YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:29
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Декабрь » 1 » Шаҳзода турмуш ўртоғи, фарзанди ва ижоди ҳақида…
11:04
Шаҳзода турмуш ўртоғи, фарзанди ва ижоди ҳақида…

Халқимизда бир мақол бор, «Ўт балосидан, сув балосидан ва туҳмат балосидан асрасин» деган.
Инсон ҳаётида туҳматга дучор бўлса, жуда оғир кечади уни ҳазм қилмоқ. Агар у инсон машҳур бўлса-чи?

‘‘Гоҳи ҳаётда қоқилишингни кутиб яшашар экан, агар ўзинг қоқилмасанг, бунга ёрдам беришади.

Мана шундай вазиятда кечагина яқин бўлиб юрган одамларинг юз ўгирса бундан оғири бўлмаса керак. Бир тарафдан ўзлари юз ўгиргани яхшидир, чунки айнан ўша  инсонлар қоқилишингни кутиб яшаётганлардандир. Кутган натижага эришгач, сени тарк этишади. Бу манинг фикрим, аммо шу оғир дамда  ёнимда яқин деб ҳисоблаган инсонлар йўқ бўлса, хафа бўлмайман, аксинча, енгил нафас оламан, чунки айнан шу инсонлар шу кунни интиқ кутишган бўлади.
Демак, бир қоқилиб оғир юкларни силтаб ташладим. Энди буёғига ўриндан туриб жадал кетмоқ керак. Афсуски, кўпчилик бундай фикрламай, ғамга ботади, йиқилган еридан қўзғала олмайди…».

Ижод
- Кечадан бугунгача босиб ўтилган машаққатли йўл.
- Кечаги кунлар... У пайтлар кўнгилга ҳеч нарса сиғмаган. Ишонмайсиз, депрессия натижасида 8 килогача озиб кетгандим. Бундай зарбаларга тайёр эмасдим, тўғриси. Албатта, тушуниб турардим инсон ҳаётида қандайдир синовлар бўлишини ва бундан ўзимни йўқотмасдан муносиб тарзда ўта билишим кераклигини. Ҳозирда хурсанд бўлишдан ҳам қўрқиб қолганман.
- Нималар ёрдам берди?
-Вақт. Кундан-кунга ҳаммаси ўз жойига тушиб кетишини кутдим. Яқинларим «вақт инсонни даволайди ва агар сен ҳақ бўлсанг, барибир, вақт буни кўрсатади» деб далда бўлишди. 
-«Нима учун ижодингизни реклама қилмадингиз» деган савол бермайман, лекин тан олиш керак, рейтинг даражангиз муносиб тарзда ўз ўрнида ушланиб турди. Бунинг сири нимада? Балки стратегия йўли бордир? Ўзбекистонда бўлмаса, Россия орқали деган?
-Асло йўқ! Биринчи навбатда менга мен ишлаётган компания катта ёрдам берди. Балки нотўғридир, аммо айнан шу компания бўлмаганида менимча, шоу-бизнесда шунча пайт ўз ўрнимни ушлаб тура олмаган бўлардим ҳам. Мени онамчалик ҳеч ким яхши билмаса керак ва онамнинг айтишига қараганда, агар мен ёлғиз бўлганимда шоу-бизнес мени «еб қўйган» бўларди, чунки ўша пайтлар бу жуда осон эди. Компания «қаддингни ростла, ҳаммаси яхши бўлади, нима бўлганда ҳам меҳнат ҳамма нарсани енгади» деб ишлашга ундади. Ҳозир бу ҳақиқат эканлигини англаб етмоқдаман. Россияга келсак, йўқ, энг катта мукофот бу - ўз юртингда тан олиниш. Агар ўз юртингда тан олинмасанг, нима кераги бор бошқа ерга интилишнинг? Россиядаги лойиҳамдан кейин Кавказ, Доғистон, Махачкала ва Чеченистонларга концертларга таклифлар туша бошлади.  Ўтган йили гастрол сафарлари билан ўша ерларда бўлиб келдим. Каспий ва Украинада ҳам концерт дастурларим билан иштирок этдим. Мана шу нарсалар рус тилидаги альбом яратишимга туртки бўлди. Ўзимизда ҳам русийзабон инсонлар кўп бўлгани сабабли рус тилидаги альбомни яратиш истаги туғилди. Аста-секинлик билан клиплар ола бошладик, лекин «Ўзбекистонда бўлмаса Россия орқали» деган ниятда эмас, чунки «Ўзбекистонлик мухлислар мени унутишди» деб ҳам айта олмайман. Ўз юртимда  концерт бериш ҳануз орзуим, бу менинг юртим ва менга шу ер ёқади.
- Dj.Smash билан дуэт куйлаганларингиздан кейин биргаликда Фарғонада концерт бердингиз. Нима учун Фарғонада? Ва айнан туғилган кунингизда?
-Хайрия концерти эди. Фарғонада болалар уйи бор, ана ўша ернинг маъмуирияти бизни таклиф қилишни истади, биз эса рад этмадик. Концерт тасодифан туғилган кунимга тўғри келди.
- Shakhzoda.ru сайтингизда интернет оламининг қайси саҳифаларида бўлишингиз эълон қилинди. Бу нима билан боғлиқ? Сўнгги пайтлар Интернетда машҳурлар номидан одамлар билан гаплашаётганлар кўпайишига қарши ўзига хос кураш турими?
- Бу нарса авваламбор мухлисларга янада яқинроқ бўлиш учун қилинди. Чунки хизматлар ёки концертлар туфайли мухлислар билан мулоқотга вақт етмайди. Кураш турига келсак, албатта хаққоний стратегия, чунки интернет оламида менинг ўрнимга бошқалар ўтиришини одамлар билиши керак. Гоҳи баъзи саҳифаларга кирганимда расмимни ўзлаштириб, бўлмағур тарзда, юзини сочлари билан ёпиб, қора кўзойнак тақиб суратга тушганларга дуч келаман. Тагига менинг исмимни ёзиб ҳам қўйишади. Аксарият одамлар уларни ҳам мен билан адаштириши мумкин, ишонишади ҳам, шу боис расмий саҳифаларимни эълон қилдим ва айнан ўша саҳифалардаги суратларгина меники. Ўзингизга маълум, «сохта» Шаҳзодаларга дуч келганман ва бу нарса ҳаётимда яна қайтарилишини хоҳламасдим.
- Мухлисларга нималарни тақдим қилиш арафасидасиз?
- Ҳар йили октябр ойида альбом чиқариш анъанамга айланган эди, лекин бу йили ҳам ўзбекча, ҳам русча альбомларимни тақдим қилганим боис, тайёргарлик ишлари кўпайиб кетиб, бир оз кечикяпмиз. Насиб қилса, Янги йилдан сўнг русча ва ўзбекча альбомларни тақдим қиламиз. Ҳа айтганча, ярим йил аввал ёзган ўзбекча қўшиғимга клип олишни бошладик, номланиши ҳозирча сир.
- Фильмларда кўринмай қолдингиз?
- Бу йил жуда кўп сценарийлар беришди, таклифлар ҳамон бўляпти. Россиядан ҳам бир сериалда бош ролга таклиф тушган. Ўзимизда тушаётган таклифларга келсак, сценарийларни ёмон дея олмайман, танлашга хаққим йўқ. Лекин ёш бўйича тўғри келмаяпти кўпчилиги. Мактаб ўқувчисининг ролини талқин қилиш таклифи ҳам бўлди. Балки профессионал актриса бўлса 40 ёшида ҳам 16 яшар қизнинг ролини ижро қила олиши мумкин, лекин мен актриса бўлмаганим сабабли бундай таклифларга рози бўла олмайман.
- Ўз ҳаётингиз тасвирланган фильмда рол ижро қилган бўлармидингиз?
- Бўлиши мумкин. Лекин бошқа тарафдан хоҳламаган бўлардим. Ҳаётимни яшириш ниятида эмас, санъаткор бўлганим сабабли мухлисларим учун сирлироқ бўлиб қолишни истаганим учун.

Шаҳзода ошхонада
- Ўғлим Солиҳ эрталаб вақтли ўқишга кетади ва шу боис бирга нонушта қила олмаймиз, асосан турмуш ўртоғим билан бирга нонушта қиламиз. Кечки овқатланишни эса ҳамиша учаламиз бирга дастурхон атрофида ўтказамиз.  Тўғрисини айтсам, фақат якшанба кунлари ошхонада бекалик вазифамни бажараман.  Шу куни уйдагиларни нонушта, тушлик ва кечки таомлар билан сийлайман. Бошқа пайтлар иш билан банд бўлганим сабабли уй ишлари билан машғул бўладиган ёрдамчим бор. Деярли ҳамма  таомларни тайёрлашни биламан. Оила аъзоларим менинг қўлимдан палов ва манти тановул қилишни ёқтиришади. Таом тайёрлашни 13 ёшимдан ўрганишни бошлаганман.
- Таом мазали чиқиши учун нима қилиш керак?
- Энг асосийси, агар таомни меҳр бериб тайёрласангиз, у жуда маззали чиқади. Ва яна бир муҳим жиҳати - бу таомни қай ҳолда тортиқ қилишга боғлиқ. Мисол учун, менинг турмуш ўртоғим дастурхон безалишига жуда катта аҳамият беради, уни дўстларим ҳазиллашиб «англичанин» деб аташади. «Дастурхон файзли бўлиши керак» деб ҳисоблайди у киши.
Тарбия
- Кун бўйи ишдасиз, фарзандингиз тарбияси билан ким шуғулланади?
- Ўғлим туғилганида уни онамга топширганман, чунки ўша пайтлар ишлаш тартибим жуда қайноқ кечган эди. Энага ёлламаганман, чунки фарзандимни бегона одамга ишона олмайман. Ўғлим инжиқлик қилган пайтлари, яъни на онамга ва на акамга қулоқ солмаганида, мен келсам умуман яхши тарафга ўзгарарди. Болаларни жуда севаман ва умримда ўғлимга қўл кўтариш  тугул, тарбия юзасидан ҳам ҳатто овозимни баландлатиб гапирмаганман. Билмасам, Солиҳ болалигидан ҳар бир гапимга қулоқ солган, мени ҳамиша қаттиқ ҳурмат қилиб келган. Қизиғи, болалигида мени «Зилола» деб чақирарди, албатта онам мени шундай чақиргани туфайли эслаб қолиб қайтарган. Энди эса «онажон» дейди. Онамни ҳам ҳануз она деб чақиради. Ҳозир ўғлим мен билан бирга. 12 ёшга кирган бўлса-да, дунёқараши ёшига нисбатан бирмунча кенгроқ. Гапларини эшитсангиз, катта одам дейсиз. 5-синфгача аъло баҳоларга ўқиб, сурати аълочилар пештахтасига илиб қўйилганди ҳатто. Лекин кейин нимадир сабаб бўлганми, баҳолари пасая бошлади. Дарсдан қочадиган бўлди ва ҳоказолар… Шунда ўтириб, жиддий суҳбатлашдим. «Эркак киши учун таълим жуда муҳим нарса, ўзинг ўйла, сен қандай қилиб кейинчалик келажакда пул топасан агар билиминг мукаммал бўлмаса» десам, «Сизнинг пулингиз бор-ку, сиз куйлайсиз-ку» дейди(кулади). Шунда мен «тўғри, мен яхши пул топаётгандирман, лекин мен барибир аёлман. Аёл билан эркакни ҳеч қачон таққослаб бўлмайди, оилани боқиш эркак кишининг зиммасида бўлади. Агар билим етарли бўлмаса, ақл оқсайди ва ўшанда ўз кучингга ишониб яшай олмайсан, ҳаётда ўз ўрнингни топишинг учун таълим ва тегишли билимга эга бўлишинг шарт» деб узоқ тушунтирдим. Биласизми, шу суҳбатнинг ўзи етарли бўлди. Ҳозир ўқитувчиси билан телефонлашиб турамиз ва у «Солиҳни гўё алиштириб қўйишгандек яхши тарафга ўзгарган» деб ажабланади. Кунига камида 5та «5» баҳо олиб келади, ўқишга жиддий киришиб кетди. Яқинда ёнимга келиб «Она, таълим олиш аслида жуда ҳам қизиқ экан» дейди.
- Мактабига бориб турасизми?
- Камдан-кам ҳолларда. Асосан қўнғироқлашиб тураман ўқитувчилари билан. Мажлисларга эса онам борадилар(кулади).
- Ўғлингиз катта бўлиб қолди, ижодингизга муносабати қандай?
- Ижодимни албатта тушуна бошлаган, ижобий қарайди, унга ёқади ижодим. Мен билан фахрланади. Авваллари эса «Менинг онам Шаҳзода» дейишга уяларди. Сўнгги пайтлар гастрол ёки концертларга олиб кетмаслигимдан хафа бўла бошлади. «Гастрол ёки бирор хизматга фарзанди билан бориш яхши эмас» деб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Катта бўлса буни тушуниб етади. Унга кўпроқ Россия юлдузларининг рэпперлари ёқади.
- Ғазаб билан қандай курашасиз?
- ўазабланмайман, асабийлашаман, холос. Шундай пайтларда яқин инсонларимга  қўнғироқ қилишни бошлайман. Ўзимда ушлаб туролмайман, гапириб олишим керак. Мени кимдир қаттиқ хафа қилса ва мен асабийлашсам, албатта, кимгадир қўнғироқ қилишим керак. У мени тушунмаса ҳам мени эшитса кифоя. Ҳаммасини айтиб олганимда енгил тортаман.
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1570 | Добавил: Timurchik | Рейтинг: 3.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz