Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Июнь » 27 » ШАҲНОЗАБОНУ: “МАШИНА ҲАЙДАШДАН ҚЎРҚАМАН”
22:11 ШАҲНОЗАБОНУ: “МАШИНА ҲАЙДАШДАН ҚЎРҚАМАН” |
1. Илк бор тайёрлаган таомингизни эслайсизми?Очиғини
айтсам, илк бор неча ёшда таом тайёрлаганимни эслай олмайман. Менимча,
ё шўрва, ё мошхўрда тайёрлаган бўлсам керак. Чунки, хамир овқатларни тайёрлашни 7-синфда ўрганганман.2. Агар имконингиз бўлганда, умр дафтарингизнинг қайси саҳифаларидан воз кечардингиз?2009
йилни яшамай, 2010 йилга ўтиб кетардим. Шу йили меҳрибон онажонимдан
айрилдик. Бу дарднинг нақадар оғир эканлигини фақат буни бошидан
ўтказган инсонгина ҳис қила олади.3. Ўзбек телеканалларининг фаолиятидан кўнглингиз тўладими?Йил
сайин янги телеканаллар сони ортиб бораяпти. Фақат уларга бир эътирозим
бор. Илгари "Ўзбекистон” телеканалида устоз санъаткор Шермат
Ёрматовнинг "Булбулча” дастаси болаларига дарс ўтиш жараёнлари ҳақида
кўрсатув тайёрланарди. Болалигимизда шу кўрсатувнинг бошланишини кутиб
ўтирардик. Унда куйланган қўшиқларни ёд олиб, тадбирларда куйлардик.
Балки, шу каби болалар санъатига бағишланган кўрсатувларни кўриб, менда
мусиқага меҳр уйғонгандир. Негадир ҳозир бундай кўрсатувлар жуда кам.
Телеканал дастурларини тузганда, ана шу жиҳатларга эътибор беришса,
яхши бўларди.4. Сизни йиғлатган фильм?
Охирги
марта Шоҳида Исмоилованинг "Фарёд” фильмидаги ролларини кўриб, кўзимга
ёш олдим. Анча вақтгача ўзимга келолмадим. Актриса бой-бадавлат, бир
кўришда бахтлидек кўринган аёлнинг ҳам ичида битмас дард борлигини
моҳирона очиб берган.5. Сизнинг охирги фотосесиянгиз Райҳоннинг суратларига ўхшашиб кетади...Бу
фотосессия икки йил олдин суратга олинган эди. Райҳоннинг ўтган йилги
концерти учун тушган суратлари ҳам миллий либосларда экан. Ҳақиқатдан
ҳам, расмлардаги ҳолатлар ва эффектлар бир-бирига ўхшаш. Кейин билсам,
уни хам суратчи Анжела Муҳиддинова суратга олган экан. Балки шунинг
учун суратларимиз бир-бирига ўхшашиб кетар.6. Аёлларга гўзаллик борасида қандай маслаҳат берган бўлардингиз?Кўпроқ
сабзавот ва мевали салатларни истеъмол қилишсин. Юз ниқобларини
тайёрлашда ҳам сабзавот сувидан фойдаланиш анча қўл келади.7. Хаётдаги шиорингиз?Ойнинг
ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ. Ҳамиша ёруғликка интилиб яшаш керак.
Тангрим мени бахтсиз бўлсин деб яратмаган-ку. Демак, менга ҳам атаган
бахти бисёр.8. Санъатнинг қайси жиҳатларини ёқтирмайсиз?Ўз
манфатини ўйлаб, бошқалардан фойдаланадиган инсонларни ёқтирмайман.
Айримлар машҳурлик учун ака-опа деб катта санъаткорларнинг ишончини
қозониб олиб, кейин улар ҳақида бўлар-бўлмас гапларни тарқатиб юришади.
Санъатимиздаги ана шундай чиркин жиҳатлар сабаб истеъдодли санъаткорлар
орта қолиб кетишяпти.9. Негадир сизни санъаткорлар даврасида кам учратамиз?Шаҳнозабону
фақат санъаткор эмас-ку. Оилам, турмуш ўртоғим ва фарзандимга ҳам
эътибор беришим керак. Концерт ёки тўй тугади дегунча уйга ошиқаман.
Баъзилар буни манманликка, айримлар эса менсимасликка йўяди. 10. Агар сизни нохақ айблашса?Кўп
бор айбланганман (кулиб). Инсон ҳақ бўлса, албатта, вақти келиб юзага
чиқади. Бежизга халқимиз: "Хақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди”,
демаган. 11. Сизнингча, муҳаббат - бу...Илоҳий туйғу. Муҳаббатни фақат ёрга нисбатан тушунмаслик керак. Ота-онага, фарзандлар, ёр-дўстларга... Фарзанд ва она ҳаётда бир-бирини тушуниб яшаса ёки ўғил отасига тиргак бўла олса ҳам, муҳаббатнинг бир кўриниши ҳисобланади.12. "Қизалоғим”нинг яралиш тарихини эслайсизми?Қизим
Умиданинг туғилган кунига совға қилиш учун шу қўшиқни яратган эдим.
Шеърини қудамиз - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева
ёзиб бергандилар. Ўша пайтда бу қўшиқ шунчалик шуҳрат қозонади деб ким
ўйлабди!13. Қайси услубда кийинишни маъқул кўрасиз?Жойига қараб кийинаман. Одамлар орасида сипороқ кўринишни маъқул кўраман.14. Тушкунликка тушганда, ўзингизни қандай юпатасиз?Юлдуз
опанинг қўшиқларини эшитаман. Рақсга тушаман, маҳзун қўшиқларини
тинглаб йиғлайман. Шу йўл билан тушкунликда халос бўламан.15. Тилла балиқчани тутиб олсангиз, ундан нимани сўраган бўлардингиз?Яқинларим
бахтимга соғ бўлишини, сингилларим тушган жойида тиниб-тинчиб кетишини
ва қизалоғим Умидахоннинг камолини кўришни сўрардим.16. Сиз тез-тез чалиниб турадиган касаллик?Қон босимим тушиб ёки кўтарилиб туради.17. Қизингизнинг санъатга бўлган муносабатини қандай?Жуда
чиройли рақсга тушади. Қўшиқ куйлашни ва фортепиано чалишни билади.
Назаримда, санъат йўлини танлаш нияти йўқ. У махсус мактабда таҳсил
олгани учун биринчи синфидан буён инглиз тилини ўрганади. Гоҳида унинг
хориж тилида бийрон-бийрон гапиришини кўриб, кўзимга ёш келади.18. Бирга бирни қўшиб, ундан бирни айирсангиз ва бирга бўлсангиз, неча сон ҳосил бўлади?Нозик
томондан олдингиз-ку (кулиб). Бирга бирни қўшса - икки, иккидан бирни
айирса, бир қолади. Кейин бирни бирга бўлиш керак. Ҳеч нарса қолмади-ку.19. Ўзбек эстрадасининг асосчиси?Ботир Зокиров.20. Уй ишлари билан шуғулланишга вақт ажрата оласизми?Албатта. Таом тайёрлашни ҳеч кимга ишонмайман. Уй ишларини қилишда эса жиянларим ҳам кўмаклашиб туришади.21. Сиз учун энг қадрли совға?Эътибордан ортиқ қадрли совға бўлмаса керак. Ёнига бир даста гул бўлса ҳам, ёмон бўлмайди.22. "Хўп бўлади, жоним” фильмида нима учун суратга тушишдан воз кечгандингиз?Яхши роль ижро эта олишимга кўзим етмаган. Мухлислардан "Эплай олмабди”, деган сўзни эшитгандан кўра, таклифни рад этишни маъқул кўрганман. 23. Қизингиз ҳам санъаткор бўлишни истаса, унга имконият яратиб берган бўлармидингиз?Санъатда нимани билсам, барини ўргатардим. 24. Рўзғор учун бозор-ўчарни ким қилади?Одатда,
бозор-ўчарни ўзим қиламан. Вақтим бўлмаганда, яқинларим қилишади.
Айниқса, уйга бирор буюм олиш керак бўлса, яқинларим вақтлари йўқлигини
баҳона қилишади (кулиб). Уй жиҳозлари борасида жуда инжиқ эканлигимни
яхши билишади-да.25. Парҳез қиласизми?Ширинликлар
тайёрлашни ёқтирсам ҳам, у даражада ширинхўр эмасман. Асосан,
сабзавотли салатлар истеъмол қилганим учун парҳезга у қадар эхтиёж
сезмайман.26. Компьютердан фойдаланишни биласизми?Мукаммал биламан деёлмайман-ку, лекин фойдалана оламан. Менга нисбатан қизим компьютердан анча яхши фойдаланади.27. Бошқа соҳада ўзингизни тасаввур қила оласизми?Пардозчи, ошпаз ёки уй дизайнери бўлишим мумкин.28. Рус тилидан ташқари, яна қайси тилларда қўшиқ куйлагансиз?Турк ва араб тилларида ҳам қўшиқ айтганман.29. Ҳиндистонга нима сабабдан сафар уюштираяпсиз?Бу ҳозирча сир. 30. Шоҳруҳ Хон билан дуэт куйлаш ниятида эмасми?Йўқ. Барибир, ҳозир бу сирни очмайман. 31. Энг яқин сирдошингиз ким?Яқинларимнинг бари - энг яқин сирдошим. Лекин уларнинг ҳеч бири онамнинг ўрнини босолмайди.32. Автомобил бошқаришни билмаслигингиз ростми?Рост. Негадир машина ҳайдашдан қўрқаман. 33. Келгусидаги режаларингиз билан ўртоқлашиб ўтсангиз? "Онажон”
номли қўшиқ устида ишлаяпман. Ижодий сафарлар билан бўлиб, қўшиқнинг
яралиши бироз кечикди. Яқин орада Ҳиндистонга сафар қилишимиз
режалаштирилган. Насиб қилса, сафар олдидан "Онажон” қўшиғини
тайёрлашга улгураман.
|
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 865 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|