Бу йилги битирувчилари учун "Битирувчи”, болаларни
химоя қилиш куни учун эса "Ўзбекистон болалари ” деб номланган
қўшиқларни тақдим этган шоира, бастакор ва хонанда Шаҳноз ҳалқимизни
муборак рўзаи рамазон билан қутлаб, "Ҳуш келибсан рамазон” номли
янги тарона куйлади. Ўзбегим Таронаси радиоси орқали премераси бўлиб
ўтган қўшиқ, тингловчилар томонидан жуда илиқ қарши олинди. Қўшиқнинг
сўзи ва мусиқаси ҳар доимгидек Шаҳнознинг ўзига тегишли бўлиб, мусиқий
сайқални Жасур Абдураҳмонов берган. Шаҳноз билан телефон орқали
боғланганимизда у барча мусулмонларни ва ватандошларимизни рўзаи
рамазон билан қуйидагича муборакбод этди: Ушбу муқаддас ой
билан бутун ҳалқимизни чин юракдан муборакбод этаман. Энг аввало
барчага соғлик тилайман. Муборак рамазон ойида оллоҳ учун тутган
рўзаларирмиз ижобат бўлсин. Кимки ҳолисан ниманики нийят қилган
бўлса албатта нийяти амалга ошсин. Парвардигор рўзадорларга сабр ва
матонат берсин.
Сайтимиз жамоаси билан шоира, бастакор ва хонанда
Шаҳнознинг барча илиқ тилакларига қўшилган ҳолда, ушбу ноёб истеъдод
соҳибасига янада юксак парвозлар тилаймиз!
|