YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:56
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июль » 6 » ШАРОФ-СЕВИНЧ. БАРЧА СИРЛАР ФОШ ЭТИЛДИ!
23:26
ШАРОФ-СЕВИНЧ. БАРЧА СИРЛАР ФОШ ЭТИЛДИ!

ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮ!!!

-"Ниҳол” мукофотини қўлга киритгач, ижодингиз гуркираши ўрнига, сусайгандай ёки менга шундай туйиляптими?

- Бунақа саволга жавоб бера олмайман.

-Санъатингиз орқасидан нималарга эришдингиз?

- Биринчи навбатда ҳалқнинг мехрига, ўйлаган орзуларимга, санъаткор сифатида ўз мухлисларимга эришдим. Ундан ташқари уй-жой қилдим, машина сотиб олдим.

-Айни пайтда қайси қўшиқларингизни хит деб айта оласиз?

- "Эсладим”, "Ёлғон муҳаббат”, "Жоним сени” каби қўшиқларим хит бўлган, фикримча ҳозирда ҳам севиб тинглашади.

-Чин дилдан севиб қолганингиз ростми?

- Албатта рост, чин дилдан севиб қолдим.

-Муҳаббатга неча фоиз ишонасиз?

- Ҳеч қандай иккиланишсиз айтаман, юз фоиз севгига ишонаман.

-Қизиқ, Севинч билан муҳббат романингиз қандай бошланди?

- Севинчни аввало санъати менга ёқади, ҳақиқий санъаткор.  Ундан ташқари, жуда гўзал ва тарбияли қиз.  Профессионал санъаткор сифатида ҳам ҳурматим чексиз бўлган. Севинч билан биз 2002 йилда Гулистон шаҳридаги гала концертда илк бор танишганмиз. Саҳнада жуда қувноқ бу қиз ҳаётда жиддий ва ўта самимийлиги менда катта таассурот қолдириб, у ҳақидаги фикрларим жуда яхши тарафга ўзгарган.  Унга нисбатан менда илиқлик пайдо бўлган. Кейинчалик эса жуда кам тўқнаш келдик...  

-Мўминовага кези келиб, ишқингиз тушиб қолдишини хеч ўйлаганмидингиз?

- Очиғи умуман кутмагандим, тақдирим экан. Мен жуда бахтлиман.

-Севинчни қайси ҳислатларини қадрлайсиз?

- Севинч жуда меҳрибон ва ширинсўз инсон, шу сифатларини яхши кўраман.

- У ҳақидаги гап сўзларга қай даражада бефарқсиз?

- Энг муҳими, Севинчни ўзим учун яхши  биламан. Унга нисбатан яхши фикрдаги барча одамларни ҳурмат қиламан. Санъаткор ҳақида доимо гап-сўзлар кўп бўлган, кимдир ундай, кимдир эса бундай дейди.  Санъаткор сабрли бўлиши керак. Айтишади-ку, "Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси”.

 - Бўлажак эр-хотинсизлар, яъни бир оила. Санъаткор сифатида барибир ўз дунёингиз якка бўлиб қолаверадими?

- Севинч билан ҳамкорликда ижод қилиш режаларимиз бор. Биргаликда кинода рол ўйнаш ва  дуэт тарона яратмоқчимиз.  

-Севинч учун нималардан воз кеча олишингиз мумкин?

-Уни жуда ҳурмат қиламан. Мен учун у нималардан воз кеча олса,  мен ҳам Севинч учун  ўша нарсалардан воз кечишга тайёрман.

-У сиз учун нималардан воз кеча олишини  синаб кўрганмисиз?

-Ха, жонидан! Буни унинг кўзларидан англайман.

-Санъаткорнинг ошиқлари талай бўлади, иккалангизда ҳам сизни севувчилар яхшигина топилади. Биринчи муҳаббатингиз ким бўлган? Севинчгача кимнидир севмаганман, десангиз ишониш қийин.

- Йўқ ундай демоқчимасман. Аввал ҳаётимда севги бўлган,  ҳаттоки кўз ёшларгача етиб борганмиз. Ўтмишимда, севги бобида омадим чопмаган. Бир нарса айтмоқчиман, санъаткорни дарди бўлса яхши ижод қилади. Илк қўшиқларимни сўзи ва мусиқаларини ўзим яратганман. Бу мавзуда бошқа гапиришни истамайман, сабаби бўлажак турмуш ўртоғимнинг кўнглига озор етказиб қўйишим мумкин.

-Тўй хизматларида бирга қўшиқ куйлашингиз мумкинми?

- Севинч ҳамма жойга ҳам тўйга боравермайди. Унинг санъатга нисбатан қараши бошқача,  у тўйга бориб пул топиш учун эмас, ҳақиқий ижод-санъат учун қўшиқ айтади. Санъаткор тўйга чиқиши керак, мен бу борада унга ҳеч қандай чекловлар қўймайман, халқнинг хизматини қилишимиз керак. Мен унга оилага кўпроқ эътибор беришини тушинтирганман.   

-Севгилингизни эркалаб қандай атайсиз?

- Бу саволга жавоб сир.

-Онангиз келинини хонанда бўлишига қандай муносабатда?

- Онам Севинчнинг энг биринчи мухлиси. Ҳар доим экранда кўрганида, шунақа  келиним бўлсайди, деб кўп айтарди. Ҳатто оила аъзоларим  баъзи қўшиқларини ёддан билишади. 

- Санъаткорда рашк кучли бўлади, сиз ҳам шу қатордами?

- Рашким кучли лекин бунга ўрин йўқ. Боиси, Севинч мени қаттиқ  рашк қилишга олиб келадиган иш қилмайди. Кўнглим ҳотиржам. Чунки, отаси Толиб ака доим унинг ёнида. Телефон рақамини фақат мен ва ота-онаси биламиз.

-Тўйларда кам кўринасиз, концертларда ҳам?

-Бунинг сабаби, мана 3 ойдан ошди таъмирлаш  ишлари билан бандман. Уйимни ўзим таъмирлаяпман. Ундан ташқари, оилавий ишларим билан кўп ўралашиб қолдим.

-Қайси санъаткорнинг оиласига ҳавас қиласиз ва ўзингиз ҳам ўша санъаткор каби бахтли бўлишни  истайсиз?

- Лутфулла Саъдуллаев ва Раметовлар оиласига ҳавас қиламан. Барча эркак санъаткорларнинг аёлларини ҳурмат қиламан. Чунки, санъаткорнинг  хотини бўлиш қийин.  Менга ҳам қизлар жуда кўп телефон қилади. Севинчнинг ўзи чиройли муомала қилиб гаплашади.

-Тўйдан кейин рафиқангизга ким продюсерлик қилади?

- Раҳматли Оҳунжон Мадалиевнинг  продюсери Толиб Мўминов яъни бўлажак қайнотам ўзи продюсерлик қилади. Бу жуда машаққатли ва масъулиятли иш. Севинчни шоу-бизнесдаги ҳозирги мавқега эришишига  албатта  отасининг хизматлари катта.

-Тўйингизда Бухоро удумларига амал қиласизми? Мисол учун "олов атрофида” айланиш кабилар...

- Тўйимиз Тошкентда бўлиб ўтади. Шунинг учун Буҳороча удумларни бажара олмасак керак.

-Кинода ҳам кўринмай қолдингиз ёки ҳар гал бир хил, жиддий

бўлмаган ролларни ижро этишингиз жонингизга тегдими?

- Оилада битта ўғилман. Шу боисдан, оилавий ва шахсий ишларим туфайли ижоддан бир оз узоқлашдим. "Мени унутма” номли филм суратга олиш режамиз бор. Янги қўшиқ ва клип яратмадим. Лекин радиотўлқинлар орқали қўшиқларим эфирга узатилиб турибди.

Халқ менинг касбимни ўзгартириб юборди. Аслини олганда, ўзим режисмёрман. Ҳатто Ёдгор Мирзажоновнинг "Гўзалим” номли клипига режисёрлик қилганман.

- Қўшиқчилик борасида Севинчнинг имкониятлари сизникидан кенгроқдай туюлади?

- Севинч ўзи санъаткорлар оиласидан. 15-16 ёшидан қўшиқ айтади.

- Уйланганингиздан сўнг ижодингиз қай томонга ўзгаради, деб ўйлайсиз?

- Ҳар йили янги йил куни, режа дафтари олиб, янги йил учун ўз режаларимни ёзаман, янги қўшиқ яратиш унга клип суратга олиш, концертлар бериш кабилар. 2010 йилда жуда кўп режаларим бор. Биласизми, "мухлислар йўқолади” деган гап бор, йўқ,  ҳақиқий ижод бор жойда мухлис ҳеч қачон йўқолмайди.

 

5 саволга 5 жавоб

1. Бир кунда Севинчга неча марта смс ёзасиз?

-Агар кайфиятим аъло бўлса бунинг ҳисоби йўқ.

2. Бир кунда Севинч ҳақида неча марта ўйлайсиз?

-Ҳар дақиқада у ҳақида ўйлайман.

3. Бир кунда унинг қўшиқларини неча марта тинглайсиз?

- Машинамдаги терма-дискда унинг қўшиқлари ҳам ёзилган. Шунинг учун ҳам уни ҳар куни эшитаман.

4. Бир кунда неча марта "севаман” сўзини ишлатасиз?

- Бир-биримиздан яхши сўзларимизни аямаймиз.

5. Бир кунда неча марта кўришасизлар?

- Бир кунда бир марта бироқ, жуда узоқ!

 


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 4006 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz