Шаҳзода сўнгги пайтларда ўзбек ТВсида умуман кўринмаса-да, Россия ТВсини деярли забт этди. Ҳатто, юртдошимиз "Юлдузлар фабрикаси" ғолибаси Согдианани ҳам бу борада ортда қолдирмоқда. "Между небом и землей" таронаси ёшлар орасида оммалашгани рост. Ди-Джей Смэш яратган ушбу диско-қўшиққа суратга олинган клип эса роса шов-шув бўляпти.Клип кадрларидан маълумки, у жуда қиммат! Қизиқ, муҳаббат йўлида юрган инсон ҳамма нарсага тайёр бўлар экан. Хонанданинг турмуш ўртоғи (хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси) унга миллионларни сарфлашдан чўчимаяпти, аксинча, севимли ёрининг санъат чўққиларини забт этиши учун унинг ёнида ҳамиша камарбаста! Бир ёмонликнинг бир яхши томони бўлса керак. Шаҳзода "тамға" остига тушди-ю, қўшни республикаларда рейтинги кўтарилиб кетди. У ўтган йиллар давомида Россия ва Қозоғистон бўйлаб йигирмага яқин яккахон концертларини инобатга олсак, бу борада биронта бошқа ўзбек қўшиқчимиз Шаҳзода билан тенглаша олмайди.
Энг қувонарлиси, Россия шоу-бизнесига ўзбек юлдузларининг қадами яхшигина етиб қолди. Согдиана биринчи қадамни ташлаган бўлса, Шаҳзода, Сардор Рахимхон... саф кенгайиб боряпти. Агар, Шаҳзода ва Согдиана рейтинги ҳақида сўз кетса, Шаҳзода эришадиган ютуқлар талай...Ҳам эҳтиросли кўриниш, ҳам ёқимли овоз, ҳам имкониятлар доираси...Шуни айтиш жоизки, Шаҳзода ё замон талаби, ё ўзи хоҳлабми фотосессияларини ҳам, клипларидаги кийинишини ҳам жуда европабоп қилиб юборди. Ҳаддан зиён очиқликни кимдир мақтаса, бошқа биров нафрат кўзи билан боқди. ТВга рухсат бўлганида балки у бу йўлидан воз кечмиди? Яхшиямки, Шаҳзода Согдиана каби эрдан чиқиб, эрга тегиб, мухлисларининг нафратига сабабчи бўлаётгани йўқ! Назаримда, Согдиана энди ҳуркиб қолади... Ахир, Россия шоу-бизнесинига ундан-да мафтункорроқ ва ақллироқ хонанда кириб боряпти! Бу шахсий фикрим. Яна ким билади, дейсиз?
Жасур
|