 2 та укаси бор.
Таҳсил олган ўқув юртлари:
282-мактаб, яна бир мактаб (номини эслай олмади), 91-мактаб
Дипломатия университети қошидаги гимназия
Тошкент Иқтисодиёт университети
Ҳозирда Тошкент Юридик институти 4-курс талабаси
Шахсий web-сайти: http://shoxrux.com 1 апрелдан сайт дизайни янгиланди.
Альбомлари сони: 3 та
"Баландда” 2005 йил (13 та қўшиқ)
"Болалигим” 2006 йил (14 қўшиқ)
"Абадия” 2009 йил (19 та қўшиқ)
Клиплари: "Баландда”, "Болалигим”, "Этажи”, "Fiesta”, "Мy Way” ва бошқалар
Реп йўналишида ижод қилади.
Саида:-Биринчи устозингиз?
Шохрух:-Устозим йўқ. Реп йўналишида бунақа мактаб йўқ-ку.
Саида:- Унда қаердан ўргангансиз бу йўналишни?
Шохрух:- Ўзим шу йўналишда айтгим келган.
Саида:-Қўшиқларингизда одатда кимларни шеърига мурожаат қиласиз?
Шохрух:-Бобур Умаров. Охирги пайтда шу Бобур Умаров билан ишлавомман. Олдин Музаффарлар билан ишлардим.
Саида:-Ўзингиз ҳам шеър ёзасизми қўшиқларингизга?
Шохрух:-Йўқ… йўқ.
Саида:-Ҳеч ёзиб кўрмаганмисиз?
Шохрух:-Ёзиб кўрганман, лекин ҳали этмаганман.
Саида:- Мусиқасини-чи, ўзингиз ёзганмисиз?
Шохрух:- Йўқ. Мусиқасини оранжеровкачилар қилади.
Саида:- Айнан қайси оранжеровкачилар билан ишлайсиз?
Шохрух:- Вой-бў. Кўп-ку жуда. (кулади)
Саида:- Қўшиқларингиз кам айланвотти. Промага эътибор бермай қўйдингиз. Клиплар масаласида ҳам нимагадир сизда секинлик пайдо бўлди?
Шохрух:-Йўқ, мен ҳозирги кунда секинроқ ишлавомман. Шу сабаб, секинлик пайдо бўлган. Чунки ижоддан ташқари ҳам ишларим кўп. Бир хилги вақт улгура олмайман.
Саида:- Ижоддан ташқари, яна нима ишлар билан бандсиз?
Шохрух:- Ҳар хил ҳаётий ишлар….
Саида:- Ҳозир ижодингизда қанақа янгиликлар бор?
Шохрух:-Ҳозирги кунда ман альбом тайёрлавомман. 4 чи альбом.
Саида:- Нима деб номланади?
Шохрух:-Номи ҳали номаълум. Деярли ярим альбом тайёр. Ҳозир яна озгина қисми қолди. Худо ҳоҳласа тайёр бўлиб қолади.
Саида:- Қачонларга тайёр бўлади ва нечта қўшиқ ўрин олади?
Шохрух:-Шу йилда тайёр бўлиши керак. Тахминан 12 та ёки 14та.
Саида:- Ҳамма қўшиқлар янгими?
Шохрух:- Ҳа ҳаммаси янги бўлади, фақат битта қўшиқ кетди "24” деган.
Саида:-Сизни ўша "24” фильмига ролга ҳам чақиришган деб этишганди?
Шохрух:-Йўқ чақиришмаган. Фақат саундтрейк ижро этишга таклиф қилишган, ишлаганман.
Саида:- Нима сабабдан шу фильмга саундтрейк этдингиз?
Шохрух:- Таклиф тушди.
Саида:- Дилбек Тўраев сизни клипларингизда суратга тушганди. Шу сабаб бўлмадими саундтрейк этишга?
Шохрух:- Ҳа. Шу сабаб.
Саида:- Ўзингиз қайси жанрдаги фильмларни кўрасиз?
Шохрух:- Жангари, комедия.
Саида:- Ҳозирги кундаги ўзбек киноларидан, янги чиқаётганларидан бирортасини кўрдингизми?
Шохрух:- Йўқ кўрмадим.
Саида:- Ўзингиз саундтрейк ижро этган фильмни-чи?
Шохрух:- Ҳали успеть қилмадим (улгурмадим) кўришга.
Саида:- Шу пайтгача рози бўлганмисиз бирор фильмда суратга тушишга?
Шохрух:-Йўқ рози бўлмаганман.
Саида:- Нима учун, сабаби?
Шохрух:-(ўйланиб ) Билмайман ўзи…. тушгим келмайди.
Саида:- Келажакда рол ўйнаш ниятингиз борми?
Шохрух:-Йўқ. Олдин бор эди ҳозир йўқ.
Саида:- Нимага йўқолиб қолди рол ўйнаш ниятингиз?
Шохрух:- Ўйлаб кўрсам менга керакмас нарса бу.
Саида:- Нимага бу ижодга қизиқмасликми?
Шохрух:- Ўзи актёр бўлгим келмайди. Олдин роса қизиқардим. Ман ашулачиман-ку актёрмасман-ку.
Саида:- Ўзингиз қизиққан вақтда қандай ролларни орзу қилгансиз? Ёки қаҳрамонни?
Шохрух:- Билмадим ҳеч ўйламаганман. Орзу қилган вақтимда бу нарсаларни тушунмасдим. Қизиққан вақтим бўлган, лекин у вақтда нима рол ўйнашни тушунмасдим.
Саида:- У вақтда неча ёш бўлгансиз унда?
Шохрух: – (ўйланиб) 6-7 йил аввал.
Саида:- Нима деб ўйлайсиз, биринчи ижодни бошлаган вақтингиздан ўзгардингизми?
Шохрух:- (ўйланиб) Ҳа, анча.
Саида:- Қайси тарафлама ўзгардингиз?
Шохрух:- Яхши томонга. У вақтда кичкина бола эдиму. 18 яшар.
Саида:- Ҳозир жиддийлашдим, катта бўлдим демоқчимисиз?
Шохрух:-Ҳа.
Саида:- Яқин орада ижро этган энг янги қўшиғингиз?
Шохрух:- "24” Қолганини чиқармадим ҳали. Ушлаб турибман.
Саида:- Қўшиқни таъсир кучи нимада деб ўйлайсиз?
Шохрух:- Таъсир кучи (бироз ўйланиб) Ҳамма одам ҳар хил қабул қилади. Бир хил одамларни ҳаётида бўлиб туради, мана шу қўшиқда бўлган нарса. Масалан, как раз ўша ҳаётида бўлаётган нарсани эшитиб қолиши мумкин одам. Ўшанда таъсирланади.
Саида:-"Абадия” қўшиғингизга нега клип олмадингиз?
Шохрух:- Клипми? Ўзи проста олмаганман.
Саида:- Нима учун?
Шохрух:-Энди ҳамма қўшиққа клип олурмийди-ку шунга олмаганман.
Саида:-"My way” қўшиғингизга клип суратга олишда нега бошқа режессёрга мурожаат қилдингиз? Баҳодир Йўлдошевга эмас?
Шохрух:- Нима деганингиз бошқа режессёрга?
Саида: -Олдин кўпроқ Баходир Йўлдошев билан ишлардингиз?
Шохрух:- Йўқ ҳамма клипда ҳар хил-ку. Баҳодир акам 3 та клипни олиб берган. Баҳодир акам олиб берган клиплар "Болалигим”, "Этажи”, "Хато”.
Саида:- Демак бошқа режиссёрларга ҳам мурожат қиласиз? Яна кимларга мурожат қилгансиз?
Шохрух:-Ёдгор Носиров олиб берган, Жасур Шаметов, Акром, Нозим.
Саида:- :-"My way” қўшиғингизни клипини қайси режиссёр суратга олди?
Шохрух:- Жасур Шаметов
Саида:- Бу сафар нима учун Жасур Шаметовга мурожаат қилдингиз?
Шохрух:- Жасур Шаметовга мурожаат қилганим, улар билан олдин ҳам бирга ишлаганмиз. "Online Love” клипини олган.
Саида:- Клип олаётганингизда бутунлай режиссёрга ишонасизми ёки ўзингизни фикрингиз билан суратга олдирасизми?
Шохрух:- Фикримни этиб тураман, бутунлай ишонмайман.
Саида:- Конфликтлар бўлганми клип жараёнларида?
Шохрух:- Конфликт (ўйланиб) Конфликт бўлмайди унақа, кўп камерани олдида туролмайман, кейин уйга кетгим кевотди дейман. Ўшанга озгина жанжал бўлади.
Саида:- Энг қийинчилик билан олинган клип қайси? Айнан нимаси қийин бўлган?
Шохрух:- "Этажи”. Совуқ бўлган, ерни тагида бўлган. Кир бўлиб кетган устларимиз, ҳамма нарсалар.
Саида:- Неччи соат давом этган?
Шохрух:- Қишда олинган-де у. 2 кунми 3 кунми олинган эслолмайман ҳозир. Эски клип-де. Лекин қийин бўлган, совуқ бўлган.
Саида:- Бирга ишлаган клипмейкерлардан қайси бири билан ишлаш сиз учун қулай бўлган?
Шохрух:- Баҳодир Йўлдошев. Баҳодир Йўлдошевга ман 99 фоиз ишонаман. У одам шунақа ишлайди, иш жараёнида мен битта ҳам савол бера олмайман.
Саида:- Ким билан кўп тортишгансиз?
Шохрух:- Қолган ҳамма билан тортишиб чиққанман. Вақтида бермайди, клипни чўзади.
Саида:-Айнан кимлар клипни топшириш вақтини кўп чўзади?
Шохрух:-Баҳодир акадан ташқари ҳаммаси чўзади. Ваъда қилган вақтида ҳам бермайди. Алдаб бир нима қилиб чўзиб юради-де, охири кейин беради. (кулиб қўяди)
Саида:- Нимага шунақа қилишаётгани сабабига қизиқиб кўрмаганмисиз?
Шохрух:- Сабабини этишмайди, ҳар хил баҳоналар қилишади, бўлди. Ҳа этганча, Ёдгор Носиров ҳам бунақа қилмаган. У ҳам вақтида беради. Қолган ҳаммаси шунақа қилган.
Саида:- Ҳозирги ёш репперларга муносабатингиз?
Шохрух:-Яхши. Ҳаммасига муносабатим яхши.
Саида:- Улардан қайси бирини тан оласиз?
Шохрух:- Билмадим. Унақа ўтириб эшитиб ўтирмайман.
Саида:- Уларни сизга ёқмаган тарафлари борми?
Шохрух:- Йўқ.
Саида:- Нимага, умуман кузатмайсизми?
Шохрух:- Эътибор бермайман кўп нарсага. Керакмас нарсаларга эътиборсиз қарайман.
Саида:- Кераксиз деб ҳисоблайсизми?
Шохрух:-Ҳа, нима қиламан вақтимни кетказиб, танқид қилиб гапириб.
Саида:- Демак вақтни қадрига етадиган инсон экансиз-да?
Шохрух:-Ҳа.
Саида:- Ҳозирги кундаги шоу-бизнес ҳақида фикрларингиз?
Шохрух:- Шоу бизнес ҳақида фикрларим ўртача. Клиплар яхши чиқвотди. Ашулалар олдин яхшироқ чиқарди.
Саида:- Демак, ашулаларга нисбатан клиплар яхши демоқчимисиз?
Шохрух:- Ҳа, клипларни кўрганимда. Охирги вақтда яхши клиплар кўрдим.
Саида:- Кимларни клиплари эди?
Шохрух:- Эсимда йўқ. Клиплар яхши эди телевизор кўриб ўтирганда. Ўзгариш бор эди. Лекин ашулалар орқага кетиб қовотди.
Саида:-Айнан кимни клипи ёқди масалан? Кўрган яқиндаги клипларингиздан?
Шохрух:-(узоқ ўйланиб) Даврон Эргашевни клипи. Мультикка ўхшаган қанақадир, расмларга чизилган шунақа клип чиқибди-ку. Ўша охирги клипи.
Саида:- Яна кимларни?
Шохрух:- (ўйланиб) Ҳозир эслаб олай. (яна ўйланиб) Ҳа, Динейра, Шохруххон билан дуэт клипи чиқди-ку, уй-квартирага ўхшаган жойларда.
Саида:- "Манзилларми”?
Шохрух:- Ҳа. Ҳа шу. Яна кўп клиплар яхши. Лекин ашулалар ўртача. Олдин масалан, 10 талик хитда ҳамма ашулалар яхши бўлса, ҳозир ярмини эшитиб бўлмайди.
Саида:- Кимни ижодини кузатасиз? Қайси хонандаларни эшитасиз?
Шохрух:- (ўйланиб) Ҳеч кимни ижодини кузатмайман. Ҳаммани эшитураман. Ёқса бўлди. Агар ёқиб қолса, ашулачини кимлигини билмасам ҳам эшитавераман.
Саида:- Сизга айнан қайси қўшиқлар ёқмади?
Шохрух:- Вой, ёқмаган қўшиқ умуман эсимда қолмайди. Айлантириб ўтирураман бошқа каналга.
Саида:- Ёққан қўшиқлар-чи?
Шохрух:- Ҳозир этдим-ку, Динера билан Шохруххон, кейин Шаҳзод гуруҳини "Ҳижрон” қўшиғи яхши чиқибди танцевалный. (ўйинбоп)
Саида:- Сизга қайси мусиқа ёқмайди?
Шохрух:- Металлический рок, панк-рок, қанақадир тушунарсиз мусиқалар ёқмайди.
Саида:- Унда сокин мусиқани ёқтирар экансиз-да?
Шохрух:- Менга чиройли мусиқа ёқади. Мелодичный
Саида:- Шерзод Мадумаров бирга ишламай қўйдилар?
Шохрух:- Ҳа. Улар ўз ишлари билан банд. Ҳозирда фақат ўзим.
Саида:- Ижодингизни ўрталарида гуруҳ ташкил қилгандингизлар "Акс”. Шу гуруҳни тақдири нима бўлди?
Шохрух:- Улар йўқ бўлиб кетди. Ўзидан ўзи.
Саида:- Нимага?
Шохрух:- Улар ўзлиги бошловчилик қилишмоқчи бўлди. Ҳар хил гаплар бўлди.
Саида:- Қанча вақт давом этди бу гуруҳ билан ишлашингиз?
Шохрух:- Унча кўп вақт эмас. 1 ойми. Пайдо бўлди, йўқ бўлди. Унча кўп ишламадик.
Саида:-Ҳаётда нимани кечира олмайсиз?
Шохрух:- Ман ҳамма нарсани кечира оламан.
Саида:- Унда сиз жуда ҳам кечиримли инсон экансиз-да?
Шохрух:- Ҳа, шунақа.
Саида:- Масалан, дўстингизни хиёнатини кечира олмаслигингиз мумкинми?
Шохрух:- Йўқ, барибир вақт ўтгандан кейин унутвораман. Эсимдан чиқиб кетади.
Саида:- Ўзингиз бирор айб иш қилсангиз узр сўрай оласизми?
Шохрух:- Ҳа албатта.
Саида:- Дейлик, айбдор бўлмасангиз-чи, вазият бўлиб сўрашга тўғри келса?
Шохрух:- Унда йўқ.
Саида:- Шоу – бизнесда дўстларингиз борми?
Шохрух:- Ҳа, Афруз, Улуғбек Рахматуллаев, Сардор Рахимхон, Жалил, Фаррух Комилов
Саида:- Ҳар куни улар билан кўришиб турасизми?
Шохрух:- Йўқ ҳар куни эмас. Энди ўша энг кўп гаплашиб турадиганим шулар.
Саида:- Сардор Рахимхон билан куйлаган дуэтингиздан кўнглингиз тўлдими?
Шохрух:- Ҳа, кўнглим тўлди.
Саида:- Таклиф кимдан чиққан эди?
Шохрух:- Иккаламиздан.
Саида:- Яна ким билан дуэт куйлаган бўлардингиз?
Шохрух:- Билмадим энди ўйлаб кўриш керак. Ҳозир жавоб бера олмайман.
Саида:- Биринчи ижодни бошлаганингизда имиджингиз ҳам бошқача эди. Ҳозир классик услубга ўтдингиз. Бунга сабаб нима?
Шохрух:- Шу улғайиш.
Саида:- Танқид сабаб бўлмадими?
Шохрух:- (кулиб) Йўқ, йўқ.
Саида:- Имиджда классик жиддий услубдан яна ўзгариш ниятингиз борми?
Шохрух:- Имидж шунда тўхталади. Энг яхшиси шу.
Саида:- Имиджмейкерлар билан маслахатлашасизми? Ёки?
Шохрух:- Йўқ, имиджмейкерим йўқ-ку… Ўзим танлайман.
Саида:-Янги фотосессия яратиш ниятингиз борми?
Шохрух:- Янги фотосессия сайтимда бор.
Саида:- Айнан ўзингизга қайси услубда кийиниш ёқади ва қулай?
Шохрух:- Оддий жинси, майка, кроссовка.
Саида:- Қайси бутиклардан кийинасиз?
Шохрух:- Фарқи йўқ. Ёқса бўлди. Кийиниб кетавераман любой бутикдан.
Саида:- Сизни танқидга муносабатингиз?
Шохрух:- Эътибор бермайман умуман.
Саида:- Энг оғир танқид бўлганми?
Шохрух:- Йўўўққ.
Саида:- Сизга ҳеч камчилигингизни юзингизга этишганми? Дейлик, қўшиқларингиз ҳақида. Шундай ҳолатлар бўлганми?
Шохрух:- Ҳа, бунақа ҳолатлар бўлиб туради. Кўпинча этишади.
Саида:- Сиз бундай вазиятларда қандай йўл тутасиз?
Шохрух:- Индамайман, туравераман (кулади). Сал энсам қотиши мумкин. Энди масалан, билмаган одам гапирса энсам қотиши мумкин. Мен у одамни хафа қилмай деб, бўпти деб индамайман, қўюраман.Чунки, гапирсам, у одам ҳеч нима тушунмаслигини ўзига гапириб қўйсам, у одам хафа бўлиб қолиши мумкин. Бўпти, мен кўп нарсани биламан деб, хурсанд бўлсин деб индамайман.
Саида:- Дейлик севган инсонингиз танқид қилса-чи?
Шохрух:- Севган инсоним? Танқид қилмайди у.
Саида:- Севган инсонингиз борми?
Шохрух:-Ҳа….
Саида: – Кимлигини айта оласизми? Исмини . . .
Шохрух: – Йўқ. Сир.
Саида:- Сиз ўзи ҳаётда романтик инсонмисиз? Ёки реалист?
Шохрух:- Иккаласи ҳам бор.
Саида:-Қайси бири кўпроқ устун келади ҳаётда?
Шохрух:- Реалистлик.
Саида:- Ҳеч реалистликдан романтиклик устун келган пайт бўлганми?
Шохрух:- Йўқ, бўлмаган.
Саида:- Четдан таъриф берганда, ўзингизни қандай инсон деб этардингиз?
Шохрух:- Нормалный ўртача. Яхши ҳам эмас, ёмон ҳам эмас. Характерим оғир.
Саида:- Характерингиздаги салбий тарафларни очиқ этолийсизми?
Шохрух:- (ўйланиб) Салбий томоним, масалан, жаҳлим чиқса, воз кечворишим мумкин у- бу нарсадан. Любой (ҳар қандай) нарсадан воз кечиб, тўхтатиб қўйишим мумкин.
Саида:- Дейлик жаҳлингиз чиққанда, дўстингиздан ҳам воз кечишингиз мумкинми?
Шохрух:- Ҳа. Ёмон иш қилса, воз кечвораман.
Саида:- Сал олдин кечира оламан дегандингиз?
Шохрух:- Кечираман. Ўзим учун кечираман. Лекин бошқа гаплашмайман, бўлди. Воз кечвораман ёмон иш қилса, шунақа қиламан.
Саида:- Ҳаётингизда бирор нарсадан афсусланганмисиз?
Шохрух:- Афсуслангандан фойда йўқ-ку барибир. Барибир ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди. Вақт ўтиб кетади. Ўшан-чун афсусланмайман.
Саида:- Ўзингизни кучли инсонман деб биласизми?
Шохрух:- (ўйланиб) Йўқ. Кучли инсон бўлиш қийин.
Саида:-Ҳаётда бирор-бир нарса етишмаган ҳолат бўлганми, моддий тарафдан эмас.
Шохрух:- Йўқ. Ҳамма нарса яхши
.
Саида:- Эрталаб уйқудан турганингизда, биринчи бўлиб хаёлингизга келадиган сўз?
Шохрух:- Биринчи ҳаёлимга келадиган сўз, (ўйланиброқ) ҳеч нима ҳаёлимга келмайди. (кулади) биринчи бориб чўмиламан.
Саида:- Кундалик қиладиган ишларингизни режалаштирасизми?
Шохрух:- Эрталаб уйқудан турсам, бир соатда ўзимга келаман.
Саида:- Сир бўлмаса кун тартибингиз?
Шохрух:-Кун тартибим ҳар куни ҳар хил
Саида:- Бўш вақтингиздаги хоббингиз борми?
Шохрух:- Бўш вақтимда (кулиб) Sony play station ўйнайман. Ҳар хил ўйин чиқди-ку, чиқвотди-ку.
Саида:- Компьютер ўйинларими?
Шохрух:- (яхши кайфиятда) Ҳаааа.
Саида:- Уйда, бўш вақтингиздами?
Шохрух:- Ҳа. Уйда ўйнаб ўтираман бўш вақтимда. Охирги ўйинлар зўр чиқвотди.
Саида:- Компьютерга қизиқаркансиз-да унда?
Шохрух:- Ҳа компьютерга қизиқаман. Ҳамма нарса қила оламан компьютерда.
Саида:- Сайтингизни янги дизайнини ўзингиз яратдингизми?
Шохрух:- Йўқ. Дизайнер яратди. Мендан фикр олган ҳолда.
Саида:- Нима учун сайтингиз инглиз ва рус тилида? Нима учун ўзбек тили йўқ у ерда?
Шохрух:-Сайтимми, чунки мен у ерга 2 та халқаро тил танлаганман. Ҳаммага тушунарли бўлиши учун.
Саида:- Ўзбек тилини киритиш ниятингиз йўқми?
Шохрух:-Ният бор. Лекин барибир шу 2 та тилни ҳамма тушунади, оммалаштирилган, енгиллаштирилган.
Саида:- Демак, асосий сабаби халқаро тил бўлгани учун демоқчимисиз?
Шохрух:-Ҳа.
Саида:- Мана ҳозир сиз юридик институтда ҳам ўқияпсиз, ундан олдин иқтисодиёт бўйича таҳсил олгансиз, келажакда қайси бир соҳада ишламоқчисиз?
Шохрух:- Кўрамиз, энди ҳаёт кўрсатади.
Саида:- Унда қўшиқчилик сиз учун нима?
Шохрух:- Хобби.
Саида:- Қўшиқ этаётган вақтингизда ҳар хил вазиятлар, масалан қўшиқ сўзларини унутиб қўйган вақтингиз ҳам бўлганми?
Шохрух:- Менга фарқи йўқ, мен ҳамма ашуламни ёдлаб олганман. Хаёлим бошқа жойда бўлиб ҳам ашула этишим мумкин.
Саида:- Ҳаётингизда шунақа ҳолат бўлганми, қўшиқ этишни ҳоҳламагансиз, лекин ижро этишингизга тўғри келган?
Шохрух:- Ҳа, кўп бўлиб туради унақа ҳолат. Чарчаган пайтларим ёки проста этгим келмайди.
Саида:- Концерт ўтказиш ниятингиз борми яна?
Шохрух:- Ҳа, ниятим бор.
Саида:- Қачонларга мўлжал бор?
Шохрух:- Ҳозир иложи бўлмиёпти, иложи бўлиши билан ўтказаман.
Саида:- "Одноклассники” сайтида жуда кўп клонларингиз бор, буларга муносабатингиз? Ўзингиз ростдан ҳам нега профиль очмагансиз?
Шохрух:- Да, бор, шунақа нарса. Ёмон муносабатим. Мен ўзим у ерда йўқман. У ерда регестрациядан ўтсам, кейин вообще бошим оғриб кетади.
Саида:- Ҳаётдаги (бирга ўқиган) синфдошларингиз билан кўришиб турасизми?
Шохрух:- Йўқ, ҳар доим эмас. Бир-бир кўришиб қоламиз.
Саида:- Ўзингиз қайси интернет сайтларга кўп кирасиз?
Шохрух:- Ўзимни сайтимга кираман. Янгиликларни ўқийман. Кириб кетураман. Масалан, битта сайтга кираман ҳар хил нарсалар ёзилган бўлади-ку, бир-бирига уланиб кетган бўлади, нима қизиқтирса, ўшанга кириб чарчагунимча ўқиб ўтиравераман.
Саида:- Ўзингиз қайси мавзуда суҳбатлашишни ёқтирасиз?
Шохрух:- Ҳар хил билмадим. Мавзу кўп-ку.
Саида:- Сизни исмингизни ким қўйган?
Шохрух:- Адам.
Саида:-Бирор инсонга ҳавас қилибми? Ёки . . .
Шохрух:- Билмадим, сўрамаганман.
Саида:- Сиз энг ҳурмат қилган инсон ҳаётда?
Шохрух:- (қатъийлик билан) Ҳурмат қилган инсонлар ота-онам.
Саида:- Жиянингиз Сарвар ҳам реп этиб чиққанди. Нима учун у ҳозир ижод қилмаяпти?
Шохрух:- У мактабда ўқивотти ҳозир. Дарс қивотти.
Саида:- Уни келажакда реппер бўлиб чиқишини ҳоҳлармидингиз?
Шохрух:-Ижод қилгиси кевотти. Биз рухсат бермиёммиз ҳали.
Саида:- У сизни шогирдингизми?
Шохрух:- Энди (ўйланиб) ўргатиб тураман, йўл кўрсатиб. Ўзида ҳам бор.
Саида:- Шогирд олган бўлармидингиз?
Шохрух:- Йўқ, мен шогирд олмайман.
Саида:- Ижодни давом эттирвоссиз-ку, нима учун шогирд олмайсиз?
Шохрух:-Чунки вақтим йўқ унақа нарсага.
Саида:- Жуда ҳам банд инсонмисиз?
Шохрух:- Ҳа. Ўзи вақт кам-ку. Ўтиб кетвотти ҳар куни.
Саида:- Машҳурлик сиз учун нима?
Шохрух:- Машҳурлик вақтинчалик машҳурлик.
Саида:- Сизга машҳурлигингизни ёрдам берган ва панд берган тарафлари бўлганми?
Шохрух:- Ҳа. Ҳар хил томони бўлади, бу нарсани. Ҳамма одам ҳар хил гаплашаркан, шунга қараб. Ҳар хил муомалалар бўлади.
Саида:- Ёрдам берган тарафлари?
Шохрух:- Шу ишларингизда сал осонроқ бўлади. Одамлар яхши гаплашади. Кимгадир ёқмаса, атайлаб ёмон гаплашади.
Саида:- Машҳурлигингиздан қийналган пайтларингиз ҳам бўлганми?
Шохрух:- А йўқ, қийналмаганман.
Саида:- Болалигиздаги орзуингиз нима бўлган ва унга эришдингизми?
Шохрух:- Ҳа эришдим. Рэппер бўлиш.
Саида:- Ижодда олдингизга қўйган ҳамма мақсадга эришдингизми?
Шохрух:- Олдимга қўйган ҳамма мақсадимга эришиб кевомман ҳозирги кунгача, қолганини ҳаёт кўрсатади.
Саида:- Ҳаётда идеалингиз ким ва сиз ўзингиз ҳам, бугун ўша идеалингиз даражасига оз бўлса ҳам етдим деб ўйлайсизми?
Шохрух:- (қатъий) Идеалим йўқ. Мен ҳеч кимни идеал деб ҳисобламайман.
Саида:- Наҳотки? Болалингизда ҳам масалан, кимгадир ўхшашни орзу қилиш бўлмаганми?
Шохрух:- Болаликда бўлади, болаликда чунки одамлар билмайди-да идеал одам йўқлигини. Кейин катта бўлганида, идеал одам йўқлигини билади.
Саида:- Ҳаётда армонингиз борми?
Шохрух:- Йўқ.
Саида:- "Умр бир лаҳзалик, абадий эмас” деган иборага муносабатингиз?
Шохрух:- Ҳа. Абадий эмас. Мен ҳар куни ўйлайман умр абадий эмаслигини.
Саида:- Ҳеч вақтим бекор ўтди, деб ўйлаган пайтларингиз бўлганми?
Шохрух:- Ҳа. бўлади, масалан, болалар билан гаплашиб, керак-керакмас гапларни гаплашиб туриб, вақт бекорга ўтиб кетади. Ўғил болаларда бўлиб туради бунақа нарса.
Саида:- Сиз Ўзбекистондаги биринчи репперман деб ўйлайсизми?
Шохрух:- Ҳа.
Саида:- Тарона компанияси билан нимага шартнома тугагандан кейин ҳамкорликни давом эттирмадингиз?
Шохрух:- Контрактим тугаган, мен Пантеррага кетганман. Ўшандан кейин Шерзод Мадумаров билан ишлаганман. Шерзод Мадумаров ўзимни дўстим бўлганлиги сабабли у билан ўша ерда ишлашни режа қилганмиз, Пантеррада.
Саида:- Тарона билан ўртангизда конфликт ўтмаганми?
Шохрух:- Керакмас гап-сўзлар, унақа катта нарса бўлмаган. Озгина гап-сўз бўлган.
Саида:- А ҳозирги кунда-чи муносабатлар қанақа Тарона билан?
Шохрух:- Ҳозир яхши муносабатлар. Ўша вақтда ҳам яхши бўлган.
Саида:- Кейин Таронада қўшиқ ёздирдингизми? Ҳозирги кунда-чи?
Шохрух:- Ҳа. Масалан ёздиришим керак бўлиб қолса, студия занять (банд) бўлиб қолса Таронага бораман. Таронадан кетганимдан кейин ҳам жуда кўп қўшиқ ёздирганман. Лекин бу йил Таронада қўшиқ ёздирмадим.
Саида:- Ҳозир қайси студияда қўшиқ ёздирвоссиз?
Шохрух:- Ҳозир Пантеррада.
Саида:- Санъаткор маданияти деганда нимани тушунасиз?
Шохрух:- Санъаткор ўзини яхши тутиши керак, чунки у ҳар доим одамларни назарида бўлади. Ҳар жойда ўзини қандай тутишни билиши керак. Санъаткор бўлмағур нарсаларни гапирмаслиги керак. Санъатдан ташқарига чиқмаслиги керак. Бир хил санъаткорлар керакмас нарсаларни ҳам гапираверишади, керакмас жойларга тиқилиб. Ўзини санъаткорман, бошқача одамман деб билишвотти хаёлида.
Саида:- Айнан кимлар ўшалар?
(узоқ ўйланиб, этишни ҳоҳламади)
Саида:- Ўзингизни қўшиғингиздан таъсирланган, кўзингизга ёш келган вазият бўлганми?
Шохрух:- (ўйланиб) Йўқ, бўлмаган.
Саида:- Ҳамма қўшиқларингиз ўзингизга ёқадими? Кўнглингиз тўлмай қолган қўшиқларингиз ҳам бўлганми?
Шохрух:- (ўйланиб) Ёқади, ҳаммаси эмас. Кўплари ёқади. Кўнглим тўлмай қолган қўшиқ бўлмаган. Мен қўшиқ қилганимдан кейин, уни қанақа қилган бўлсам шунақа қабул қиламан.
Саида:- Санъат, қўшиқчилик сиз учун нима берди?
Шохрух:- Санъат (ўйланиб) Нима деса бўлади? Санъат у-бу нарса берди деб ҳисоблай олмайман. Нима берса, ҳаёт беради.
Саида:- Тушкунликка тушган вазиятларда нима қиласиз?
Шохрух:- Тушкунликкка тушган вазият (ўйланиб) ҳеч нарса қилмайман. Ухлайман ёки мусиқа эшитаман. Кейин эсимдан чиқиб кетади.
Саида:- Сизга қўпол хазил қилишса кўтара оласизми?
Шохрух:- Йўқ.
Саида:- Пародияга муносабатингиз? Сизни қўшиғингизни пародия қилишса, дейлик бирор қизиқчи, ҳазил сўзлар қўйиб?
Шохрух:- Яхши муносабатим. Нормальный нарса. Қизиқчини иши шунақа. Шунақа қилиши керак.
Саида:- Ўзингиз ҳақингиздаги турли гапларга муносабатингиз?
Шохрух:-Ҳар хил гаплар эшитаман. Куламан фақат.
Саида:- Сизни асраб олишган деган гап юради . . .
Шохрух:-Кимни, меними? Йўғ-ей. Унақа бўлиши мумкин эмас.
Саида:- Мухлисларингизга муносабатингиз? Ғашингизга теккан мухлисларингиз ҳам бўлганми?
Шохрух:- Мухлисларга муносабатим яхши. Ғашимга тегишга келсак, йўқ. Мухлисларимга қараб, мен уларни тушунаман. Нима қилишса ҳам чидашга ҳаракат қиламан.
Саида: – Фан-клубларингиз йиғилишларига қатнашасизми?
Шохрух: – Ҳа қатнашиб тураман. Яқиндагисига ҳам борганман. "Ганга”даги мороженое сотадиган жойни ёнидаги кафеда бўлганди.
Саида:- Ўзингиз қайси санъаткорни мухлисисиз?
Шохрух:- Ҳар хил. Мен унақа ўтирволиб битта одамни эшитмайман. Яхши санъаткорлар кўп-ку, мен уларни ажратолмайман.
Саида:- Сизни ҳаётда қандай ҳолат асабийлаштиради?
Шохрух:- Кўп бўлади. Сал нарсага асабийлашаман. (Ўйланиб) Асабга тегишни йўллари кўп. Масалан, биров сал нотўғри қараб қўйса ҳам шунақа бўлади.
Саида:-Энг ёмон кўрган саволингиз?
Шохрух:- (ўйланиб) Савол ёқмаса, жавоб бермайман бўлди.
Саида:- Ҳаётда ёмон кўрган инсонингиз борми? Бировни ёмон кўришингизни ҳеч юзига этганмисиз?
Шохрух:- Ёмон инсонларни ёмон кўраман. (ўйланиб) Ҳа, юзига этаман, агар этгим келса. Эта оламан, агар шу одамга этиш керак бўлса.
Саида:- Хафа бўлиб қолади деб ўйламайсизми?
Шохрух:-Йўқ. Менга ёқмаса, хафа бўлса ҳам фарқи йўқ.
Саида:-Унда тўғрисини этар экансиз-да. Тўғрисўзликни қадрлар экансиз-да?
Шохрух:- Ҳа.
Саида:- Ҳаётингизни ўзгартириб юборган воқеа бўлганми?
Шохрух:-Ҳамма нарса бўлади-ку. Мен ҳар куни ўзгариб тураман.
Саида:- Ҳаётдаги шиорингиз?
Шохрух:- Фақат олдинга интилиш.
Саида:- Ижоддаги орзуларингиз?
Шохрух:- Ишлаш, фақат ишлаш.
Саида:- Режаларингиз?
Шохрух:- Режаларим кўп.
Саида:- Мухлисларингизга ва умуман ҳаммага тилакларингиз….
Шохрух:- Соғлик, саломатлик, омад!
Шохрух жуда яхши кайфиятда суҳбатлашди. Саволларни баъзиларига ўйланиб, баъзиларига самимий кулиб жавоб берди. У билан суҳбатлашиб, гарчи ёшликдан машҳурликка эришган бўлса ҳам, ҳаётда самимий ва камтар эканлигини сезиш қийин эмасди.
Саида Ваҳобова сухбатлашди