YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:06
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Январь » 31 » “Шаддод қиз” фильми премьерасидаги узилиш
04:32
“Шаддод қиз” фильми премьерасидаги узилиш

"Шаддод қиз” фильми "Киночилар уйи”нинг бу йилги биринчи кинопремьераси бўлиб, премьера вақти соат 18.00 га белгиланган эди. Бу ҳақида сал кейинроқ.

Фильмни илк кадрларидан экранда пайдо бўлган Жаҳонгир Фозилжоновни кўриб, "Виждон”, "Келгинди келин”, "Бойвачча”  фильмлари бирданига ёдимга тушди. Деярли ўхшаш эпизод ва кадрлар. Пули йўқ лофчи йигит ва уни оширма сўзларини кўзларини пирпиратиб, берилиб тинглаётган, ҳозирги замондаги боғчасифат қизалоқ. Чунки йигит уни кўз олдида очиқ алдаётганини, фақат боғча ёшидаги қизчагина билмаслиги мумкин. Бундай кулдириш учун ўйлаб топилган бир хилликдаги эпизодлар, ҳозирги томошабинлар табиатига уйғунлашмай қолган назаримда.

Фильм романтик комедия жанрида суратга олинган бўлиб, воқеалар айнан комедик ҳолатларни келтириб чиқариш учун ўйлаб топилгандек. Масалан, бош қаҳрамон қизнинг руҳий касалликлар шифохонасига тушиб қолишини ўзи, ноаниқ ҳолатда рўй беради. Шифокор йигит эса, талабами ёки бош шифокорми бу ҳам мавҳум. Бош қаҳрамон Адиз Ражабов ва Ойдин Юсуповаларнинг тасодифан содир бўлаётган китобий диалоглари ўртасида, актёр Мурод Ражабов ҳамма фильмларда қўллаб келаётган оммабоп ижроси билан, фильмга файз бериб турди. Уни киракашларнинг одатларини жуда очиқ кўрсатиб берганлиги, табиий ижро этилган. Фильмдаги турли комедик ҳолатлар томошабинларни кулдирган бўлса, баъзи атайлаб кулдириш учун "кафолатланган” лавҳалар аксинча, эътибордан четда қолди. Ҳозирги кунда киноларда урф бўлаётган "ўта эҳтиросли” саҳналар, бу фильмни ҳам четлаб ўтмаган. Адиз Ражабов ва Ойдин Юсупова ўртасидаги телефон сўраш учун қўлланган "эҳтиросли саҳна” томошабинларни кулдирган бўлса-да, атайлаб ўйлаб топилгани билиниб турарди. "Бойвачча” фильми орқали танилган актриса Зуҳра Солиевани роли кичик бўлса-да, эсда қоларли бўлди. Актёр Бобур Йўлдошевнинг роли ҳам катта эмас, лекин ҳозирги замонда учраб турадиган қиёфалардан. Актриса Юлдуз Ҳамидова ижросидаги она образи эса, ҳар бир фильмда такрорланаётган, ўғлини уйланишга тезлайдиган, фильмни бошида ўғли танлаган қизга йўқ деб, кейин хатосини  тушуниб, фильм ниҳоясида тезгина рози бўладиган оналардан.

Умуман, фильм, томошабинлар кинотеатрга келиб, дам олиб кетадиган комедия.

Фильмни бошланиш вақтига қайтсак, бу фильм премьерасига бироз кеч қолдим. "Киночилар уйи”нинг фойесига кириб келганимда, киноижодкорлар катта залга кириб кетишаётган эди. Бу ердаги танишлар билан сўрашиб, гаплашиб бўлгунимча, катта зал томошабинлар билан тўлиб бўлган экан. Шунинг учун, у ерга чиққанимда, тик турганлар сони шу қадар кўп эди-ки, мен улар орасидан ўтиб, саҳнада нималар бўлаётганини кўришни истамадим. Шу пайт экран ортидаги ижодкорлардан кимдир, "таништирувдан сўнг, тик турганлар учун, иккинчи (розовый) залда ҳам намойиш бўлади” деганини эшитиб, ҳозир бошланадиган фильмни тик туриб кўришни ҳоҳламай, энди орқага қайтаётган эдим, бу пайтда саҳнадаги ижодкорларни таништируви тугаган эди. Кутилмаганда тик турган томошабинлар ҳам ортимдан чиқиб кела бошлашди.

Пастдаги иккинчи кинозалга кирганимда, у ер ҳам томошабинлар билан тўлиб бўлганди деса ҳам бўларди. Томошабинлар орасида хонанда Шароф Муқимов, актёр ва режиссёр Санжар Шодиев ва актриса Зуҳра Солиеваларга кўзим тушди. Шу пайт биттагина бўш жойни кўриб қолдим ва ўша ерга ўтирдим. Назоратчилар томошабинларга: -Тезроқ жойлашинглар, фильмни бошлаймиз –деб туришганди. Шу тарзда фильмни иккинчи залдаги намойиши бошланди. Томошабинлар гоҳ кулиб, гоҳ жимлик билан фильмни кўра бошлашди. Воқеалар айни, кўзёшли бир лавҳага келганда ва шу лавҳага мос мусиқа берилаётган бир пайтда, ёнимдаги бир томошабин қиз, романтикани бузиб, дугонасига: "Адиз ва Ойдинни диалоги қандайдир мос келмаган, орасидаги баъзи сўзлари кесилган бўлса керак” деди. Дугонаси ҳам, "ҳа кесилгандир”– дейиши билан, бирданига экрандаги фильм ўчиб қолди. Уларни гапини эшитган баъзи томошабинлар "фильмни кесиб қўйишди” деб кула бошлашди. Бошқа томошабинлар эса худди ўз уйларида кимгадир буйруқ бергандек, "кинони қўйвор” деб баланд товушда буюра бошлашди. (Худди кинотеатр экрани, уларни шахсий телевизоридек) Фильмни қайта қўйишгунича, орадан бир неча дақиқа вақт  ўтди ва бу орада зериккан баъзи бир томошабинлар залдан чиқиб кета бошлашди. Фильмни–ку қайта қўйишди, лекин яна бошидан бошлашди, энди воқеа узилган жойигача перемотка қилишгунича, бесабр томошабинлар, "ўтказвор, ўша жойдан қўй” деб бақира бошлашди. ("жуда маданиятли томошабинлар”) Томошабинлар товушлари остида, фильм узилган воқеа жойигача товушсиз ўтказилиб, озгина етмасдан қўйилган эди ҳам–ки, "маданиятли томошабинлар” яна "ўша жойдан қўй деяпман” деб талаб қилишди. Ниҳоят фильм, ўша жойдан қўйилди ва яна кўришда давом этилди.

Хулоса қилиб айтганда, Жавлон Шодмоновнинг режиссёрликдаги бу биринчи иши, ўзига яраша ютуқ ва камчиликлардан холи эмас. Албатта, ўз плюс ва минусларига эга. Фильмда муҳаббатни ўзига хос тарзда тасвирлангани, кулгили ҳолатлар, актёрларни табиий ижроси фильмни плюс жиҳатларидан назаримда. Фильм мазмунига кўра, инсон кутилмаган тарзда, тасодиф сабаб ўз бахтини топиши ҳам мумкин, деган фикр илгари сурилган менимча. Бу фильм кимгадир ёқди, кимгадир ёқмади. Бу романтик комедиядан катта маъно қидириш керак эмас, назаримда. Чунки бу фильм дам олиб кўриш учун мўлжалланган деб ўйлайман. Фильмни ҳар бир эпизоди ва лавҳаларига тўхталиб ўтмадим, чунки нима бўлганида ҳам, ҳар қандай фильм тақдирини биринчи навбатда томошабин ҳал
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 982 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz