CHORSHANBA, 2025.01.01, 05:02
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Сентябрь » 1 » Shishelov: «Nimaga erishkan bo’lsan, O’zbekiston tufayli! .»!
15:00
Shishelov: «Nimaga erishkan bo’lsan, O’zbekiston tufayli! .»!


Екатеринбургнинг «Урал» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Владимир Шишелов ҳозирги кунда 14 гол билан Россия биринчи дивизиони тўпурарлари рўйхатини бошқариб бормоқда. 

Яқинда «Урал» ФК расмий сайти мухбирлари ҳужумчининг уйида меҳмон бўлишди. Майдонда Владимир Шишелов ҳақиқий «довул»дир. У ҳамиша қаергадир югураётган, нимадир қилаётган бўлади. Хуллас, ҳамиша «жанг»да. Аммо оддий ҳаётда у «жангчилик» қобилиятини ишга солмайди, - деб ёзади «Комсомолская правда» нашри. Ўттиз ёшни қоралаб қўйган ҳужумчи одатдагидек кечки сайрга отланмоқда. Эгнида оқ футболка, шортик, оёғида эса крассовка. Қўлидаги гипс эса унинг мунтазам «жангчи» сифатида фаолият юритишидан дарак беради.  
Шишеловнинг Екатеринбург марказидаги уйи яхши масканда жойлашган. Бу элит турар-жой мажмуи. Аммо ҳолати шоҳона, деб бўлмайди. Диван, телевизор, шкаф ва ноутбук. Ўз касбини яхши кўрадиган футболчи учун идеал хонадон. Бу ерда тартибни бузиш учун асос йўқ.

- Вова, яхши яшаркансиз. Аммо камтарона. Биз футболчилар шоҳоналикка интилишади, деб ўйлардик.

- Яшашим учун менга кўп нарса керак эмас. Ҳамиша борига кўникиб яшаганман. Эсимда, фаолиятимни янги бошлаганимда уч йил базада истиқомат қилганман. Ҳеч қандай шинамликни кўрмаганман. Югурганман, еб-ичганман ва ётганман. Дам олиш кунлари эса ота-онамнинг олдига ошиқардим. Бундан ортиқ нима керак? Ҳозир ҳам шундайман... 
Владимирнинг оиласи Екатеринбургга бир ой олдин, давралар оралиғида меҳмонга келганди. Бу ғалати туюлсада, шундай. Рафиқаси Ирина, 9 ёшли ўғли Егор ва 4 ёшли қизи Дариналар Химкида истиқомат қилишади. Шишелов «Химки» сафида ўйнаганида у ердан уй сотиб олганди. Бунгача оиласи билан Молдова, Ўзбекистон ва Тольяттида бирга яшашган. Айтганча, Шишелов Тольятининг «Лада» жамоасида ҳам тўп сурган. 
Егор ҳам отаси изидан борди. Химкида у футбол мактабига қатнайди ва чап қанот ярим ҳимоясида ўйнайди. «Ким билади, балки, ўғлим билан ҳали бир жамоада ўйнарман»,-дейди Шишелов. 
Бир неча соатдан сўнг «Уралмаш» стадионида машғулотлар бошланади. У ерга етиб олиш учун қаҳрамонимиз такси чақирди. Екатеринбургда бир йилдан буён ўйнаётганига қарамай, Володя шахсий автомобилидан фойдаланмайди. «Машинам Химкида. Бу ерда уни менга нима кераги бор?»,-дейди у. 
Шишелов Хабаровскдаги учрашувда жароҳат олганди. Серғайратлиги туфайли ҳам рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетганди. 
Шунга қарамай, ушбу ўйинни тўлиқ ўтказди. Екатеринбургга қайтганларидан сўнг унинг қўли сингани маълум бўлди. Умуман олганда, бу Шишелов фаолиятидаги бешинчи синиш. Ҳаммаси деярли бир хил. Икки марта оёғи ва уч марта қўлини синдириб олган. 
- Биламан, жароҳатлардан қочиб қутулиб бўлмайди. Ўйин услубим шунақа, ҳамиша таваккал қиламан. Менинг вазифам ҳимоячидан ўзиб, гол уриш. Шу боис ҳам қанча кўп ҳаракат қилсам, шунча фойда беради. Ахир ёнимдан ўтиб кетаётган тўпга қараб туролмайманку. Курашга киришаман ва эвазига жароҳат билан «тақдирланаман». Лекин голларни ҳам шу кураш эвазига ураман. 
- Жароҳат олгандан сўнг қандай ўйнаш мумкин?

- Оғриққа чидаб... Бундай майда-чуйда нарсаларга эътибор бермаслик лозим. Деярли ҳар бир футболчи соломатлигидан шикоят қилади. Айниқса, биринчи дивизионда. Бу лигада ўйинлар ҳар уч кунда ўтказилади. Кичик жароҳатингиз бўлса ҳам майдонга тушишга мажбурсиз. Даволанишга вақт йўқ. Мухлислар эса буни билишмайди. Улар трибуналарда бақир-чақир қилаверишади. Тўғри, баъзида футболчилар ҳам ўз имкониятлари даражасида тўп сура олмайдилар. Бунга ҳам микрожароҳатлар сабаб бўлади. Аммо ўйинлардан олдин мухлисларга ҳеч ким қайси футболчининг қай даражада жароҳати борлигини айтмайди. 
Аслида Шишелов шу ҳолати билан машғулотларни тўхтатиб, жароҳатини даволатиши керак. Лекин у синган қўли билан майдонга тушмоқда. Чунки «Урал» сафида ундан яхшироқ ҳужумчи йўқ. Айни пайтгача Шишелов рақиблар дарвозасига 14та тўп киритган. Жамоанинг бошқа ўйинчиларининг умумий голлари сони ҳам шунча. 
Маълум бўлишича, «Урал» ҳужумчисига премьер-лигадан таклифлар тушган. Бироқ Шишелов мавсум охирига қадар Екатеринбург клубини тарк этишни истамади.

- Премьер-лига ажойиб, бу менинг орзум. Лекин бир қарорга келганда, уни ўзгартирмайдиган инсонларданман. Мени таклиф қилишганида, «Урал» билан шартнома имзолаб бўлгандим. Уни охирига етказишим керак, - дейди у. 

Шишелов билан энг қизиқ холат 2005 йили юз берган. Олдинги икки мавсумни у анча муваффақиятли тарзда ўтказганди. Ўшанда Молдованинг энг машҳур клубларидан бири «Зимбру» шарафини ҳимоя қиларди. Аслида уни кишинёвликлар ўринбосар ҳужумчи сифатида таклиф қилишганди. Бироқ Владимир жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланади. Икки мавсумда рақиблар дарвозасини 28 марта ишғол қилган футболчи УЕФА кубогида ҳам ўйнади. Шундан сўнг футболчини «Химки»га таклиф қилишди. Мураббий имконият беришини айтганди. Лекин ўз билганидан қолмади. Биринчи ўйинда Шишеловни 15 дақиқа ўйнатди. Иккинчисида эса уни захирага ўтказиб қўйди. Учинчи ўйинни Шишелов кутиб ўтирмади. У нарсаларини йиғиштириб, Хитойга йўл олди. 
- Эрталаб қўнғироқ қилиб, «Вова Хитойга кўрикдан ўтгани борасанми? Самолёт кечда учади» дейишди. Турмуш ўртоғимнинг бир ойдан сўнг кўзи ёриши керак эди... Лекин кўп ўйлаб ўтирмадим. Оқшомда Хитойга етиб бордим ва мавсумнинг қолган қисмини ўша ерда ўтказдим, - дейди қаҳрамонимиз. 
Володя Россияга 2008 йили қайтиб келди. Аввалига мавсумнинг биринчи қисмини Иркутскнинг «Звезда»сида ўтказди. Кейин уни «Урал»га таклиф қилишди. Унинг ҳисобида ЦСКА дарвозасига киритилган ғалаба тўпи бор. Ўша ўйиннинг видеоёзувини Вова Ўзбекистоннинг Зарафшон шаҳрига олиб кетади. Ушбу шаҳарда Володя 4 ёшидан 17 ёшигача яшаган. У ерда унинг биринчи мураббийи Виктор Пужалин истиқомат қилади. У шогирдининг энг яхши ўйинлари ёзилган видео тасвирларни коллекция қилади. 
- Ўзбекча гапира олмайман. Бироқ ҳаётда ва футболда нимага эришган бўлсам, улар Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқдир. Биринчи мураббийим мени ҳужумчи қилиб тарбиялади. Катта жамоаларда ўзимни қандай тутишимни ўргатди. Хиёл бурнинг кўтарилса тезда ўрнингга тушириб қўйишарди. Умуман олганда, Россияда ҳам, Модовада ҳам, Хитойда ҳам катталарни Ўзбекистондагидай ҳурмат қилишмайди. У ерда ҳеч қачон ёшлар катталарга беҳурматлик қилишмайди ва бақаришмайди, - деб ўзбекларга бўлган ҳурматини изҳор этади Шишелов. 
 
Маълумот учун: Владимир Александрович Шишелов

Туғилган санаси ва манзили: 1979 йил 8 ноябрь, Апшеронск (Краснодар ўлкаси, Россия) шаҳри. Фуқаролиги: Ўзбекистон|Россия., Бўйи: 176 см. Вазни: 72 кг. Амплуаси: ҳужумчи. Ўзбекистон термасида 27 ўйин ўтказиб, 11та гол урган. 
Хоббиси: боулинг. Бўш вақтини оиласи билан ўтказади. 
Ёқтирган таоми: кайфиятга қараб. Ёқтирган кийими: спорт либослари. Ёқтирган автомобили: янгиси. Ёқтирган фильмлари: комедия. 
Эсда қолган учрашуви: барча ғалабаларни эслаб юради. 
«Урал»да нима учун ўйнайди: жамоа олдига юқори мақсадларни қўйгани учун. Бу мавсумдаги мақсади: «Урал» билан премьер-лигага чиқиш. «Урал» мухлисларига тилаги: омад.


 


Категория: Новости Футбола | Просмотров: 851 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz