Шаҳноз айни пайтда учта янги қўшиқ устида ишлаяпти. Биринчиси шўх тарона бўлиб, ижодкор уни ҳали номлашга улгурмади. Иккинчиси эса "Битирувчи, хайр!” деб номланади. Учинчи таронани эса хонанда "Афрўз” гуруҳи учун ёзган бўлиб, "Дардларингни олай” деб аталган. Яқин ойлар ичида Шаҳноз иккита янги мусиқий албомини мухлислари ҳукмига ҳавола этади. Бирида хонанданинг янги хитлари ўрин олса, иккинчи тўпламга 15 та дуэт жамланади.