Шахзоданинг ижоди "Жоним” дуэт гурухидан бошланганлигидан хабардорсиз.
Ўша пайтлар деярли барча «Қарама кўзларимга», «Ўтиб кетади», «Уялмагин»
ва бошқа қўшиқлари хит бўлган ягона гурухлардан бири "Жоним” гурухи
бўлган . Шахзода энг яқин дугонаси Нателла билан ижодини мазкур гурухда
бошлаган даврларини илиқ таассуротлар билан ёдга олади. Бугунги кунда
Шахзода "Тарона-рекордс” билан биргаликда мухлислар учун сюрприз совға
тайёрлаган.
Сирлар ошкор бўлди, Шахзода бир неча ойлардан бери икки гўзал қизлардан иборат лойиха устида иш олиб бормоқда.
Бу лойиха "Жоним” гурухи деб номланиб, қизлар хақида кейинроқ
билиб оласиз. "Жоним” гурухининг янги таркибидан илк таронани яқин
кунлар эътиборингизга тақдим қиламиз.