Юракнинг туб-тубигача етиб борадиган нозик овоз соҳибаси. Назокатли ва мафтункор бу шарқ гўзалининг образи кўпчиликнинг диққатини ўзига тортгани шубҳасиз. Бугун хонанда – яқин ва узоқ хориж мамлакатларининг энг кутилган меҳмони.
– Шаҳзода, сиз билан учрашганимизга анча бўлиб-ди. Охирги янгиликларингиз ҳақида гапириб берсангиз? – Мухлисларимнинг хабари бор, 2009 йилда иккита альбомимни тақдим қилдим. Бири лирик альбом бўлиб, номи «Севги бор», иккинчиси эса одатий мусиқий трек-лар жамланган альбом эди. Шунингдек, рус тилидаги қўшиқларим жамланган диск ҳам тақдим қилинган эди. Ҳозирда янги альбомдан жой эгаллайдиган қўшиқлар устида ишламоқдаман. – Янги альбомингизнинг номланиши ҳақида ўйлаб кўр-дингизми? – Бу ҳақида, очиғи, ўйлаб кўрмабман. Аввалдан дастлаб қўшиқларни ёзиб оламан, сўнг эса альбом номи ҳақида бош қотираман. – Шоу-бизнес сизни қай даражада ўзгартира олди ва бу оламнинг сизга ёқмайдиган томонлари? – Шоу-бизнес оламига 19 ёшимда кириб келган бўлсам, мана шу вақтгача шоу-бизнес одамни синдирмаслигини, аксинча, руҳан чиниқтиришини, маънавий кучли қилишини тушуниб етдим. Шоу-бизнес оламининг менга ёқмайдиган томони бу – ғийбат! Кейин туҳматдан қўрқиб қолганман. – Ёқадиган томони-чи? – Қўшиқлар! Қўшиқларимизда дард бор. Бусиз улар тингловчилар юрагига етиб бормас эди. – Ҳаётда-чи? Нималарни ёқтирасиз? – Жажжигина болаларни ҳамда ҳайвонларни яхши кўраман. Ҳайвонларни қийна-ган, ёш болаларни калтаклаганлардан нафратланаман. – Дарвоқе, ўғлингиз ҳозир-ги кунда нималар билан машғул? – Ўғлим бу йил 7-синфни тамомлайди. Ҳозирча кураш спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Кураш залларида у урушишни эмас, балки кутилмаган ҳолларда ўзини ҳимоя қилишни ўрганади. Спорт ўғлимнинг соғлом бўлиб вояга етишида катта ёрдам беряпти, деб ҳисоблайман. – Онасиз. Фарзандингизни тергаб турасизми? – Агар хато қилса, қаерда хатога йўл қўйганини тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламан. Шу пайтгача фарзандимга қўл кўтармаганман. Баъзи вақтлар бўлади, жаҳлимни чиқарса, жуда кескин гапириб ташлайман. Лекин вақт ўтгач, қилган ишимдан афсусланаман. Шу учун кейин афсусланадиган иш қилмасликка интиламан ҳар доим. Яхши гап билан ҳам муаммонинг ечимини топса бўлади. Болани калтак билан тарбиялашларига мутлақо қар-шиман. – Ҳаётингизнинг асосий қисми гастрол сафарларида ўтади. Ўғлингизни ҳам бирга олиб кетасизми? – Ҳеч қачон! Чунки ўғлим мактаб ўқувчиси. Агар мен уни ўзим билан олиб кетсам, ўқиши қолиб кетади. Келажакда етук мутахассис бўлиши учун у ҳозирдан аъло баҳоларга ўқиши керак. – Тозалик сизнинг ҳаётингизда... – Жуда муҳим! Нафақат кундалик ҳаёт, балки инсонлар билан мулоқотда ҳам инсон ҳурмат, покиза қалб билан муомалада бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Иккиюзламачи-ликни қаттиқ қоралайман. Ҳамма билан самимий муносабатда бўламан ва ён атрофимдагилардан ҳам шуни талаб қиламан. – Охирги марта ким билан жанжаллашиб қолдингиз? – Биласизми, мен келишмовчиликларни ёмон кўраман ва ҳеч қачон ким биландир жанжаллашмайман. Тўғри, мени хафа қилувчилар топилади. Бундайларни шунчаки ҳаё-тимдан ўчириб ташлайман ва бошқа умуман эътибор бермайман. – Ҳаётингиздан ўчириб ташлаган одамлар сони қанча, сир бўлмаса? – Бундай ҳолат камдан-кам бўлади. Чунки атрофимда яхши инсонлар йиғилишган. Келишмовчилик ҳолатлари ҳам бўлган, лекин уларни эслашни хоҳламайман. – Сўнги маротаба қаерга таксида бордингиз? – (Кулиб). Эсимда йўқ. Чунки ўзим автомобил бошқараман. Машинам бузилиб қолганлиги туфайли «Тарона Рекордс» студиясига таксида келган бўлишим мумкин. Лекин бундай ҳолатлар аввал содир бўлган. – Машина бошқариб кетаётганингизда мухлисларингиз сизни кўришлари табиий ҳол... – Баъзи пайтларда рулда кетаётганимда, машина бошқариб кетаётган ёш йигитчалар мени таниб қолиб, бақириб, ҳар хил қилиқлар қилишади. Шундай ҳолларда ҳамиша ойналарни ёпиб, уларга парво қилмасдан, йўлимни давом эттираман. Бу ҳаракатимдан кейин ўша йигитлар мен ҳақимда "Шаҳзода юлдуз бўлиб қолибдими?”, деган фикрга келишлари мумкин. Лекин мен бир нарсага аминманки, катта кўчада бақир-чақир қилиш, турли беўхшов қилиқлар кўрсатиш ўзбек менталитетига тўғри келмайди. Агар улар менинг мухлисим бўлиб, мен билан саломлашгилари келса, бу ишни фаросат билан амалга оширса бўлади. – Йўл қоидаларига қанча-лик аҳамият берасиз? – Йўл қоидаларини бузмасликка ҳаракат қиламан. Аммо патрул ходимлари мен билан кўришиш учун ҳам тез-тез тўхтатиб туришади. Ҳар доим бир хил йўналиш бўйича ҳаракатланганим учун ДАН ходимлари мени яхши танишади. – Сўнгги маротаба ўзингиз учун нима харид қилдингиз? – Жуда кўп нарса. Сўнгги харидларимдан бири бу ўзим учун дўст сотиб олганим. Аслида, дўстни ҳам сотиб олса бўлар экан. Менинг дўстим бу – «Лабрадор» лақабли кучугим. – Модани кузатиб борасизми? – Албатта. Лекин модага муккадан кетган эмасман. Либосингизнинг нархи ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Асосийси, у сизга ярашиб турсин. – Ўз ҳаракатларингиздан уялган вақтларингиз бўлганми? – Йўқ. Тўғри, мен ҳақимда "Шаҳзода очиқ кийинади”, деб гапиришган. Назаримда, саҳнада куйлаётган санъаткор бошқалардан ажралиб туриши керак. Онам филолог, рус тили ва адабиёти ўқитувчиси, аммо бундан ташқари у ажо-йиб чевар ҳам. Айнан улар туфайли ўзимга яраша дидим бор, чиройли либосларни яхши кўраман. Менга классик услуб яқинроқ, ортиқча бежамдорликни ёқтирмайман. Аёл баданининг гўзаллигига урғу берувчи очиқ кечки байрам либосларини жуда ёқтираман. Баъзида ниманидир озгина очиш ёки унга урғу бериш мумкин, деб ўйлайман, фақат буни тўғри қилиш керак. Қолаверса, асосийси либос эмас, балки саҳнада ўзини тутиш маданияти. – Оғир дамлардан қандай чиқиб кетасиз? – Бундай ҳолларда дўстларим билан учрашиб, суҳбатла-шишга ошиқаман. Чунки оғир дамни енгиб ўтишим учун ким биландир суҳбатлашишим керак. Баъзилар оғир дамга тушса, ёлғиз қолгиси келади. Менда бундай эмас. – Китоб ўқишга вақт топасизми? – Албатта. Энг сўнгги ўқиган китобим бу ёзувчи Паоло Ко-эльонинг «Брида» асари! Бун-дан ташқари, яқинда янги фильмга таклиф бўлган эди, ўша фильм сценарийсини ўқиб чиқдим. – Мухлисларингиз сизни актриса сифатида кўришлари мумкин экан-да? – Бўлиши мумкин. Лекин бу ҳали аниқ эмас. Ҳозирча бу шунчаки лойиҳа сифатида турибди. – Фильм севги-муҳаббат ҳақидами? – Севги-муҳаббатга ҳам ўрин қолдирилган, лекин фильм менимча кўпроқ ҳаёт ҳақида. – Ваъда берган бўлсангиз, айтилган жойга вақтида борасизми? – Кеч қолмасликка ҳаракат қиламан. Керак бўлса, айтилган вақтдан анча олдин ҳам етиб бораман. Менга инсонларнинг ўз ишларига бефарқ бўлишлари, масъулиятсизлик билан ёндошишлари умуман ёқмайди. – Келажакдаги режаларингиз? – Амалга оширмоқчи бўлган режаларим жуда кўп. Жуда кўп нарсани ният қилиб қўяман, бироқ юзага келган вазиятлар туфайли уларни амалга оширишнинг иложи бўлмай қолади. Келинг, ниятларим билан ўр-тоқлашай: ўз исмимни патент қилиб, ўз либосларим линиясини чиқариш ғоям бор эди. Яна бир амалга оширса бўладиган орзуим – китоб чиқариш. Йўқ, китоб ҳам эмас, мен бўлган мамлакатлар, маданиятлардан олган таассуротларим ёзилган очерклар тўплами. Бундай кашфиётлар мени доим ҳиссиётларга тўлиб-тоширади, уларни қоғозга битгим келади.
7x7
|