Бир қанча вақт муқаддам ТВ каналлари орқали «Ота» деб номланган таронасига ишланган клипини тақдим этган Улуғбек Раҳматуллаев бир оз тоби қочиб шифохонада даволаниб чиқди. Айни дамда анча ўзига келиб қолган хонанда енг шимариб ижодга киришган: «Девона» номли таронаси учун клип ишламоқчи. Айтганча, Улуғбек тез орада аёл хонандалардан бири билан дуэт куйлаб қолиши ҳам мумкин. Дуэтдошининг кимлиги эса ҳозирча номаълум. Эслатиб ўтамиз, хонанда шу кунга қадар Зиёда ва Зулхумор Мўминовалар билан дуэт куйлаган.